1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Динсизлар билан тортишув

05:00 / 14.03.2017 3742 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Динсизлар борлиқнинг яратувчиси мавжудлигига ишонмайдилар. Уларнинг айтишича, барча нарсалар қадимий бўлиб, модда бирламчидир. Табиатдаги барча нарсалар вақт ўтиши билан ўз-ўзидан келиб чиққандир. Шу гапларни бир ўйлаб кўрайлик-чи. Бу ҳақда доктор Эрфанг Вильям қуйидагиларни айтади: «Мен худонинг борлигига ишонаман. Чунки, электрон ва протонларнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолганини тасаввур қила олмайман. Шунингдек, биринчи атом ҳам ўз-ўзидан пайдо бўлган эмас. Биринчи проплазма, биринчи уруғ, биринчи ақл ҳам шундай. Мен Аллоҳнинг борлигига ишонаман, чунки атрофимиздаги кўриб турган барча нарсаларнинг пайдо бўлишининг ягона мантиқий тафсири Аллоҳнинг борлигидир».

Доктор Вайн Уорд шундай дейди: «Борлиқ ўз-ўзидан пайдо бўлган, деган назариялар унинг бошланишини аниқлашдан ожиздир. Улар ҳамма нарсани «биринчи бошланишида ўз-ўзидан бўлиб қолган» дейишдан нарига ўта олмайдилар. Нарсаларнинг ўз-ўзидан вужудга келиши тўғрисидаги фикр Аллоҳнинг борлигини тан олмайдиганлар ўйлаб    чиқарган гаплардир. Аслида, диний эътиборни четга қўйиб қараганда ҳам, Аллоҳнинг борлиги тўғрисидаги фикр «нарсалар ўз-ўзидан пайдо бўлган»  деган фикрдан кўра ақлга ва мантиққа яқинроқдир. Ҳеч шубҳа йўқки ва бўлиши ҳам мумкин эмас, борлиқдаги ажойиботлар қатъиян далолат қиладики, буларнинг барчасининг яратувчиси бор. У ўз-ўзидан, пала-партиш ҳолда вужудга келган эмас». 

Профессор Крейси Морисон ҳаётнинг сири тўғрисида фикр юритиб, «Ҳаётни материя яратганми?» деган саволни беради («ҳаёт» деганда жон кўзда тутилади). «Ҳаммага маълумки,–дейди у,– атроф-муҳит ҳам, барча материялар ҳам, кимёвий ва табиий ўзгаришлар ҳам ҳеч нарсага жон кирита олмайди. Шундай бўлса, жон ўз-ўзидан, ихтиёрсиз инсонга ёки ҳайвонга кириб қолган дейиш мумкинми?»

Ҳаёт, яъни жон сезиш ва фикрлашнинг асосий манбаидир. Усиз Аллоҳнинг қилган ишларини ҳам билиб бўлмайди. Демак, «Нарсалар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган» деган назария илмий асосга эга эмас. Ҳеч қандай саломат ақл бу назарияни қабул қилмайди. 

Доктор Эдуард Кейсел борлиқ азалийдир дейи-лишини рад этиб шундай дейди: «Илм очиқ-ойдин кўрсатиб турибдики, бу борлиқ азалий бўлиши мумкин эмас. Биз доимо иссиқ жисмдан совуқ жисмга ҳарорат ўтиб туришини яхши биламиз. Бунинг акси, яъни совуқ жисмлардан иссиқ жисм-ларга ҳарорат қайтиб ўтиши асло мумкин эмас. Шунинг ўзи кўрсатиб турибдики, бу борлиқда барча жисмлардаги ҳароратларнинг тенглашиши учун ҳаракат бор. Агар шундай бўлмаса, кимёвий ва табиий ўзгаришлар бўлиши мумкин эмас. 

Модомики, кимёвий ва табиий ўзгаришлар давом этиб турган экан, ишонч билан айтиш мумкинки, бу борлиқ азалий эмасдир. Агар азалий бўлганда эди, ундаги энергиялар қачонлардир тугаб, ҳаётдан асар ҳам қолмаган бўлур эди. Шундай қилиб, илм борлиқнинг бошланиши бор эканлигини исбот қилади. Бу эса, Аллоҳнинг борлигига далилдир. Чунки, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса ўзини-ўзи ярата олмайди. Балки, уни қандайдир ташқи куч вужудга келтирган ва ҳаракатлантирган бўлиши керак. Бу куч Аллоҳдир». 

Қуръонга назар солсак, у, борлиқнинг бошланиши борлигини, бу, Аллоҳнинг яратган нарсаси эканлигини баён қилади. «Анкабут» сурасида: «Аллоҳ махлуқни аввал бошдан қандай яратишини, сўнгра уни яна қайтаришини кўрмайдиларми?!»–деган оят бор (19-оят). 

Шу билан бирга, Қуръон борлиқнинг ниҳояси борлигини ҳам баён қилади. Бу қиёмат куни бўлиб, у кунда энергиялар тугаб, қуёшнинг нури ҳам қолмайди. 

Аллоҳ таоло «Таквир» сурасида: «Вақтики, қуёшни буклаб, ўралса. Ва, вақтики, юлдузлар сочилиб кетса», деган (1,2-оятлар).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Руҳий қоидалар кўпгина лаззатлардан ва бадан хоҳлаб турган нарсалардан воз кечишни талаб қилади. Бу эса дабдабабозликка, ҳоюҳавасга берилган кишиларда содир давоми...

3017 05:00 / 13.03.2017
Илм талаб қилувчининг одоблари қуйидагилар1. Илм талаб қилувчи нафс поклигини ахлоқий разолат ва ёмон сифатлардан юқори қўймоғи лозим. Зотан, илм қалбнинг давоми...

3706 12:20 / 15.03.2017
Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордирrdquo Нур, 30. Ушбу давоми...

4273 12:08 / 15.03.2017
Иймон заифлиги ҳозирги кунда мусулмонлар орасида кенг тарқалган мусибатдир. Кўпчилик инсонлар қалбининг қотиб кетаётганидан шикоят қилишади. Баъзан Мен Қуръон давоми...

6010 12:08 / 15.03.2017
Аудиолар

213124 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132346 14:35 / 11.08.2021