1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Энг бой инсон ким?

12:24 / 15.03.2017 5635 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Меҳроб шаҳиди, аллома Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳнинг мелодий 1989 йил 16 июнда қилган жумъа хутбалари)


Алҳамдулиллаҳ. Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳ таолога неъматларига мувофиқ, зиёдасига кофий ҳамдлар бўлсин! Эй Роббимиз, Важҳинг жалоли ва салтанатинг азаматига муносиб ҳамдлар Сенга хосдир. Эй Аллоҳ, Сен Субҳонсан. Мен Сенга сано айта олмайман. Сен Ўзингга Ўзинг сано айтгандексан. Ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Унинг шериксиз эканлигига гувоҳлик бераман. Саййидимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳнинг қули, расули, танлагани, халили ҳамда юборган набийларининг энг хайрлиси эканлигига, шунингдек, Аллоҳ у зотни бутун оламларга баширу назир қилиб юборганлигига шаҳодат келтираман. Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммад ва у зотнинг олига қиёматга қадар доимий ва тўхтовсиз салоту салом ва баракотлар юборгин. 

Эй мусулмонлар, сизларга ва ўз гуноҳкор нафсимга Аллоҳдан тақво қилишни тавсия қиламан. Аммо баъд. 

Эй Аллоҳнинг бандалари! Энг бой инсон кимлигини биласизларми? Кўпчилик содда ва жоҳил кишилар олтину кумуш конларига эга бўлган ёки подшоҳлик тахтига ўтирган кимсани энг бой инсон деб ўйлашади. Лекин инсон ақлини бироз ишлатиб, онгли равишда тафаккур қилиб кўрса энг бой инсон Роббисини таниб, ҳар қандай ҳолатда ҳам Унга суянадиган, барча ҳолат ва вазиятларда Ундангина паноҳ сўрайдиган киши эканлигини англаб етади. Мана шундай киши инсонларнинг энг бойи, даража ва мартаба жиҳатидан энг юқорисидир. 

Инсон асли воқеликда ва моҳиятан фақир, муҳтождир. У мутлақ бой, беҳожат кишига айланиши мумкин эмас. Чунки инсон деган номнинг ўзи бандалик маъноси устига қурилгандир. Бандалик эса муҳтожликнинг бир кўриниши бўлиб, бандалик ва муҳтожлик тушунчалари доим бир-бирини тўлдириб келади. Банда доим муҳтождир. Муҳтож эса доим бандадир, қулдир. Лекин ушбу фақир инсон Роббисини таниб, ўзи билан Роббиси ўртасида паноҳ сўраш, умид қилиш, ёлбориш каби убудият кўприкларини ўрнатса инсонлар орасидаги бойларнинг энг бойига айланади. Бу шундай инсонки, Аллоҳ таолонинг у ҳақидаги ушбу сўзи ростдир: “Бунга (яъни Аллоҳ мўминларга ёрдам беришига, кофирларни эса ҳалок қилишига) сабаб Аллоҳ иймон келтирган зотларнинг дўсти-ҳомийси эканлиги, кофирлар учун эса ҳеч қандай ҳомий йўқ эканлигидир” (Муҳаммад, 11). Агар инсон мана шу оят устида тўхтаб, уни диққат билан ўқиб, тафаккур қилиб, кейин ўз нафсига назар солса эди, Аллоҳ таоло унга Ўзини танитиш билан уни икром қилганини тушуниб етарди ва ҳурсанд бўлганидан рақсга тушиб, маст бўларди. У худди бир ҳикояда келтирилган Утба исмли боланинг ҳолига тушиб қоларди. Ўшанда уни Робия кўриб қолади. У бола ҳурсанд бўлиб, тинмай рақсга тушар эди. Хатто йўлда кетаётганда ҳам рақсини тўхтатмади. Шунда Робия ундан: “Сенга нима бўлди, эй Утба? Нима юз берди?” деб сўради. Утба унга: “Қандай қилиб ҳурсанд бўлмай, қандай қилиб рақсга тушмай, ахир Аллоҳ мени Ўз Зотига боғлаб зикр қилди-ку! (Қуръонда “Ибадуллоҳ”, “Ибадурроҳман” “Аллоҳнинг бандалари”, “Раҳмоннинг бандалари” деган сўзга ишора) У менинг Хожамга, мен эса Унинг қулига айландим-ку!” деб жавоб берди. 

