1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (китоблар)

90. "Кексаларни эъзозлаш" китоби

12:32 / 24.03.2015 3308 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Кексаларни эъзозлаш" китоби

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Кексаларни эъзозлаш» деб номланган китоб.

 

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
СЎЗБОШИ


Ўзининг абадий дастури бўлмиш Қуръони Каримда бандаларини кексаларни қадрлашга амр қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога жалоли ва жамолига мос ҳамду санолар бўлсин!
Кексаларни эъзозлашни суннатларида жорий қилган ва бу ишда барчага ўрнак бўлган охирзамон Пайғамбари Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавот ва саломлар бўлсин!
Кексаларни ва ўзидан катталарни эҳтиром қилиш ўз қадр-қийматини билган ҳар бир жамиятнинг энг аҳамиятли қадриятларидан бири ҳисобланади. Бу қадриятлар уларга амал қилган жамиятларда ўзига муносиб олиймақом жой олади. Мазкур жамиятларда ҳар бир инсон кексаларни эъзозлаш бўйича ўзининг масъулиятини яхши билади ва бажаради. Ана шунда ҳар бир иш ва шахс ўз ўрнини топади.
Қадимда бобо ва момоларимиз динимиз таълимотларига амал қилиш жараёнида бу борадаги кўрсатмаларни ҳам гўзал тарзда амалга оширганлар ва барчага ўрнак бўлганлар.
Мусулмонлар орасида кексалар доимо қадрланиб келган, чунки Ислом шариатида бу ишга алоҳида аҳамият берилади. Зотан, қарилик инсон ҳаётининг ожизлик ва заифлик босқичи ҳисобланади. Шунинг учун ёш, бақувват чоғида жамиятга хизмат қилган кишиларга қариган чоғларида яхшилик қилиш уларнинг яхшилигини яхшилик билан қайтариш сирасидаги ишлар қаторига киради. Ислом шариатида ҳар бир қарияга ўзига яраша имтиёз бе-рилган. Уларнинг ҳар бири жамиятда эъзозланиш ва эҳтиром қилиниш ҳаққига эгадир. Мазкур ҳолатларнинг барчаси мусулмон-лар яшайдиган жамиятда яққол кўзга ташланиб туради.
Биз, бугунги кун мусулмонлари ҳам мазкур бобо ва момолари-мизга муносиб бўлишимиз, барча гўзал одобларимизга амал қилиб, кексаларни эъзозлаш, уларга иззат-икром кўрсатиш ишларини қойилмақом тарзда йўлга қўйиб боришимиз лозимдир.
Катталарни улуғлаш, эъзозлаш, авайлаш барча пайғамбар алайҳиссаломларнинг суннати ва мусулмон жамиятларининг асо-сий белгиларидан биридир. Ҳозирги кунда инсонпарварлик борасидаги динимиз таълимотларини ўрганиб, уларга амал қилишни йўлга қўйиб бориш жараёнида кексаларни эъзозлашдек буюк инсоний фазилатни яхшилаб йўлга қўйиб бориш ҳаммамиз учун ниҳоятда фойдали бўлади.
Кексаларга кўрсатиладиган ҳурмат ва эъзоз мусулмонлар жа-миятида шариат таълимоти асосида амалга оширилади. Яъни бу борада Қуръони Карим оятларидан, Набий алайҳиссаломнинг ҳадисларидан, уламоларнинг ижмоъларидан ва улуғларнинг амал-ларидан далиллар, ҳужжатлар бордир.
Қуйидаги сатрларда кексаларни эъзозлаш борасида келган оят, ҳадис ва шаръий таълимотларни қўлдан келганича ўрганиб чиқишга ожизона ҳаракат қиламиз. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу иши-мизнинг осон ва манфаатли бўлишини насиб этсин!


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Кексаларни эъзозлаш»
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёти
Сана: 2015
Ҳажми: 96 бет
ISBN: 978-9943-4448-7-4
Ўлчами: 84×108 1/32

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 84-сонли хулосаси ила чоп этилган
 

МУНДАРИЖА
Инсон зотининг азизлиги
Инсон барча ҳолатларда улуғланади
Кекса инсонга ожизлик етиши ҳақида
Эзгулик йўлида кексайиш саодатдир
Кексаларнинг бу дунёда эъзозланиши
Кексалик эътиборидан ибодатлар енгиллатилган
Ота ва онани эъзозлаш кексаларни
эъзозлашнинг бошидир
Отадан кейин унинг ака-укаларини эъзозлаш
Амаки ота ўрнидадир
Отадан кейин унинг дўстини эъзозлаш
Отанинг дўстидан алоқани узмаслик
Хола она ўрнидадир
Ака ота ўрнидадир
Эмизган онани эъзозлаш
Ислом ёшларни кексаларни эъзозлашга
тарғиб қилади
Исломда ғайримусулмон кексалар
ҳам эъзозланади
Кичиклар катталарни эъзозлаши
умумий қоидадир
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotБозор ва унга боғлиқ масалаларquot китобиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Бозор ва унга боғлиқ масалалар, деб номланган давоми...

6100 11:52 / 24.03.2014
.Тафсир Хилал, фундаментальный труд досточтимого шейха Мухаммад Садыка Мухаммад Юсуфа, всемирно известного исламского ученого и общественного деятеля. Тафсир давоми...

1749 13:00 / 26.02.2019
quotОчиқ хатquot китобиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Очиқ хат, деб номланган китоб.БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМБандаларини давоми...

3994 12:31 / 24.03.2015
quotМўминнинг нажоти муфассал закот китобиquotШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб .Мўминнинг нажоти муфассал закот китоби, деб давоми...

4860 12:39 / 24.03.2015