1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Ҳотамул Асом

23:23 / 14.04.2017 6620 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Абу Ҳанифанинг энг кучли шогирди қози Абу Юсуф масжидда зуҳд ҳақида суҳбат ўтказаётган бир йигит ҳақида эшитиб, шогирдларига: “Юринглар, бориб унга савол берамиз, агар қониқарли жавоб берса, ҳузурида қолиб, уни тинглаймиз”, деди.

Масжидга киргач, ундан:

– Ҳой йигит, менга намоз ҳақида хабар бер! – деб сўради.

Ҳотамул Асом:

– Унинг одоблари ҳақида сўраяпсизми ёки кайфияти ҳақидами? – деб жавоб берди.

Қози ажабланиб, ўз-ўзига: “Ажабо, ундан битта савол сўрагандик, у уни иккита қилди-ку”, деди.

Сўнг Ҳотамга айтди:

– Одоблари ҳақида хабар бер!

Ҳотам:

– Унинг одоблари: буйруқни адо этиш, ўлчов билан юриш, ният билан кириш, таъзим ила такбир айтиш, дона-дона қироат қилиш, хушуъ билан рукуъ қилиш, хузуъ билан сажда қилиш, ихлос билан ташаҳҳуд ўқиш, раҳмат ила салом бериш, – деб жавоб қилди.

Қози Абу Юсуф сўради:

– Унинг кайфияти ҳақида хабар бер!

Ҳотам жавоб берди:

– Каъбани икки қош ўртасида, тарозини икки кўз қаршисида, сиротни икки қадам остида, жаннатни ўнг тарафда, дўзахни сўл тарафда, ўлим фариштасини ортда кутиб турибди деб ўйлаш, бу намоз ундан қабул қилинадими ё рад этиладими – билмаслик.

Қози ундан сўради:

– Қанчадан буён шундай намоз ўқийсан?

Ҳотам жавоб берди:

– Йигирма йилдан буён.

Қози Абу Юсуф ҳамроҳларига юзланди ва: “Юринглар ўтган эллик йиллик намозимизнинг қазосини ўқиймиз”, деди.

Аллоҳим, бизни намозни одоблари ва кайфияти ила тўкис адо этадиганлардан қил!



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
106. Луқмони ҳаким дедилар Солиҳа аёл бамисоли подшоҳнинг бошидаги тож. Ёмон аёл бамисоли қари одамнинг орқасига ортилган оғир юкrdquo.107. Тоғларнинг чўққисига олам давоми...

4982 10:36 / 30.03.2017
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Шу чоғда Закариё Роббига дуо қилиб .Роббим, менга Ўз ҳузурингдан покиза зурриёт ҳадя эт. Албатта, Сен давоми...

395 19:00 / 15 ноябрь
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди, балки давоми...

4281 05:00 / 01.03.2017
.Каромат, .карума,, .якруму, феълидан олинган масдар бўлиб, юқорилик ва шараф маъносини англатади.Каромат шу маънода икки хил бўлади1. Аслий.2. Касбий.Биринчиаслий давоми...

5482 15:30 / 04.07.2019
Аудиолар

210993 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130253 14:35 / 11.08.2021