Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 шаъбон | 2026 йил 03 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Намозда ҳожат учун енгил иш қилиш жоизлиги | Ҳадис дарслиги (365-дарс)

19:00 74 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَؤُمُّ النَّاسَ وَأُمَامَةُ بِنْتُ أَبِي الْعَاصِ وَهِيَ ابْنَةُ زَيْنَبَ بِنْتِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى عَاتِقِهِ، فَإِذَا رَكَعَ وَضَعَهَا وَإِذَا رَفَعَ مِنَ السُّجُودِ أَعَادَهَا. وَفِي رِوَايَةٍ: فَإِذَا سَجَدَ وَضَعَهَا وَإِذَا قَامَ حَمَلَهَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одамларга имом бўлиб, намоз ўқиётганларини кўрдим. Умома бинти Абу Осс – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Зайнабнинг қизи елкаларида эди. Бас, рукуъ қилсалар, уни ерга қўяр ва саждадан турсалар, қайтариб олар эдилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Сажда қилсалар, уни қўяр ва турсалар, кўтариб олар эдилар», дейилган.

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўта болажон эканликлари маълум ва машҳур. У зотнинг Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳуларни кўтариб олиб намоз ўқиганлари ҳақида ривоятлар кўп.

Ушбу ривоятда эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам катта қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳо ва куёвлари Абу Осснинг қизлари Умомани кўтариб олиб, имомлик қилганлари ҳақида сўз бормоқда.

Демак, ёш болаларни кўтариб олиш, уларни ерга қўйиш, яна қўлга олиш билан намоз бузилмайди. Ушбу ва шунга ўхшаш бошқа ҳадислар бунга далил ва ҳужжатдир. Чунки кичик болалар ота-оналарига кўп осилишади. Яна бу ишнинг яхши томони ҳам бор. Намознинг ичида аралашиб ўсган болалар ибодатга мо­йил бўлиб ўсадилар.

Болалар ва уларнинг кийимлари пок бўлиши ҳақида ҳукм бор. Фақат нажосат очиқ-ойдин кўриниб турган бўлса, уни кетказиш керак.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اقْتُلُوا الْأَسْوَدَيْنِ فِي الصَّلَاةِ؛ الْحَيَّةَ وَالْعَقْرَبَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки қорани: заҳарли илон ва чаённи намозда ҳам ўлдиринглар», дедилар».

«Сунан» эгалари ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Шарҳ: Исломнинг асосий ғояларидан бири инсонни турли зарар ва кўнгилсизликлардан сақлашдир. Шунинг учун барча исломий ҳукмларда бу нарсага катта эътибор берилади. Мана, кўриб турибмизки, ҳатто намозда ҳам кишиларга зарар етишининг олдини олиш чоралари кўрилган. Илон ва чаён инсонга зарар етказиши аниқ бўлган нарсалардир. Шунинг учун намоз ўқиётган одам намозда туриб, уларга кўзи тушиб қолса, ўлдиришга амр қилинмоқда. Албатта, уларни иложи борича кам, яъни бир-икки ҳаракат билан ўлдиришга уриниш керак.

Илон ва чаёндан бошқа заҳарли ва зарарли нарсалар ҳам шу ҳукмга киради.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: جِئْتُ وَرَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي فِي الْبَيْتِ وَالْبَابُ عَلَيْهِ مُغْلَقٌ، فَمَشَى حَتَّى فَتَحَ لِي ثُمَّ رَجَعَ إِلَى مَكَانِهِ، وَوَصَفَتِ الْبَابَ فِي الْقِبْلَةِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

У киши:

«Келсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда эшикни бекитиб олиб, намоз ўқиётган эканлар. Бас, юриб келиб, менга эшикни очдилар ва яна ўз жойларига қайтдилар», дедилар.

Ва у (Оиша) эшикнинг қибла тарафда эканлигини васф қилдилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамма фарз намозларни масжидда жамоат билан ўқиганлар. Ҳужраларида эса нафл намоз ўқиганлар. Бинобарин, ушбу ривоятда ҳам нафл намоз ҳақида сўз бормоқда. Зотан, бу ҳадиснинг бошқа бир ривоятида нафл «намоз ўқиётган эканлар» ҳам дейилган.

Эшик қибла тарафда бўлганлиги учун у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бориб, эшикни Оиша онамизга очганларида юзлари қибладан бурилмаган экан.

Демак, шундай ҳолатда эшикни очиш ёки шундай ишни қилиш билан нафл намоз бузилмайди. Албатта, ҳожат юзасидан қилинганида.

وَعَنْهَا قَالَتْ: لَقَدْ رَأَيْتُنِي وَرَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي وَأَنَا مُضْطَجِعَةٌ بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْقِبْلَةِ، فَإِذَا أَرَادَ أَنْ يَسْجُدَ غَمَزَ رِجْلَيَّ فَقَبَضْتُهُمَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ. وَفِي رِوَايَةٍ: كُنْتُ أَمُدُّ رِجْلِي فِي قِبْلَةِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ يُصَلِّي فَإِذَا سَجَدَ غَمَزَنِي فَرَفَعْتُهَا فَإِذَا قَامَ مَدَدْتُهَا.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Батаҳқиқ, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётганларида у зот билан қибланинг ўртасида ёнбошлаб ётганим бор. Бас, сажда қилишни хоҳласалар, оёқларимни қўллари билан туртар эдилар. Мен оёқларимни йиғиштирар эдим».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Бошқа бир ривоятда:

«Намоз ўқиб турганларида оёқларимни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиблаларига чўзар эдим. Бас, сажда қилсалар, мени туртар эдилар. Мен оёқларимни кўтарар эдим. Бас, турсалар, уларни чўзар эдим», дейилган.

Шарҳ: Бу ҳадиси шариф аввал ҳам ўтган. Лекин бу ерда намозда енгил ҳаракат қилиш мумкинлигига далил келтириш учун қайтадан ривоят қилинмоқда.

Бу ривоятдан нафл намозида аёл киши эрининг қибла тарафида оёғини чўзиб ётиши, эр сажда қилмоқчи бўлса, уни туртиши мумкинлигини билиб олмоқдамиз. Демак, бу нарса жоиз экан.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 5-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
тўртинчи мақола Бир неча йиллар аввал ўқиган бир мақола менга қаттиқ таъсир қилган эди. Ўша мақолада мусулмонларнинг бахтсаодати фақат Исломга амал қилишда давоми...

5952 19:00 / 24.08.2022
Отаонага яхшилик қилиш 13тавсия Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб,.Эй давоми...

8122 17:00 / 08.04.2016
.Ихлос, сўзи луғатда .тозалаш,, .холис қилиш, маъноларини англатади. Ихлоснинг шаръий истилоҳи ndash Аллоҳга ибодатни худди У зотни кўриб тургандек қилишдир. Аллоҳ давоми...

4687 17:00 / 30.06.2021
. . . Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир хурсандчилик ишнинг хабари келса ёки у ҳақда давоми...

668 19:00 / 28 январь