Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
"Ижтимоий одоблар" (MP3)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Ижтимоий одоблар" номли китобнинг аудио диски.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Ўзининг охирги китоби Қуръони каримни одобларнинг бош китоби, Ўзининг охирги дини Исломни одоблар дини, Ўзининг охирги набийси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни одоблар набийси қилган Аллоҳ таолога Ўзининг жалолига муносиб ҳамду санолар бўлсин!
Роббидан гўзал одобларни қабул қилиб олиб, умматларига омонатдорлик ила топширган, одобли умматни тарбиялаб камолга етказган одоблар пайғамбари Муҳаммад Мустафога, у зотнинг аҳли байтига ва саҳобаларига мукаммал, батамом саловоту саломлар бўлсин!
Кишиларга исломий одоблар ҳақидаги маълумотларни етказиш йўлида хизмат қилган барча уламоларимизга Аллоҳ таолонинг доимий раҳмати бўлсин!
Аллоҳ таоло Ўзининг охирги дини Исломни мукаммал қилгани, бандаларига берган неъматини батамом этгани, уни бандаларига қиёмат қоим бўлгунича дин деб рози бўлгани барчамиз учун икки дунёнинг бахти-саодатидир.
Ушбу мукаммал дин эътиқод масалаларини ҳам, одоб-ахлоқ, муомала, маънавиятлар, таълим-тарбия, ижтимоий масалалар, ибодатлар, ҳалол-ҳаром ва бошқа муаммоларни ҳам ўз ичига олади.
Борлиқни яратган Аллоҳ таоло Ўзи яратган борлиқда Ўзи яратган одам қандай яшаса, икки дунё саодатига эришишини Ўзи яхши билгани боис, азалий ва чегарасиз илми ила бандаларига риоя қилиниши лозим бўлган одобларни ҳам жорий қилган.
Биз ушбу китобимизда мазкур одобларнинг бир йўналиши бўлмиш ижтимоий одоблар ҳақида сўз юритмоқчимиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: “Ижтимоий одоблар” (2 CD МР3)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2012
Ҳажми: 1089 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган
Дастуримизда қуйидаги мавзулар ўрин олган:
1-Диск
1. Сўз боши
2. Одобнинг таърифи
3. Одобнинг аҳамияти
4. Одобнинг манбаи
5. Одобнинг ғояси
6. Исломий одобларнинг хусусиятлари
7. Одобнинг ватанимиздаги ҳолати
8. Ижтимоий одоблар шиори
9. Калом одоби
10. Ёлғон
11. Ғийбат
12. Чақимчилик
13. Ботил сўзга киришиш
14. Уятсиз сўзларни сўзлаш
15. Сўкиш ва аччиқ-тизиқ гапириш
16. Масхара ва истеҳзо
17. Маддоҳлик
18. Сўзга эътиборсизлик
19. Илмсиз кишиларнинг илмий суҳбатга аралашуви
20. Беҳуда сўз
21. Каломга оид одоблар
22. Саломлашиш одоблари
23. Маскан одоблари
24. Масканда мўтадил бўлиш ва шароитни яхшилаш
25. Маскандаги моддий одоблар
26. Маскандаги маънавий одоблар
27. Маскан эгаларининг ўзаро одоблари
28. Эр-хотин одоблари
29. Эрнинг бурчлари
30. Хотиннинг бурчлари
31. Овқатланиш одоблари
32. Таомланиш ҳақида ҳукмлар
33. Таом ейиш одоблари
34. Ичимлик ичиш ҳукмлари ва одоблари
35. Меҳмондорчилик одоблари
36. Тўй ва маросим одоблари
37. Йиғин ва мажлислар одоби
38. Байрамлар ва турли тантаналар одоби
39. Диний байрамларни нишонлаш суннатлари ва рўза байрамига хос ишлар
40. Қурбон байрамига хос ишлар
41. Иккала байрамда ҳам баравар қилинадиган ишлар
42. Жумани ҳафта байрами сифатида нишонлаш
43. Мажозий байрамларни нишонлаш ҳақида
44. Исро ва мерож кечаси ҳақида
45. Мавлид байрами ҳақида
46. Дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одоблари
47. Ёшлар одоби
48. Турли кишилар билан муомала одоблари
49. Бошқа диндагилар билан муомала одоби
50. Кийиниш одоблари
51. Кийим ҳақида шаръий ҳукмлар
52. Либосга оид умумий ҳукмлар
53. Кийинишнинг умумий одоблари
54. Эркакларга хос кийиниш одоблари
55. Аёлларнинг кийиниш одоблар
2-Диск
56. Шахсий озодалик одоблари
57. Бадан поклиги одоблари
58. Хало одоблари
59. Фитрат (соф табиат) суннатлари
60. Атроф муҳит поклиги
61. Йўл одоблари
62. Нақлиёт воситалари одоблари
63. Йўловчи одоблари
64. Уяли телефон одоблари
65. Уяли алоқа воситасига оид одоблар
66. Жамоатчиликка нисбатан одоблар
67. Суҳбатдошга нисбатан одоблар
68. Интернет одоблари
69. Интернетдан фойдаланиш одоблари
70. Ижтимоий тармоқлардаги алоқа одоблари
71. Электрон почта одоблари
72. Сафар одоблари
73. Матбуот ва ахборот воситалари одоблари
74. Мол-дунё ва бойлик одоблари
75. Тижорат одоблари
76. Масжид одоблари
77. Масжид қуриш ва уни обод қилиш
78. Масжиддаги одоблар
79. Масжидда жамоат намози ўқишнинг аҳамияти
80. Жамоат намози одоблари
81. Жума одоблари
82. Қўшничилик одоблари
83. Қўшнининг ҳақлари
84. Қўшниларнинг муомала одоблари
85. Илм одоблари
86. Илм талаб қилиш фарздир
87. Илм талаб қилиш одоблари
88. Таълим бериш ва муаллим одоблари
89. Суҳбат одоблари
90. Касб ва иш бажарувчи одоблари
91. Касб одоблари
92. Беморлик ва беморни зиёрат қилиш одоблари
93. Беморнинг одоблари
94. Табибнинг одоблари
95. Беморни зиёрат қилиш одоблари
96. Ўлим, жаноза, таъзия одоблари
97. Муҳтазарга нисбатан қилинадиган ишлар
98. Жон узилганидан кейин қилинадиган ишлар
99. Жаноза одоблари