1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Дур ҳикматлар

16:43 / 27.03.2017 2657 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзилар сендан ниманидир хоҳлашади, сени ўзингни эмас. Баъзилар сени ўзингни хоҳлашади, сендан нимадир эмас. Баъзилар сени бўш вақтларида яхши кўришади. Баъзилар сени яхши кўриш учун бўш вақт топадилар.


Мени туққан аёлни яхши кўраман. Мени тарбия қилган аёлни яхши кўраман. Мени яхши кўрган аёлни яхши кўраман! Сизни уч бора яхши кўраман Онажон! Сиз барча нарсасиз! Барча нарса эса Сизсиз! Доим соғ бўлинг! Менга ҳеч ким Сиздек бўлолмайди!


Йиллардан афзал бўлишларини талаб қилманглар! Балки сизлар ўзингиз афзал бўлинглар! Ўзгарувчилар сизлардир. Йилларда эса 2014, 2015 бўлиб рақамлар зиёда бўлади, холос. 


Аёл бамисоли нозик атиргулдир. Унга меҳр ва шафқат керак. Агар уни эҳтиёт қилишга қодир бўлмасанг, узмагин!


Илми оз, одоби кўп бўлишинг илми кўп, одоби кам бўлишингдан кўра минг марта афзалдир!


Агар биз фикрлай олмасак, қийматсизмиз. Агар биз фикрлашни истамасак, мутаассибмиз. Агар биз фикрлашга журъат қилолмасак, қулмиз.


Сен одамларнинг ҳожатлари раво бўлиши учун сабаб бўлгин. Шунда Аллоҳ сенинг ҳожатларингни раво қилиш учун сабабларни сенга бўйсундириб қўяди. 

Ухлаётган шундай қалблар борки, улар сени йўқотганда уйғонади. Яна шундай уйғоқ қалблар борки, сени йўқотишдан қўрқиб ухламайди. 


Гўзал қалб гўзал юздан ёқимлироқдир. Пок виждон ипак либосдан кўра чиройлироқдир.


Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўғиллари Абдуллоҳга шундай мактуб юбордилар: “Аммо баъд. Ким Аллоҳга тақво қилса, Аллоҳ уни асрайди. Ким Аллоҳга таваккул қилса, Аллоҳ унга кифоя қилади. Ким Аллоҳга шукр айтса, Аллоҳ унга зиёда қилади. Ким Аллоҳга қарз берса, Аллоҳ уни мукофотлайди”. 


Агар Аллоҳ бир қавмга ёмонликни ирода қилса, уларга жадал (тортишув) эшигини очиб қўяди, илм ва амал эшигини ёпиб қўяди. 

Имом Авзоъий


Кимнинг гапи кўпайса, тойилиши кўпаяди. Кимнинг тойилиши кўпайса, ҳаёси камаяди. Кимнинг ҳаёси камайса, тақвоси озаяди. Кимнинг тақвоси озайса, қалби ўлади. 

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу


Улуғлардан ҳайбат ва виқорни ол, фақирлардан ҳалимликни ол, кексалардан ақлни ол, болалардан қалбни ол!


Агар дунёдан сенга етарлисини истасанг, ундаги энг ози ҳам сенга етади. Агар дунёдан сенга кифоя қилмайдиганини истасанг, ундаги ҳамма нарса ҳам сенга етмайди. 

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

Агар ортингдан нима дейишаётганини эшитганингда эди, юзингга табассум билан боққанлардан ажабланган бўлардинг!


Ҳаёт бамисоли катта бозорга ўхшайди. У ерга кириб, ўзингга ёққан нарсани оласан, лекин бир нарса эсингдан чиқмасинки, олган барча нарсаларингни пулини тўлайсан!


Бу ҳалол, бу ҳаром деб фарзандларга тарбия бериш Аллоҳнинг кўриб турганини ҳис қиладиган авлодни пайдо қилади. Бу айб деб тарбия бериш инсонларнинг кўриб турганини ҳис қиладиган авлодни шакллантиради. 


Одамларнинг яхшиси берилса шукр қилади, балоланса сабр қилади, зулмга учраса кечиради. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу


Мен дунёдаги барча яҳудийларни ўлдира олардим. Лекин уларни нима учун ўлдирганимни билишингиз учун баъзиларини қолдирдим. 

Адольф Гитлер


Энг шижоатли одам биринчи узр айтади. Энг кучли одам биринчи кечиради. Энг бахтли одам биринчи унутади. 


