1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазон ойида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари йўлга қўйилади

17:20 / 13 февраль 162 pdf Ўқиш режими + -

Президент Тошкент вилоятидаги йиғилишда мазкур ташаббус билан чиқди.  Ярмаркалар деҳқон бозорлари ва йирик савдо комплексларида иш бошлайди. 

Президент ташаббуси билан арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари йўлга қўйилади.

Январ ойида йиллик инфляция даражаси 7,2 фоизни ташкил этди. Инфляциянинг 45 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, 13 фоизи гўшт ҳисобидан бўлган.

Гўштда импортга қарамликни қисқартириш учун озуқа масаласини ҳал қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Муборак туманида 5 минг гектар ер фойдаланишга киритилиб, маккажўхори экиш бошланаётгани барча учун намуна экани қайд этилди. Шу боис, бу йил қўшимча 60 минг гектарда бу ишларни ташкил қилиш топширилди. Бу қўшимча 350 минг чорва учун кафолатланган озуқа базаси бўлади.

Майда шохли қорамол наслини яхшилаш учун ўтган йил Мўғулистондан 100 минг қўй ва эчки олиб келинди. Бу йил ҳам мазкур ишлар давом эттирилиши белгиланди.

Ўтган йил 772 минг тонна картошка импорт қилинди. Жорий йилда мутасаддилар, ҳокимлар 4,5 миллион тонна картошка ҳосили олиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва меҳнат унумдорлиги маркази инфляция бўйича ички ва ташқи хатарларни олдиндан аниқлаб, уларга амалий ечим топиш масаласи билан шуғулланиши белгиланди.

Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларида марказнинг 2 нафардан вакили бўлади. Марказ ҳар ҳафтада туман ва шаҳардаги бозорларни таҳлил қилиб, қайси маҳсулотга ҳозир қанча эҳтиёж борлиги, бир ой, уч ой, бир йилдан кейин талаб қандай ўзгаришини прогноз қилади.

Мавжуд қувватлар ва омборлардаги маҳсулотлар талабни қанчага қоплаши, етишмаган қисмини ниманинг ҳисобидан таъминлаши бўйича ҳар чоракда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари баланси шакллантирилади.

“Кейинги ҳафтадан муборак Рамазон ойи бошланади. Саховат, меҳр-оқибат ва шукроналик рамзи бўлган ушбу муқаддас кунларда ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим”, – деди давлатимиз раҳбари ҳамда деҳқон бозорлари ва йирик савдо комплексларида арзонлашган озиқ-овқат ярмаркаларини бошлаш бўйича топшириқ берди.

Йиғилишда тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Мавзуга оид мақолалар
Она тили муқаддас тушунча. Ҳар бир инсон ўз она тилини улуғлайди, кўкка кўтаради. У орқали дунёни танийди, кашф этади, жамиятда ўз ўрнини топади.Тил миллатнинг давоми...

5971 19:24 / 05.05.2019
2021 йил 23 июль куни Ҳадис илми мактабида 20212022 ўқув йили учун .Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис, ва .Араб тили, фанлари бўйича ижодий имтиҳонлар бошланди. Эрта тонгдан давоми...

1945 12:30 / 23.07.2021
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ndash ҳам маҳобати, ҳам моҳияти жиҳатидан улкан лойиҳа.Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь, жума куни ушбу марказга давоми...

1993 19:59 / 29.01.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2022 йил Рамазон ҳайити Ийдул фитрнинг биринчи куни 2 май шаввол ойи 1 куни душанба кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул давоми...

2557 20:30 / 01.05.2022