1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (дисклар)

Тафсири Ҳилол 28-пораси (МР3)

17:14 / 07.04.2011 3407 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тафсири Ҳилол 28-пораси (МР3)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири Ҳилол» китобининг 28-пораси аудио дастури.  

«Тафсири Ҳилол» - бутун оламга мударрис бўлган буюк уламолар юрти - Мовароуннаҳр диёрида ёзилган энг янги тафсирдир. Замонамизнинг забардаст олимларидан бири шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ушбу тафсирлари ўзининг содда ва равон тили, теран ва дақиқ услуби билан ажралиб турувчи шоҳ асардир. «Тафири Ҳилол» мўътабар тафсирларнинг анъаналарига содиқ қолган ҳолда, бугунги кун китобхонининг савияси, дунёқараши ва эҳтитёжларини ҳам ҳисобга олиб ёзилган бўлиб, ўқувчини Қуръони карим маъноларининг битмас-туганмас ҳикматларига ошно этади.


Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  «Тафсири Ҳилол» 28-пора (CD МР3)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана:   2008
Ҳажми:  642 дақиқа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган

Мурожаат учун телефон: (+998 71) 216 29 27


Ушбу аудио дискда қуйидаги сураларнинг тафсири билан танишасиз:

1. Мужодала сураси
2. Ҳашр сураси
3. Мумтаҳана сураси
4. Софф сураси
5. Жумуъа сураси
6. Мунофиқун сураси
7. Тағобун сураси
8. Талоқ сураси
9. Таҳрим сураси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳикматли дунё 2қисм DVD.Ҳикматли дунё, диниймаърифий дастурининг навбатдаги Рамазон рўзасига оид сони видеотасвирга туширилди. Ушбу гўзал амални Парвардигоримиз давоми...

3261 17:31 / 07.04.2011
Тафсири Ҳилол 29пораси МР3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Тафсири Ҳилол, китобининг 29пораси аудио дастури. .Тафсири Ҳилол, давоми...

3726 17:20 / 07.04.2011
quotҚуръони Карим маъноларининг ўзбекча таржимасиquot 4диск MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб бўлган, юртимиз мусулмонлари давоми...

3236 18:17 / 07.04.2013
Ҳадис ва Ҳаёт 21жуз МР3 .Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг . Абу давоми...

4141 15:41 / 07.04.2011
Аудиолар

232322 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150786 14:35 / 11.08.2021