Дўстингни ёлғиз ташлаб кетганингда уни бўрилар ейди. Орадан бироз вақт ўтиб, ўша бўрилар яна очиқади, ўшанда ейиш учун сендан бошқани топа олмай, сени ейишади.


Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан сўрашди: “Қавмнинг ишини нима бузади, эй Мўминларнинг амири?” Шунда у зот жавоб бердилар: “Учта нарса бузади: каттанинг ўрнига кичикни қўйиш, олимнинг ўрнига жоҳилни қўйиш, оддий эргашувчини (аскарни) қўмондонликка қўйиш”. 


Агар инсонлар бир-бирлари ҳақида гапиришдан кўра кўпроқ бир-бирлари билан гаплашишни ўргансалар эди кўп муаммолар йўқолган бўларди. 


Шундай одамлар борки, биз уларни унутмаймиз, бироқ эслаганимизда табассум ҳам қилмаймиз.


Баъзи турдаги одамлар бунча ҳам кўп бўлмаса! 

Баъзи турдаги одамлар бунча ҳам оз бўлмаса!


Одамлар бунча кўп бўлмаса! ИНСОН бунчалар оз бўлмаса!


Қаттиқ боғланиб қолган кишиларимизни ва нарсаларимизни йўқотишдан қўрқишимиз – бизнинг бу дунёдаги энг заиф нуқтамиздир! 


Агар аслингни (ўзлигингни) рўёбга чиқаришда муваффақиятсизликка учрасанг, аслингни эмас, услубингни ўзгартир! Дарахтлар ҳам баргини ўзгартиради, уруғини эмас.


Бирор кишидан ўч олишни ўйлаб, миянгни банд қилиб ўтирма! Тақдир ҳисоб-китобни соф ва адолатли қилишда жуда беқиёс иш олиб боради. 


Бировнинг бировни ёмонлаётганини эшитганинг учун ўша ёмонланганни ёмон кўришинг аҳмоқликдан бошқа нарса эмас.

Инсонни ҳайвондан ажратадиган нарса ақлнинг ўзи эмас, виждон ҳамдир.


Ҳеч қачон таслим бўлма! Эҳтимол, сен умидсизликка тушган лаҳза кўзлаган мақсадингга эришиш лаҳзасидир.


Хато қилганингда эркак кишига узр айтишинг, гарчи хато қилмасанг ҳам аёл кишига узр айта олишинг ҳикматдир. 

Анис Мансур


Агар сен яшаётган шаҳар ўрмонга айланиб қолган бўлса, сен ҳам ҳайвонга айланиб олишинг шарт эмас! 


Сендаги барча чиройли нарсаларни синдириш, йўқ қилиш мақсадида юрган атрофингдагиларни рози қилишга уриниб яшашинг ўзингга нисбатан ўта қўпол ва бераҳм эканлигингдан далолатдир. 


Биз ёлғиз яшамаймиз. Ҳар биримизнинг бошқалар ҳаётида ўз ўрнимиз бор. Келинглар, ўша ўрнимизни янада чиройли қилайлик!


Ҳудҳуд бир умматнинг мусулмон бўлишига сабабчи бўлди. Чумоли қўшин йўлини ўзгартириб қўйди. Қарға инсониятга дафн қилишни ўргатди. Балиқ пайғамбарни қутқарди. Фил Каъбани бузишдан бош тортди. Кўп инсонлар ҳайвонлар каби, балки улардан-да адашганроқдирлар!


Кўп нарсани яшираверишимиз қалбимизни арзимас нарсалардан ҳам таъсирланадиган қилиб қўяди.

Гоҳида қалбинг билан ёлғиз қолишингдан кўра чиройли лаҳза бўлмайди.


Интернет материаллари асосида 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
БИСМИЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИММуқаддимаБутун оламлар Парвардигорига ҳамду сано, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга, у зотнинг оила, асҳобларига салоту давоми...

26870 10:37 / 22.03.2017
Усмон ибн Саъид Аррозий айтади ишончли дўстларимдан эшитганманки улар айтардилар Қачонки Бишр алМарисий вафот этганди унинг жанозасига аҳли илмлардан бирорта давоми...

2544 15:47 / 22.04.2017
Устоз, сиз ёзган китоблару мақолалар ўқиляпти, аудио дискларингиз эштиляпти. Мусулмонлар сизни йўқотганидан қайғудалар. Кимлардир бу кутилмаган ҳолатни эшитиб, давоми...

2516 16:44 / 27.03.2017
Сўзим бошида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидек буюк инсонни бизга юборган ва у инсонга нисбатан бизда муҳаббат уйғотган Аллоҳга беҳисоб давоми...

868 15:40 / 06.10.2023