1446 йил 4 рабиъус сони | 2024 йил 07 октябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (китоблар)

93. "Мўминнинг қалқони - муфассал рўза китоби"

12:38 / 24.03.2015 5815 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Мўминнинг қалқони - муфассал рўза китоби"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб «Мўминнинг қалқони - муфассал рўза китоби» деб номланган китоблари.


БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ
СЎЗБОШИ

Мўмин бандаларининг гуноҳ ва хатоларига қалқон қилиб рўзани Исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
Умматларига чексиз муҳаббат ва шафқат кўрсатиб, рўза тутишни барча сир-асрорлари билан ўргатиб кетган ҳабиб Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга абадул-абад салавоту саломлар бўлсин!
Мусулмонларга рўза ҳақидаги оят ва ҳадисларни етказиб, таълим берган саҳобаи киромларга Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин!
Қуръон ва cуннатдан рўза ҳақидаги маълумот ва таълимотларни чуқур ўрганиб, улардан тегишли аҳкомларни чиқарган, тартибга солган ва осонлаштириб кетган мужтаҳид уламоларимизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!
Муҳтарам ўқувчиларимизга яхши маълумки, бундан сал олдинроқ кўпчиликнинг талаб-истакларини инобатга олган ҳолда Ислом арконлари ҳақида муфассал маълумот берувчи туркум китоблар нашр қилишни йўлга қўйган эдик. Мазкур туркумнинг намозга бағишланган «Мўминнинг меърожи» китоби ўқувчиларимиз томонидан яхши кутиб олиниб, унинг биринчи нашри жуда тез тарқалиб кетди ҳамда тез орада иккинчи нашри ҳам сотувга чиқди. Бугун сизларнинг ҳукмингизга шу туркумдаги китобларнинг навбатдагиси – рўза масалаларига бағишланган «Мўминнинг қалқони» номли муфассал рўза китобини тақдим қилаётганимиздан мамнунмиз. Зеро, рўза бандаларни гуноҳ ва хатолардан, дўзах ўтидан тўсувчи қалқондир.
Ҳар йили Рамазони шариф кириб келиши билан бу муборак ойнинг фазлидан баҳраманд бўлиб қолиш учун рўза ибодати ва унинг аҳкомларини теранроқ англаб етишга ҳаракат қилиб қоламиз, маълумотлар қидиришга тушамиз. Лекин бу борада етарли маълумотлар жамланган китобларни топиб ўқиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди, чунки она тилимизда бундай китоблар жуда кам, борларини ҳам топишга кўпда ҳафсаламиз етишмай қолади. Мана шу маънода қўлингиздаги асар бу борадаги мавжуд бўшлиқни тўлдиради, деган умиддамиз.
Маълумки, Рамазон ойи рўзасининг фарзлиги ҳақида етарли маълумот олмагунча киши тутаётган рўзасининг аҳамиятини англаб ета олмайди. Шунинг учун қўлингиздаги китобда дастлаб ана шу мавзуда сўз юритилади. Бу ибодат Қуръони Карим оятлари, Пай­ғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадислари ва Ислом умматининг ижмоъи билан собит бўлгани етарли равишда баён қилиб берилади.
Шунингдек, ушбу китобимизда рўзанинг беҳисоб фазилатлари, унинг суннатлари, рўзанинг турлари ва вақтининг баёни, бу ибодатнинг нозик сирлари, унинг шартлари, фажри содиқнинг аломати, рўза тутишни бошлаш ва тўхтатишнинг ҳилол кўриш орқали бўлиши, ҳилолни кўришдаги гувоҳликлар каби бошқа китобларда кам ёритилган мавзуларга кенгроқ эътибор қаратилди. Рўзадорнинг ният қилиши, рўзадорга мустаҳаб бўлган амаллар, рўзани бузадиган ва бузмайдиган амаллар, ифторлик ва саҳарлик қилиш, ифторлик пайтида ўқиладиган дуолар, рўзадорнинг Рамазон ойида турли ношаръий ишлардан тийилиши, тилини ёлғон, ғийбат, бўҳтон, беҳаё сўз каби тил офатларидан асраши, шунингдек, Рамазон ойи ва рўза ибодатига оид аёлларга хос масалалар ҳақида ҳам кўпгина маълумотлар берилди. Рамазон ойида бўладиган таровеҳ намози, фидя, фитр садақаси, эътикоф ўтириш, ийд намозини адо этиш каби ибодатлар ҳақида ҳам атрофлича тўхталдик.
Исломнинг илк давридан бошлаб мусулмонлар Рамазонда Қуръон тиловат қилишга, саховатли ва карамли бўлишга алоҳида эътибор бериб келганлар. Чунки севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзлари ана шундай қилганлар ва умматларига бунда ўрнак бўлиб, алоҳида таълим берганлар. Таровеҳ намози муборак Рамазон ойининг энг кўзга кўринган файзу футуҳларидан бири. Кўпчилик бу намозда қатнашиб, ажру савоблар олишга интилади. Аммо унинг тарихидан, қандай қилиб йўлга қўйилганидан ҳамма бирдек хабардормикан? Ушбу масалалар ҳам китобда кенг шарҳлаб берилди.
Шу билан бирга, сиз ушбу китоб­дан ўзи шубҳали кўринса ҳам, рўзага халал бермайдиган нарсалар ҳақида, рўза тутмасликларига ёки қазо қилиб тутишларига рухсат берилган кишилар, рўза тутиш ман қилинган кунлар, нафл рўзалар ҳақида, минг ойдан яхшироқ бўлган Қадр кечаси ва яна кўпгина бошқа нарсалар ҳақида қимматли маълумотларни топасиз.
Аллоҳ таоло бу камтарона ишимизнинг камчиликларини кечириб, даргоҳида қабул айласин, уни қиёмат куни амаллар мезонида тош босадиган амаллардан қилсин! Аллоҳ таоло ушбу китобнинг сиз азиз ўқувчиларга манфаатли ва фойдали бўлишини насиб этсин! Омин!

