1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Қалбингизни бой берманг

10:27 / 27.03.2017 2586 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Киши қизиқроқ асар ўқиса, анча пайт ўша китобнинг кайфияти билан яшайди, таъсирчан бир кино кўрса, ундаги воқеалар, қаҳрамонлар ҳаёти кўз олдидан бот-бот ўтирб туради. Одам зоти шунақа: қалби қай нарсадан лаззатланса, таъсирланса ёки бир нарсани давомли суратда бажариб юрса, ўша нарса дилига ўрнашиб қолади, сўнг истаса-истамаса, хаёлига келаверади, кўз олдида гавдаланаверади. Айрим уламолар ҳатто киши ҳаётида давомли энг кўп ишлатган сўзини ўлим талвасаси маҳали ўзи билмаган ҳолда айтиб юборади, дейишган. Яъни, кимдир калимасини айта-айта, кимдир «учтаси юз сўм», дея-дея, тили доим сўкиниш билан нам бўлиб юрган бир бахти қаро сўкина-сўкина жон беради. (Ёмон оқибатдан Аллоҳ паноҳ берсин)
…Бир йилча олдин ҳаётимда рўй берган ҳолат фикр хаёлларимни остин-устин қилиб юборди. Ойнаи жаҳон орқали «Эсмералда» телесериали намойиш эталаётган кезлар эди. Одатдагидек, жума куни Аллоҳнинг розилигини топиш учун амрига итоатан жомеъга бордим. Маъруза тингланди. Сўнг муаззин азон айтиш учун турди. Азон айтилар экан, чарчабманми ё кам ухлаган эканманми, ҳарҳолда ўтирган жойимда уч-тўрт сонияга кўзим уйқуга илинибди. Ҳатто туш кўришга улгурдим. Аммо нима кўрдинг денг! Эсмералдани!!! Муаззиннинг овози билан чўчиб кетдим. Алҳазар, алҳазар… Азон айтилаётган маҳали Аллоҳни ёд этиш, Набийга саловот айтиш, қалбни улуғ ибодатга чоғлаш, илтижо-муножотга ҳозирлаш ўрнига бир бемаъни, ахлоқсиз фильмни туш кўриб ўтирибман-а! Мен кимман ўзи, мўминми ё… Бундан катта шармандалик, бундан ёмон мусибат, кулфат балои баттар бормикан?! Қанийди, уятдан ер ёрилсаю ерга кириб, сўнг ундан қутулиб бўлса!
«Ла-а илаҳа аллалоҳ, ла-а илаҳа аллалоҳ, Муҳаммадур росулуллоҳ. Аллоҳим, тавба қилдим, гуноҳларимни кечир, қалбимни Ўзингдан ўзгасига таслим этма, дилимнинг эгаси Ўзингсан, Ўзинг эгалик қил, Аллоҳим. Мен гумроҳни авфу эт, тушларимда Расули ҳабибнинг дийдорини кўрсат, мени шунга муносиб эт…»
Кўзимдан ёш, дилимдан қон оқди. Шу туш сабаб бир орқа-олдимга қараб олдим. Ўйлаб кўрсам, Эсмералданинг ғам-ташвишлари билан яшаб юрган эканман, ҳар куни фильм бошланадиган вақтни, жумадан кейин эса, душанбани интиқиб кутардим ( шанба, якшанба кунлари қўйилмас эди). Ҳатто намозларимда хаёлимдан кинонинг давоми нима бўлади, деган савол ўтиб қоларди… Энди тавба қилдим. Бунақа сериалларни бошқа кўрмаганим бўлсин. «Аллоҳим, ўзинг адашишдан асра! Умримнинг хотимасини хайрли қил!..» дея илтижолар қилдим.
Бу воқеани ҳақиқатда бошимдан ўтказиб ёздим, ибрат бўлади, деган умидим бор.

Биродарингиз А.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1 Охиратни мақсад қилиб, барча диққатэътиборни бир ташвиш охират ташвишига қаратиш. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Кимки охиратни истаса ва мўминлик ҳолида ўз саъйи давоми...

2641 15:06 / 22.04.2017
Мустақил диёримизда 1997 йилдан бери ҳар бир йилга жамият ҳаётининг алоҳида соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида ном берилиб келинади1. Жорий йилнинг 5 давоми...

3469 15:49 / 22.04.2017
Айрим инсонлар Ҳақиқатда, ҳар қандай диний ақида унга ишонувчи кишиларнинг зиммасига турли хил ибодатларни, қурбатлар ва маросимларни фарз қилиб қўяди. Бу давоми...

2518 10:14 / 24.03.2017
Дуо Аллоҳ таолога энг маҳбуб, энг карамли нарсадир. У зот дуони яхшилик ато этиш, ёмонликни даф қилиш учун бандалари орасида жорий қилган. Дуо кўплаб яхшилик ва давоми...

2559 10:17 / 27.03.2017