1440 йил 16 шаъбон | 2019 йил 21 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Муҳаррам

МУҲАРРАМ ОЙИ ҲАҚИДА

05:00 / 13.03.2017 1875 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаррам ойи ҳижрий – қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш кунидир. Одатда мусулмонлар бир-бирларини бу муносабат билан табрик этадилар. Биз ҳам барчаларингизни 1435 ҳижрий йилнинг бошланиши билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло бу йилни барчамиз учун хайр-барака йили бўлишини насиб этсин. Азиз ватанимизни тинч ва осойишта бўлишини, халқимизнинг бахти-саодати зиёда бўлишини насиб этсин! Омийн!

Луғатда «муҳаррам» сўзи, ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Дарҳақиқат, Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Бу ойни Аллоҳнинг ойи, деб номланади, бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми?
Аллоҳ таоло «Тавба» сурасида: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг», деган (36-оят).
Ушбу ояти карима ойларнинг ҳисоби, табиий равишда, Аллоҳ осмонлару ерни яратган пайтдаёқ, уларнинг ҳаракатига боғлиқ қилиниб ўн икки этиб белгиланганлигини баён қилмоқда.
Бу доимий равишда бир хил турадиган собит ҳисобдир. Унга инсоннинг ҳеч дахли йўқ. Инсон фақат Аллоҳ яратган нарсаларга қараб, Аллоҳ берган ақл билан ойларни санайди, холос.
«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган».
Ўн битта ҳам, ўн учта ҳам қилиб бўлмайди. Янги ой чиққан куни янги ой бошланади. У йигирма тўққиз ёки ўттиз кун бўлади. Кейин яна янгиси чиқади. Олдиндан белгилаб қўйилган ҳисоб билан, ой тўлин бўлганда ҳам, янги ой бошланди, дейилмайди. Бундай де-йишлик хато ҳисобланади. Чунки Аллоҳнинг ишига бандаси аралаша олмайди.
«Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир».
Яъни, ўн икки ойдан тўрттасида уруш қилиш Аллоҳ томонидан ҳаром қилингандир. Бу Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойлари бўлиб, мазкур ойларда уруш бошлаш ҳаромдир.
«Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг».
Юқорида зикр қилинган ҳукм тўғри дин ҳукмидир. Ислом ҳукмидир. Бу ҳукмга хилофан ҳаром ойларда уруш қилиб, ўзингизга зулм қилманг.
Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейинги мартабада туради. Бу ойда энг улуғ кунлардан бири – Ошуро куни бор.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза, Аллоҳнинг Муҳаррам ойи рўзасидир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир», дедилар. Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам келиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Рамазондан кейин қайси ой рўзасини тутмоғимни амр қиласиз?», деб сўради.
«Агар Рамазондан кейин рўза тутувчи бўлсанг, Муҳаррамни тут. Чунки, у Аллоҳнинг ойидир. Унда Аллоҳ бир қавмнинг тавбасини қабул қилгандир ва бош-қа қавмларнинг тавбасини қабул қиладир», - дедилар». Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оналаримиз муҳаррам ойида Мавлуд ўқитиб, ширгуручлар пишириб, қуръон тиловат қилиб, шунга ўхшаган маросимлар қилишади. Уларда қатнашиш, ширгуручларни ейиш давоми...

2207 14:57 / 26.04.2016
Йил алмашинувини нишонлаш, бунга атаб байрам уюштириш қадимдан кўпчилик халқларнинг одати, анъанаси бўлиб келган. Мисрликлар йил санасини ҳар бир сулоланинг давоми...

1861 05:00 / 14.03.2017
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам Ким Ашуро кунида аҳлиаёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга давоми...

1978 17:16 / 27.03.2017
МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТИМуҳаррам ойи рамазон ойидан кейин турадиган энг ҳурматли ойдир. Бу ой ҳижрий сананинг бошланиш ойидир. Динимизда бу ой уруш ҳаром давоми...

2757 17:15 / 27.03.2017
Топ рейтинг www.uz Openstat