1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Омина» журнали: маърифат ва гўзалликнинг муштарак манзили

17:24 / 26 январь 756 pdf Ўқиш режими + -

Аёл табиати шундай: ҳамиша гўзалликка интилади, хонадонига файз берадиган жамики яхшиликларни хуш кўради ва энг муҳими, доимо қалбини маърифат билан тўлдиришга эҳтиёж сезади. Уй-рўзғор ишлари баробарида китоб мутолаасига, илм ўрганишга фурсат ҳам топса ўзини ҳам, оиласини ҳам хурсанд қилади. Бунинг акси бўлсачи? Имкон топилмасачи? Унда чора излаш керак! Агар ечим изланадиган бўлса, фойдали газета журналлар яхшигина кўмакчи бўлади. Турли маълумотлар бўлгани учун, мутолаа завқини туяди. Тағин маърифий журнал бўлса, айни муддао.

Юртимиз матбуот майдонида аёллар учун нашр этилаётган журналлар талайгина, бироқ уларнинг ичида «Омина» журналининг ўз ўрни, ўз овози бор. Муслима опа-сингилларимизнинг севимли манбасига айланган ушбу нашр ҳар сафар янги сони билан хонадонларга нафақат маълумот, балки маънавий нур ҳам олиб киради.

Яқиндагина журналнинг 9-сони тақдим этилди. «Hilol Nashr»нинг телеграмдаги саҳифасида унинг муқовасини кўриб, очиғи, бироз таажжубландим (фақат сурат яққол кўриниб турган, ёзувлар майда эди). Аёллар журнали муқовасида нуроний, дўппили отахоннинг сурати... Қизиқ, бу юзи иссиқ ва таниш, нигоҳлари маъноли инсон ким?

Бир муддат хаёлга толдим ва ниҳоят танидим: ахир бу машҳур адиб ва ўша машҳур «Саодат асри қиссалари» асари муаллифи Аҳмад Лутфий Қозончи-ку! Видеоларда интервьюларини, эълон қилинган суратларини кўрганимни эсладим. Айнан адибнинг ўзи!

Кейин журналнинг ўзини олдим. Ўқишни бошладим. Масъул муҳаррир Зумрад Шуҳрат қизи Туркиянинг Бурса шаҳрига сафар қилиб, адиб ва у кишининг рафиқаси Сожида хоним билан самимий суҳбат қурибди. Буни суратлардан ҳам кўрса бўлади. Мақолани ўқир экансиз, адиб ва у кишининг умр йўлдоши билан ўтаётган гўзал ҳаёти, бир-бирларига бўлган муҳаббати, ҳурматига гувоҳ бўласиз. Таъбир жоиз бўлса, тинч, осуда оила қуриш учун нималар керак деган саволга бир умрлик ҳаёт мактаби билан жавоблар берилган эди. Ҳа, журналнинг ушбу сонидаги марказий мақола, адиб ва хонимидан олинган суҳбат, шунчаки суҳбат эмас, балки бахт формуласини излаб юрганларга топилма бўлибди. Ибратга тўла умр баён этилган бу суҳбатни, албатта, ўзингиз ўқиб чиқинг!

Шу билан бирга бошқа мақолалар ҳам жуда фойдали, сермазмун экан. Ишончим комилки, йигирмадан ортиқ турли хил мавзудаги мақолалардан албатта манфаат оласиз. Уларнинг ҳар бири сизга гўзал насиҳат ёки тавсия беради.

Хулоса қилиб айтганда, журналнинг бош муҳаррири Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигидаги жамоа бу гал ҳам ўқувчилар учун ҳақиқий маънавий туҳфа тайёрлашган. Саҳифалар ранг-баранг, дизайн кўзни қувонтиради, мақолалар ўргатади, ўйга солади, ва муҳими мазмун қалбга етиб боради.

Марҳамат! Журналнинг янги сонини ўқинг, фикр қилинг, ҳузурланинг!

Қамариддин Бекмуҳаммад
26.01.2026.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган давоми...

2345 11:50 / 31.01.2022
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ташаббуси билан бундан 6 йил аввал таъмирланиши бошланган Чамилжа Қалмық масжиди 7 март куни, Рағоиб кечасида расман давоми...

4557 07:00 / 24.02.2019
Туркия Диёнат Дин ишлари бошқармаси бошлиғи Али Эрбаш Қорабоғнинг Шуша шаҳри .Гавҳар оға, юқори масжидида Озарбайжоннинг Шуша шаҳри азон чақирди. Бу ҳақда Туркия давоми...

1763 15:00 / 29.10.2021
Айни кунларда бир гуруҳ юртимиз уламолари ва имом домлалар Жанубий Кореяда хизмат сафарини давом эттирмоқда. Жумладан, Фатво маркази бош мутахассиси Саиджамол давоми...

733 12:48 / 03.12.2025