1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Икки томонлама ташриф ва тажриба алмашинувлари эътироф этилди

13:11 / 02 февраль 529 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 2 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Россия Федерацияси мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Рушан ҳазрат Аббясовни қабул қилдилар.

Муфтий ҳазрат меҳмонни тaшриф билан қутлаб, кейинги йилларда юртимизда бўлаётган катта ижобий ўзгаришлар ҳақида сўзлаш баробарида дўстона муносабатлар туфайли ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётгани, хусусан, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси диний идоралари ўртасида имзоланган меморандум доирасида диний-маърифий, илмий-маданий соҳаларда ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидладилар. Айниқса, ўтган йиллар давомида биргаликда ўтказилган халқаро анжуманлар, уламолар мулоқотлари, ташрифлар ва тажриба алмашинувлар жуда ҳам фойдали бўлаётгани эътироф этилди. 

Ўз навбатида Рушан ҳазрат Аббясов самимий қабул учун миннатдорлик билдириш асносида Ўзбекистонда барча жабҳада бўлаётган ўзгаришлар, жумладан, диний соҳадаги янгиликлардан беҳад хурсанд эканлигини баён этди. Шунингдек, Муфтий ҳазратларига мазкур мамлакат мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Равиль Гайнутдиннинг салом ва табригини етказиш баробарида ўзларига қулай вақтда икки томонлама алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш учун Россия Федерациясига расмий сафар қилиш таклифини тақдим этди. 

Мулоқот давомида Ўзбекистон илм-маърифат маркази экани, Россияда фаолият юритаётган кўплаб уламолар 500 йиллик тарихга эга Мир Араб мадрасаси ва Тошкент ислом институтида таълим олгани, ҳозир ҳам ушбу анъана давом эттирилиб, бу ердаги диний таълим муассасаларида хорижлик талабалар ўқиётганини эътироф этди.

Учрашувда томонлар ҳамкорликда халқаро конференциялар ўтказиш, диний-маърифий, илмий ва маданий соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, диний таълим ва илмий тадқиқотлар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 23 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган юртдошларимизнинг дастлабки гуруҳи қалбда қувонч, тилда шукроналик билан муқаддас замин томон йўлга давоми...

1610 04:16 / 23.05.2024
Ислом дунёсининг машҳур олими муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ сафарларининг иккинчи куни Бухоро шаҳридаги Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг давоми...

6016 09:01 / 15.04.2019
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси манбашунос олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов вафотлари муносабати билан чуқур ва давоми...

1770 05:00 / 03.11.2020
Имом Мотуридий ўзининг илмий мероси билан ислом илмфани тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккирлардан биридир. У асос солган мотуридийлик таълимоти давоми...

1020 05:31 / 16.03.2025
Аудиолар

232129 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150641 09:35 / 11.08.2021