1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Мушукули борнинг дуоси

07:01 105 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ عِنْدَ الْكَرْبِ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْعَظِيمُ الْحَلِيمُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ وَرَبُّ الْأَرْضِ وَرَبُّ الْعَرْشِ الْكَرِيمُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушкул вақтда «Лаа илааҳа иллаллоҳул Азиймул Ҳалийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббул аршил азийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус самавати ва Роббул арзи ва Роббул аршил карийм», дер эдилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Дуонинг мазмуни: «Ҳалийм, Азийм Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Осмонлару ернинг Робби ва карамли Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ».

Бу ривоятда дуо маъносидаги гаплар йўқ. Аммо таҳлил ва Аллоҳ таолонинг улуғ сифатларининг зикри бор. Мушкулнинг аришида ана шу зикрларни ихлос билан такрорлаш баъзи сўзларни айтиб, дуо қилишдан кўра катта ўрин тутади.

Имом Термизий ривоят қилган «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳ таоло «Кимни Қуръон ва Менинг зикрим Мендан сўрашдан тўсган бўлса, унга сўровчиларга берган нарсамдан афзалини берурман», дедилар» деган мазмундаги ҳадиси шариф айнан мана шу ҳолат ҳақида айтилган.

Мушкулнинг номини айтмай, уни аритишни ҳам тилга олмай, фақат ушбу ривоятда келган иборалар ихлос билан такрорлайверилса, Аллоҳ таоло албатта кушойиш беради.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳар бир муҳим иш Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланмаса, охири кесикдир,, давоми...

2104 10:16 / 11.09.2023
Ибн Сунний ривоятларида бундай деганлар.Қачон сизлардан бирингиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, уч марта туфлаб .Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъамалиш шайтони ва давоми...

2137 11:49 / 06.07.2023
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор ерга ташриф буюриб, у ерга киришни хоҳласалар давоми...

830 03:28 / 14.07.2025
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким .Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин давоми...

4691 08:46 / 20.12.2018
Аудиолар

229751 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148350 14:35 / 11.08.2021