1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Расулуллоҳни эсласам!!!

10:33 / 24.03.2017 2860 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳни эсласам, оламларга раҳмат бўлган улуғ зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, қиёматгача барча инсонларга юборилган сўнги пайғамбарни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, набийларнинг хотами, ундан кейин пайғамбар келмайдиган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, буюк хулқ соҳибини эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, Аллоҳ азза ва жалланинг “Батаҳқиқ, сизлар Расулуллоҳда гўзал намуна бор” деган сўзини эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, мўъминларга раъуф ва раҳийм бўлган пайғамбарни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, оламлар Рабби Аллоҳ азза ва жалланинг “Сенинг умринг ила қасамки...” деган сўзини эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, унга оламлар Рабби Аллоҳ азза ва жалланинг каломи Қуръон берилган зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, унга ҳавзи Кавсар берилган зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, унинг сўзи Аллоҳ азза ва жалланинг каломи Қуръонга баён бўлган зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, Аллоҳ азза ва жалланинг раҳмати ўлароқ, мўъминларга мулойим бўлган зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, Аллоҳ азза ва жалла у зотни гувоҳлик берувчи, хушхабар элтувчи, огоҳлантирувчи ва Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилувчи ҳамда нурли чироқ қилиб юборилган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, Одам зурриётларининг саййидини эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, Макка кўчаларида тоғу-тошлар ва дов-дарахтлар у зотга салом бенган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, қаерга бормасинлар, албатта, у зотни бир булут соя солиб турган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, “Буроқни” миниб Маккадан Қуддусга сайр қилган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, ердан еттичи осмон сидратул-мунтаҳогача кўтарилган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, сидратул-мунтаҳога кўтарилганда у ерда қалам товушларини эшитган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, жаннат ва дўзахга кириб, унинг хабарини ўз умматига бекаму-кўст еказган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, барча гўзал хулқлар соҳиби бўлмиш буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, барча сўзлар калити бўлмиш ҳикмат ила сўзлаган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, қўполликка мулойимлик ила жавоб берган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, ёмонликни яхшилик ила қайтарадиган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, яхшиликка ундан яхшироғи ила жавоб берган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, ўз қўл остидагиларга шафқатли ва меҳрибон раҳбарни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, ўз қўл остидагиларга адолатли бўлган раҳбарни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, оқил ва доно сиёсатчини эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, ўз аҳлига раҳимдил бўлган зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, ўз аёлларига вафодор ва садоқатли ёр бўлган зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, фарзандларига меҳрибон ота бўлган зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, дўстларига ҳалим бўлган зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, ваъдага доим вафо қилган зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, хиёнат нима билмаган зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, доим рост сўзлаган зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, ёлғон нима билмаган зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, барча қийинчилик ва машаққатларда ўз умматига сабр-бардошли бўлишда гўзал намуна бўлган зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, Аллоҳ азза ва жаллани ҳар аҳёнда эслаб зикр қиладиган зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, “Мени намоз ўқиётганимни кўрганингиздек намоз ўқинг”, деган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, намозда гўдакнинг йиғисини эшитиб, узун қилмоқчи бўлган намозни қисқа қилган зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, тунги намозда оёқлари шишиб ёрилган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, ўзингизга раҳм қилинг дейилганда “Аё шукр қилувчилардан бўлмайин-ми?”, деган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, жамоат намозида заифлар, бетоблар ва ҳожатмандлар борлиги сабабидан намозни енгил ўқишга буюрган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, “Ўзинг ҳам молинг ҳам отангникидир”, деган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, беш вақт намозини ўқиган, бир ой рўзасини тутган ва эри итоатида бўлган аёлга саккиз жаннатни ваъда қилган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, “Яримта хурмо бериб бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар” деган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, қиёмат куни энг биринчи ерни ёриб чиқадиган зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, қиёмат куни энг биринчишафоат қилувчи буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, қиёмат куни “ҳамд” байроғини муборак қўллари ила тутиб турадиган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, қиёмат куниОдамдан тортиб барча набийлар унинг байроғи остида турадиган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, қиёмат куниҳисоб-китоб майдонида фақат “Умматим, умматим” (унга нажот бер) дейдиган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, қиёмат куниўз умматини таҳорат изларидан таниб оладиган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, жаннат ҳалқаларини энг биринчи тутадиган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, жаннатга энг биринчи кирадиган ва у зот билан бирга мўъминлардан бир тоифа фақирлар бўладиган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, “ Ким менга битта саловот айтса, Аллоҳ унга ўнта саловот айтади ва кимки менга ўнта саловот айтса, Аллоҳ унга юзта саловот айтади ва кимки менга юзта саловот айтса, Аллоҳ уни икки кўзи орасига мунофиқликдан покликни ва дўзахдан омонда қолишни ёзиб қўяди ва қиёмат куни уни шаҳидлар билан бирга қилади” деган буюк зотни эслайман.

Расулуллоҳни эсласам, Аллоҳ азза ва жалланинг “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг” деган сўзини эслайман.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик аълайҳ!!!


Зуфаржон Шосалимов тайёрлади


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло жаноб пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо сав воситалари орқали сиз билан бизга жорий қилган шариати исломия таълимоти бўйича бизлар Ҳақ таолога барча давоми...

3146 15:36 / 24.03.2017
Дуо Аллоҳ таолога энг маҳбуб, энг карамли нарсадир. У зот дуони яхшилик ато этиш, ёмонликни даф қилиш учун бандалари орасида жорий қилган. Дуо кўплаб яхшилик ва давоми...

2559 10:17 / 27.03.2017
Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга хотини Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни давоми...

2543 15:24 / 27.03.2017
quot quot. .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади У киши айтдиларРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Мен сизларга отасидан ҳам, боласидан ҳам ва давоми...

2926 15:03 / 22.04.2017