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Номи: Мўминнинг қалқони - муфассал рўза китоби
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёт-матбааси
Сана: 2015
Ҳажми: 176 бет
ISBN: 978-9943-4448-9-8
Ўлчами: 84×108 1/32


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2296 -сонли тавсияси ила чоп этилган


Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Сўзбоши
Рўза қандай ибодат?
«Сизларга рўза тутиш фарз қилинди...»
Рўза ҳадиси шарифларда
Рўзанинг даражалари
Рўзанинг шартлари
Рўзанинг турлари
Рўза тутиш ҳаром бўлган кунлар
Рўза тутиш макруҳ бўлган кунлар
Ихтиёрий рўза
Рўзанинг нияти
Рамазоннинг ҳилоли
Саҳарлик ва ифторлик
Саҳарлик ва ифторлик ҳақидаги савол-жавоблар
Рўзанинг мустаҳаблари
Рўзани бузадиган нарсалар
Қазо ва каффоратга оид савол-жавоблар
Рўзани бузмайдиган нарсалар
Рўзани бузадиган ва бузмайдиган
амалларга оид савол-жавоблар
Рўзадорга макруҳ бўлган нарсалар
Рўзада макруҳ бўлган амалларга оид савол-жавоблар
Аёлларга хос масалалар
Рўза тутмасликка рухсат берилганлар
Рўза тутмасликни ёки тутган бўлса ҳам
очишни мубоҳ қилувчи ҳолатлар
Мавзуга оид савол-жавоблар
Эътикоф
Эътикофга оид савол-жавоблар
Фитр садақаси
Фитр садақасининг вожиб бўлиш шартлари
Фитр садақасига оид савол-жавоблар
Фидя
Фидяга оид савол-жавоблар
Таровеҳ намози
Мавзуга оид савол-жавоблар
Минг ойдан яхшироқ кеча
Нафл рўзалар ҳақидаги ҳадислар
Нафл рўзага оид савол-жавоблар
Ийдул-фитр намози
«Рўза тутинглар, саломат бўласизлар»
Хулоса
Манбалар рўйхати

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳадис ва Ҳаёт 36жуз .Зуҳд ва рақоиқлар китоби,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Зуҳд ва рақоиқлар давоми...

3331 12:26 / 23.03.2011
quotҲидоят имомиquot китобиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳидоят имоми, деб номланган китоблари.МуқаддимаАллоҳ таолога У давоми...

3290 11:49 / 24.03.2014
Ҳадис ва Ҳаёт 9жуз .Рўза,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Рўза, деб номланган 9жузи. Қадрли китобхон давоми...

3216 20:51 / 22.03.2011
quotТафсир Хилалquot 30джузШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг quotТафсири Ҳилолquot номли китобларининг 30жузи рус тилида таржимаси.Муаллиф Шайх Муҳаммад давоми...

3264 11:12 / 24.03.2012
Аудиолар

131234 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51737 14:35 / 11.08.2021