Ҳа азизлар, мана шундай кишини ҳақиқий бой киши деб атаймиз. 

Хўш, сени фақирликдан Аллоҳдан бошқа ким беҳожат қилади? 

Сендан зарарни Аллоҳдан бошқа ким даф этади? 

Агар бир балога учрасанг, кўнглингда сиқилиш бўлса, шуларнинг ҳаммасини Аллоҳдан ўзга ким сендан бартараф этади? 

Аллоҳдан бошқа ким сени кулдириб-йиғлатади? 

Аллоҳдан бошқа ким сени ўлдириб-тирилтиради? 

Агар касал бўлиб қолсанг, Аллоҳдан бошқа ким сенга барча касаллик ва оғриқлардан шифо беради? 

Агар сен Аллоҳга суянсанг, У билан алоқада бўлсанг, Унга бандалигинг саҳиҳ бўлса, энг фақир инсондан энг бой инсонга айланасан. Аллоҳ таоло “Эй, инсонлар! Сизлар Аллоҳга муҳтождирсиз. Аллоҳ эса, албатта, Ғаний (беҳожат) ва Ҳамид (ҳамдга лойиқ зот)дир” (Фотир, 15) деб марҳамат қилган. Бу оятда инсон фақирликдан халос бўлиб, бой бўлиши учун бажариши лозим бўлган муҳим иш зикр қилиняпти. Хўш, ўша муҳим иш нима? У иш Мутлақ Ғаний Зотга суяниш, муҳтож бўлишдир. Мутлақ Ғаний Зот билан доимо алоқада бўлишдир. 

Агар қўлингни бирор нарса талабида чўзадиган бўлсанг, фақатгина Мутлақ Ғаний Зотга чўзгин! 

Агар қалбингда орзу-умидларинг бўлса, ўша орзуларга олиб борадиган кўприкни фақатгина Мутлақ Ғаний Зот томон қургин! 

Агар қалбинг муҳаббат билан тўлиб тошадиган бўлса, ушбу муҳаббатинг фақатгина Мутлақ Ғаний Зотга қаратилсин! 

Агар қалбинг хавф, қўрқув сезаётган бўлса, ушбу қўрқув фақатгина Мутлақ Ғаний Зотдан бўлсин! 

Бу гапларимни, ўйлайманки, шарҳлашимга ҳожат йўқ. Ақлли одам ушбу айтаётган гапларимни чуқур англайди, яхши тушунади ва уларга амал қилиш билан бахтли бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан бизнинг У Зотга бўлган бандачилигимиз саҳиҳ бўлишини, Ўзининг карами билан бизларни ушбу “Бунга (яъни Аллоҳ мўминларга ёрдам беришига, кофирларни эса ҳалок қилишига) сабаб Аллоҳ иймон келтирган зотларнинг дўсти-ҳомийси эканлигидир” оятидаги жамоага киритишини, “Кофирлар учун эса ҳеч қандай ҳомий йўқдир” оятидаги жамоага киритмаслигини сўрайман. Сизларга мана шу гапларимни айтаман. Улуғ Аллоҳга истиғфор айтаман, сизлар ҳам Унга истиғфор айтинглар!


Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муслимнинг ривоятида .Роббингиз нима деганига қарамайсизми Бандаларимга қайси бир неъматни берсам, албатта, улардан баъзилари унеъматга кофир бўлурлар. Юлдуз ва давоми...

3662 05:00 / 13.03.2017
Аллоҳ таоло .Эй, иймон келтирганлар Сизларга ризқ қилиб берганимиз пок нарсалардан енглар ва Аллоҳга шукр қилинглар, агар Унга ибодат қиладиган бўлсаларингиз,, давоми...

4224 05:00 / 14.03.2017
Араб тилидаги бу сўз яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришrdquo маъноларини билдиради. Ҳанафий мазҳаби уламолари бу иш билан шуғулланишни ояти карималар давоми...

5523 12:22 / 15.03.2017
Исломнинг умумий хусусиятларидан бири воқеҳликдир. Воқеҳликrdquo деганда биз коинот, ҳаёт ва инсон воқеҳликларини назарда тутяпмиз. Ислом ўзининг фикрий давоми...

3123 12:25 / 15.03.2017