1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Олий диний таълим муассасаларида хатми кутублар бошланди (фотолавҳа)

19:30 / 24 январь 630 pdf Ўқиш режими + -

21 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Имом Термизий номидаги ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ҳамда Самарқанд Ҳадис илми мактабида “Саҳиҳи Бухорий” асари хатми кутуб қилинишига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Уларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда олий диний таълим муассасалари раҳбарияти, устозлар ва талабалар иштирок этишди.

Мазкур тадбирларда сўзга чиққан нотиқлар томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан хатми кутуб тадбирлари сони ортиб, узлуксиз давом этаётгани, хусусан, “Саҳиҳи Бухорий” хатми кутуби – ҳадис ва суннат борасидаги илмларни бойитиш, билим ва тажриба алмашиш каби манфаатлар билан бирга диёримизга барака ва раҳмат бўлиши алоҳида қайд этилди. 

Жумладан, Тошкент ислом институтида Қуръон тиловати билан бошланган маросимда институт ректори Уйғун Ғофуров тадбирни кириш сўзи билан бошлаб берди. 

Сўнгра Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов юртимизда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳадаги янгилик ва ўзгаришлар, хусусан, диний таълим муассасалари фаолияти ва таълим сифати тубдан яхшиланаётгани, ана шундай хатми кутублар ўқилиши йўлга қўйилгани тўғрисида сўзлади. 
“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси  доценти Саййид Раҳматуллоҳ Термизий “Саҳиҳи Бухорий” асарини хатми кутуб қилиб ўқишнинг фазилатлари ҳақида гапирди. Катта ўқитувчи Фахриддин домла Маманосиров эса хатми кутуб қилиш тартиби, шартлари ва одоблари ҳақида эслатиб ўтди.

Устозлардан яна бири – Раҳматуллоҳ домла Махсумхонов хатми кутубни бошлаш рамзи сифатида “Саҳиҳи Бухорий” асарининг аввалги ҳадисларини ўқиб берди. 
Бошқа ҳудудларда ҳам шу тартиб асосида “Саҳиҳи Бухорий” асарининг хатми кутубига киришаётган талабаларга дуолар берилди. 

Маълумот ўрнида, тарихимизда “Қуръони карим” хатм қилингани каби “Саҳиҳи Бухорий” ҳам ёзилганидан буён тўлиқ ўқилиб, хатм қилиниб, ундан барака ҳосил қилинган. “Саҳиҳи Бухорий” тўлиқ ўқилиб, хатмдан сўнг қилинган дуолар ижобат бўлгани жуда кўплаб тажрибалардан ўтган ҳақиқат. 

Аллоҳ таоло “Саҳиҳи Бухорий” хатмига киришган устоз ва толиби илмларга куч-қувват бериб, бу эзгу анъана туфайли юртимизда тинчлик-офият, хайру барака зиёда бўлишини насиб айласин.   

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизда сўнги йилларда барча соҳалар қатори маънавиймаърифий, маданийдиний соҳаларга, хусусан, мўминмусулмонлар Умра, Ҳаж зиёратларини адо этишлари учун қулай давоми...

2494 18:28 / 23.04.2019
Бугун 12 август куни .Hilolnashr, нашриётининг мажлислар залида .Hilol, диниймаърифий, ижтимоийадабий журналнинг 50юбилей сони нашр этилиши муносабати билан давоми...

1775 15:02 / 12.08.2023
Бугун, 17 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов раҳимаҳуллоҳининг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган ўз давоми...

2142 09:30 / 17.08.2021
Маълумки, шу кунларда Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуман доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Миср давоми...

1786 12:04 / 20.10.2023