1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Набий алайҳиссаломга салавот айтувчи ва яҳудий ҳақида қисса

11:51 / 03.04.2017 17618 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир солиҳ кишининг яҳудий қўшниси бор эди. Улар кўпинча бирга ўтиришарди.

Солиҳ киши бирор иш қилишни хоҳласа: «Эҳтиёжлар фақат Набий алайҳиссаломга салавот айтиш билангина ўталади (амалга ошади)», дерди. Унинг сўзи ҳам, иши ҳам бу калималардан айро бўлмасди.

Бундан ҳайратланган яҳудий бир куни солиҳ кишидан:

– Набиййингга кўп салавот айтишингдан нима фойда? – деб сўради.

Солиҳ киши:

– Салавот менга ғамни яқин йўлатмайди, – деди.

Яҳудий мусулмонларнинг устидан кулиш учун қўшнисига ҳийла қилмоқчи бўлди. У солиҳ қўшнисиникига бориб:

– Мана бу узукни ол, сафардан қайтгунимча сенда турсин, – деди.

Солиҳ киши:

– Ҳожат фақат Набий алайҳиссаломга салавот айтиш билан амалга ошади, – деди.

У вақтларда узуклар бир-биридан фарқ қилган. Бир узукнинг ўхшаши бўлмаган. Заргар бир узукни ясадими, худди шунақасини кейин ҳеч ясамаган.

Яҳудий солиҳ кишининг уйини кузатди. Ундан ҳамма чиқиб кетганида у уйга кириб, узукни қидириб топди.

Ўша замонларда анжомлар кўп бўлмаган ва эшиклар қулфланмаган. Ҳар қандай нарсани ўғирлаб кетиш осон бўлган.

Яҳудий узукни олиб, денгизга чиқди. Унинг ўртасига бориб, энг чуқур жойига узукни улоқтирди.

Яҳудий денгиздан қайтиб, маълум вақтдан сўнг солиҳ кишидан узукни сўраш учун уникига борди. Мусулмон одам ишидан энди келиб турган эди.

Яҳудий:

– Узугимни сўраб келдим, – деди.

Солиҳ киши:

– Эҳтиёжлар Набий алайҳиссаломга салавот айтиш билан амалга оширилади, – деди.

Яҳудий:

– Ҳозир менга узугим керак! – деди.

Солиҳ киши:

– Набий алайҳиссаломга салавот айтганимга Аллоҳ менга катта балиқни етказди. Аллоҳга қасамки, бугун биз билан кечки таомни емас экансан, узугингни қайтармайман! – деди.

У сўзида туриб олгач, яҳудий мусулмоннинг уйига кирди. Солиҳ киши эса балиқни қовуриб келиш учун аёлига берди. У яҳудий билан бирга ўтирганида аёл балиқнинг қорнидан чиққан нарсани кўриб қичқириб юборди. Солиҳ киши чиқиб, узукни кўриб, ранги ўчиб, ҳайратда деди: «Аллоҳга қасамки, бу яҳудийнинг узуги!»

Солиҳ киши узукни яширган жойидан қидириб тополмади ва ҳайрон бўлди. Шунда яҳудий унга:

– Нега рангинг ўчиб кетди?! Агар узукни қайтармасанг, сенга қарши яҳудийлар ва мусулмонлар гувоҳлик беришади, – деди.

Солиҳ киши:

– Эҳтиёжлар фақат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан амалга ошади, – деди.

– Бугундан бошлаб бошқа салавот айтасан, деб ўйламайман, агар узугимни қайтармасанг. Сенинг бу ишинг мусулмонлар ахлоқини кўрсатади. Ваҳоланки, сен мусулмонларнинг тақводорларидан бўлсанг, – деди яҳудий.

– Аллоҳга қасамки, сенинг узугинг мени ҳайратга солмади, балки бошқа нарсадан ҳайронман. Мана узугинг, ол! – деди солиҳ одам.

Яҳудийнинг ранги ўзгариб, лаблари учиб, узукни текшириб деди:

– Бу ўша... ўша узук!

Солиҳ киши унинг ҳолатидан ҳайрон қолиб:

– Сенга нима бўлди?! – деди.

Яҳудий:

– Роббинг номи билан қасам ичиб айт, буни қаердан олдинг? – деб сўради.

Солиҳ киши:

– Узукни балиқнинг қорнидан топдик, – деди.

Яҳудий ҳайратда қолиб, ҳушидан кетди. У ўзига келгач, солиҳ кишига нималар қилганини гапириб берди.

Солиҳ киши:

– Сен ҳийла қилиб, узукни ўғирлаб, денгизга отибсан. Аллоҳ эса Ўз Қудрати билан узукни балиқнинг қорнига туширди, мен эса уни овладим. Сенга айтмасмидимки, эҳтиёжларимиз фақат Набий алайҳиссаломга салавот айтиш билангина ўталади, деб, – деди.

Яҳудий:

– Эй қўшним, сен ҳақни гапирибсан! Мен Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Унинг расули эканлигига гувоҳлик бераман, – деди...

Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотни кўпайтиринглар. Набий алайҳиссаломга салоту саломлар бўлсин!

ҲУМАЙРО тайёрлади.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қавлибора ила адо этиладиган зикрлар иккига Қуръон ва Суннатда сийғасилафзлари келган ва мазкур икки манбада сийғаси келмаган зикрларга тақсимланади.Аввало давоми...

6340 05:00 / 28.02.2017
.Сўфий, ва .тасаввуф, сўзларининг луғавий маънолари ҳақидаги тортишув уларнинг истилоҳий маъноси борасида ҳам давом этади.Муҳаммад Юсуф Мусо таҳқиқ қилган давоми...

8859 10:01 / 31.10.2018
Тасаввуф масалаларининг аксарияти баҳсли бўлса ҳам, уларнинг баъзиларида тортишув ҳаддан ташқари кўп ва ихтилофлидир. Ана шулардан бири шайх ҳақидаги давоми...

6993 21:00 / 01.03.2019
Қуйида Аллоҳга ва Унинг Расулига муҳаббатлари билан тилларда достон бўлган авлод ndash саҳобалар авлоди вакилларидан бирига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

1622 19:00 / 29.07.2023
Аудиолар

213525 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132735 14:35 / 11.08.2021