1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (китоблар)

94. "Мўминнинг нажоти - муфассал закот китоби"

12:39 / 24.03.2015 4859 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Мўминнинг нажоти - муфассал закот китоби"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб «Мўминнинг нажоти - муфассал закот китоби» деб номланган китоблари.


Сўз бошидан:


Ислом динининг беш рукнидан учинчиси бўлмиш закот ибодати ҳақида керакли маълумотларни ўқиб-ўрганиш ва билиш, уларга амал қилиш ҳар бир мусулмон учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Шунинг учун закот ҳақидаги билимларни кенг тарқатишга ҳамиша эҳтиёж бўлган ва бу борада жуда кўп китоблар таълиф қилинган. «Ҳадис ва ҳаёт» туркум китобларининг саккизинчи жузи ҳам айнан шу рукнга бағишланган эди. Бугун эса муҳтарам ўқувчиларимизга закот ҳақида муфассал сўз юритилган ушбу китобни тақдим этаётганимиздан беҳад мамнунмиз ва улар ушбу китобдан ўзларини қизиқтираётган кўпгина саволларга жавоб топадилар, деган умиддамиз.
Ўқувчиларимиз бу китобдан закотнинг фарзлиги, унинг фазилати ҳақида, закоти бериладиган ва берилмайдиган моллар ҳақида, закотга ҳақдорлар ва закотнинг тўғри бўлиш шартлари хусусида батафсил маълумот оладилар. Шунингдек, мазкур «Мўминнинг нажоти» китобида кўпчиликни доимий равишда қизиқтириб келадиган масала – қайси хилдаги моллардан қай тарзда ва қанча закот чиқарилиши ҳақида ҳам сўз юритилади. Яна унда чорва ҳайвонларидан олинадиган закотлар ва мазҳабларнинг бу борадаги фикрлари ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилади.
Зироат маҳсулотларидан чиқариладиган, «ушр» деб юритиладиган закот ҳақида ҳам кенгроқ баён қилинди, чунки айнан закот ҳисобланган бу нарсада бир қадар хатога йўл қўйилаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Шунингдек, зироат маҳсулотларининг нисоби ва бу соҳага тегишли кўпгина масалалар ҳам батафсил ёритилди.
Ҳозирги кунимизда закот ҳақида сўз борганда асосан муомаладаги пуллардан закот чиқариш тушуниладиган бўлиб қолган. Қадимда эса тилла ва кумуш пуллардан закот чиқарилган. Масалани аниқ билиб олиш учун тилла ва кумуш пулнинг закотини ҳам, нақд пулнинг закотини ҳам, қоғоз пулдан қандай қилиб закот чиқарилишини ҳам, тижорат моллари закоти, тақинчоқлар, етимнинг моли ва асалнинг закотини ҳам чуқурроқ ўрганиш лозимки, китобда шу мавзуларга ҳам алоҳида ўрин ажратилди. Ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлардан, ерости ва сувости бойликларидан закот олиниши ёки олинмаслиги ҳақидаги масалалар ҳам имкон қадар кенгроқ ёритилди.
Ҳозирга келиб, замон ва ҳаёт тарзи тубдан ўзгарди, мусулмон уммати авваллари дуч келмаган жуда кўп масалалар, муаммолар юзага келиб қолди. Шаръий манбаларда зикр қилинган закоти чиқарилиши лозим бўлган моллардан қоидага биноан закот чиқарилаверади, аммо бугунги кунга келиб, шаръий манбаларда номи зикр қилинмаган, аммо ўзи даромад келтирадиган нарсалар пайдо бўлди. Уларнинг закоти бериладими ёки йўқми? Закотни вақтидан эрта бериш ва ўз юртидан бошқа томонга олиб бориш мумкинми? Ушбу китобда мазкур саволларнинг муфассал жавоби ҳам баён қилинади. Шунингдек, унда закот берувчининг ҳам, закот олувчининг ҳам одоблари алоҳида-алоҳида зикр этилган. Закот ва садақа олиши ҳалол бўлган ва ҳалол бўлмаган кишилар кимлар эканини, закот ҳақдорларга қандай тақсимланишини ҳам билиш лозим. Ана шунда кишиларга ўз ҳақларини ўз вақтида Аллоҳ таоло кўрсатганидек қилиб етказиб беришни йўлга қўйиш осонлашади.
Ҳозирги кунимизда кўплаб кишилар закотга оид турли масалалар бўйича тинмай саволлар бериб, тушунмаган нарсаларини сўраб турадилар. Чунки бу мавзуни ўрганиш етарлича йўлга қўйилмаган. Закот ҳақида она тилимизда алоҳида китоблар кам чиққан. Ушбу ва бошқа кўпгина омиллар ҳисобга олинадиган бўлса, иншааллоҳ, қўлингиздаги китобнинг бу борадаги кўпгина масалаларни тўғри тушуниб олишга ёрдам беради. Камтарона уринишимиз маҳсули бўлган мазкур китоб билан танишган мулкдорлар Аллоҳга молиявий ибодат қилиб, ўз вазифаларини адо этиб, савоб оладилар, муҳтожлар эса ўз ҳақларини олиб, баҳраманд бўладилар, деган умиддамиз. Қодир Аллоҳдан Ўзининг розилигини тилаб қилинган ушбу ожизона амални барча нуқсонларини афв этган ҳолда қабул қилишини, муҳтарам ўқувчиларимиздан эса саҳву хатоларимизни ислоҳ қалами ила тузатиб мутолаа қилишларини сўрайман.



Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Номи: «Мўминнинг нажоти. Муфассал закот китоби»
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёти
Сана: 2015
Ҳажми: 200 бет
ISBN: 978-9943-4448-8-1
Ўлчами: 84×108 1/32

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2380-сонли хулосаси ила чоп этилган



Мундарижа

Сўзбоши
Закот қандай ибодат?
Қуръони Карим закот ҳақида
Закот ҳақидаги ҳадиси шарифлар
Закотнинг фиқҳий ҳукмлари
Чорва ҳайвонларининг закоти
Туядан олинадиган закот миқдори
Туядан олинадиган закот жадвали
Қорамолнинг закоти
Қорамолларнинг закот миқдори
Қўй-эчкиларнинг закоти
Қўйлардан олинадиган закот миқдори
Отнинг закоти
Закот берилмайдиган ҳайвонлар
Закотга олинадиган ҳайвонлар
Чорва маҳсулотларидан закот олинадими?
Тилла ва кумушнинг закоти
Нақд пулдан олинадиган закот
Пулдан закот қандай чиқарилади?
Тижорат молларининг закоти
Тижорат молидан қийматини закотга чиқариш
Нисоб камайиши масаласи
Тушган фойдадан закот бериладими?
Турли бойликлар бир-бирига қўшилади
Ушбу мавзуга оид савол-жавоблар
Тилла-кумуш буюмлар, идишлар
ва тақинчоқларнинг закоти
Мавзуга оид савол-жавоблар
Ҳовли-жой, уй жиҳозлари, уловлар ва иш
қуролларининг закоти
Қарз олди-бердисидаги закот ҳақида
Кон ва ерости бойликларининг закоти
Қимматбаҳо тошларнинг закоти
Сувости бойликларининг закоти
Асал ва ердан чиққан зироатларнинг закоти
Зироат маҳсулотларининг закоти
Закот бериладиган тоифалар
Фақир ва мискинлар тоифаси
Закотда ишловчилар тоифаси
Қалблари улфат қилинадиганлар тоифаси
Қуллар тоифаси
Қарздорлар тоифаси
«Фисабилиллаҳ» тоифаси
Ибн сабил тоифаси
Закот олиши мумкин бўлмаганлар
Закот кимларга берилиб, кимларга берилмайди?
Закот ҳақдорларга қандай тақсимланади?
Закотга оид турли масалалар
Закот ажратишда йилнинг ҳисоби
Тижорат молларининг закоти
Саноат маҳсулотларининг закоти
Ширкатлар ва ҳиссаларнинг (акцияларнинг) закоти
Даромадларнинг закоти
Ҳаром йўл билан топилган молдан
закот бериладими?
Мавзуга оид савол-жавоблар
Закот берувчининг вазифалари
Закот олувчининг вазифалари
Закот бўйича дунё шаръий ҳайъати ҳақида
қисқача маълумотлар
Сўнгсўз ўрнида
Хотима
Манбалар рўйхати

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Васатия ҳаёт йўлиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Васатия ndash ҳаёт йўли, деб номланган китоблари. Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари давоми...

4003 12:28 / 23.03.2011
Ҳадис ва Ҳаёт 23жуз .Жаннат башорати берилганлар ва аҳли байт,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг давоми...

6382 12:13 / 23.03.2011
quotИжтимоий одобларquot китобиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Ижтимоий одоблар, деб номланган китоблари.Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймЎзининг давоми...

4386 11:16 / 24.03.2012
quotТафсири Хилалquot 2томШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг quotТафсири Хилалquot китобининг рус тилидаги таржимаси 2қисми.Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

3106 11:54 / 24.03.2014