1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (китоблар)

40. Ҳадис ва Ҳаёт 16/17-жузлар «Таом, шароб ва либос»

21:19 / 22.03.2011 3872 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадис ва Ҳаёт 16/17-жузлар «Таом, шароб ва либос»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Таом, шароб ва либос» деб номланган 16-17-жузлари.  

Ҳадис ва Ҳаёт китобининг ўн олтинчи жузи “Таом ва шароб” деб номланиб, унда таомланиш ва шароб ичиш одобига оид оят ва ҳадислардан танишасиз.
Ўн еттинчи жуз эса “Либос китоби” деб номланиб, унда либоснинг одоблари, кийиш ножоиз бўлган кийимлар хақида батафсил маълумот олишингиз мумкин. 

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  Ҳадис ва Ҳаёт. 16-17 - жузлар Таом,  шароб ва либос китоби.
Нашриёт:  «Шарқ» НМАК
Сана:   2008
Ҳажми:  432 бет
Ўлчами: 84×108/32

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 705-сонли тавсияси ила чоп этилган


Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Таом ва шароб китоби

Таом одоби
Ичиш одоби
Еб-ичгандан кейин ҳамд айтмоқ
Жамоат таоми ва зиёфат ҳақида
Музтарга ўлимтик жоиз
Макруҳ сабзавот
Ичимликлар
Хамр ҳақида ворид бўлган нарсалар
Хамр ичишдан огоҳлантириш
Хамр сиркага айлантирилмас
Маст қилмайдиган набийз мубоҳдир


Либос китоби

Эркакларга ипак тилло, ва кумушнинг ҳаромлиги ҳақида
Аёлларга ипак ва тилло жоиз
Кийимнинг турлари ҳақида
Жун, қил ва улар кабилардан қилинган нарсаларни кийиш жоиз
Кийимларнинг анги
Салла ва унинг пеши ҳақида
Узукнинг тиллодан бўлиши ҳаром, кумушдан бўлиши мустаҳаб
Кавш
Озодалик мустаҳабдир
Либоснинг одоблари ҳақида
Кийиниш пайтида шукр қилиш
Фитрат суннатлари ҳақида
Соч ва унинг парвариши ҳақида
Соч бўяш
Улама, вашм ва шу кабилар ҳаром
Қўнғироқлар
Бошқаларга ўхшаш ва қалбакилик ҳаром
Юзга уриш ва тамға босиш ҳаромдир
Уй жиҳозлари ҳақида
Сурат солиш ҳаромдир, фаришталарни манъ қиладир
Хушбўйлик мустаҳабдир 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Зикр аҳлидан сўранг, тўплами 6жилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Зикр аҳлидан сўранг, тўпламининг 6жилди. Муаллиф Шайх давоми...

6173 19:34 / 25.04.2017
Ҳадис ва Ҳаёт 8жуз .Закот,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Закот, деб номланган 8жузи. Исломнинг беш давоми...

4967 20:49 / 22.03.2011
quotҲадис ва Ҳаётquot силсиласининг рус тилидаги 19жузиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Оламларга давоми...

3763 11:08 / 24.03.2011
quotАҚИДАТУТТАҲОВИЯ шарҳининг талхийсиquot китобиМуҳаммад Анвар Бадахшоний .АҚИДАТУТТАҲОВИЯ шарҳининг талхийси, номли китобларига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

4350 11:58 / 24.03.2014