1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Самарқандда Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши бошланди

11:26 / 02 февраль 516 pdf Ўқиш режими + -

Шу йилнинг 2–4 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистондан келган фатво ҳайъати уламолари ва Туркий давлатлар ташкилоти Котибияти вакиллари иштирок этади.

Мазкур йиғилишда фатво ишлаб чиқиш ва диний масала сўрашда сунъий интеллект дастурларидан фойдаланиш масаласи, қабристонларга оид ҳукмлар, ижарага олинган ерларда етиштирилган маҳсулотлар ушрини ҳисоблаш ва бошқа турмуш ҳаётда юзага келган замонавий масалалар кўриб чиқилади.

Бугун, 2 февраль куни бошланган тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов очиб берди. Анъанага мувофиқ Қуръони карим тиловатидан сўнг муваффақият тилаб хайрли дуо қилинди.

Меҳмонлар Самарқанднинг ислом цивилизацияси ва туркий дунё тарихида тутган ўрни, бу замин асрлар давомида уламоларни бирлаштириб келган маънавий марказ экани алоҳида эътироф этиб ўтишди.

Йиғилишда баъзи фиқҳий масалаларни замон ва макон талабларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқишга эҳтиёж борлиги таъкидланди. Жумладан, ер муносабатлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ушр ва закот ҳисоб-китоблари, шунингдек, янги технологиялар билан боғлиқ масалалар, айниқса, фатво олишда сунъий интеллектдан фойдаланиш масаласи туркий давлатлар уламолари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

Кўриб чиқилиб, қабул қилинадиган бундай қарорлар келгусида ушбу Фатво ҳайъати фаолиятини тизимли равишда давом эттириш, фиқҳий масалаларда яқин ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
.Мотуридийлик ndash бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти, мавзусида халқаро илмийамалий конференциясини ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давоми...

846 11:06 / 29.04.2025
Бугун .Ҳилолнашр, нашриёти ҳамда Ислом.уз портали томонидан ташкил қилинган .Қуръонга хизмат ndash олий мақсад, номли анжуман бўлиб ўтди.Аллоҳ таоло пайғамбари давоми...

9008 15:33 / 22.07.2017
Аллоҳнинг каломи мусҳафларга ёзилади, ўқилади, ёд олинади ва қалбларда сақланади. Қуръон самовий китобларнинг сўнггисидир. Қуръондан кейин ҳеч қандай илоҳий давоми...

1611 15:17 / 20.01.2021
Президент Шавкат Мирзиёев 11 август куни Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги биносини бориб кўрди. Бу Янги Ўзбекистонга муносиб давоми...

1177 18:00 / 11.08.2023
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021