1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Инсон тавозеъ ва ожизлигини изҳор қилсин

10:00 / 24 январь 893 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ бир улуғ кишининг куйидаги воқеасини ёзадилар:

«Бир куни бир сабаб билан оғзидан ушбу гап чиқиб кетди:

«Эй Аллох! Сендан бошқа бирор нарсада менга роҳат йўқ. Бас, қандай хоҳласанг, мени шундай синаб кўр» (Аллоҳ сақласин!). Гуёки, у Аллох таолони синаб кўришга чорлади. Оқибати шундай бўлдики, унинг пешоби тўхтаб қолди. Қовуғи пешобга тўлиб кетди. Лекин чиқиб кетиши учун йўл йўқ. Бир неча кун шундай ўтди. Охири, оғзидан оғир сўз чиқиб .. кетганини тушуниб етди. Бу улуғ кишининг олдига ёш болалар ўқиш учун келар эди. Шу ҳолатида беморликдан халос бўлиш учун ўша болаларга: «Ёлғончи, каззоб амакингиз ҳаққига дуо қилинглар», дер эди. Чунки, у ёлғон даъво қилган эди. Аллох таоло унга кўрсатиб қўйдики, Сендан бошка нарсада роҳат йўқ, деб даъво қиласан. Эй банда, ҳатто пешобда ҳам роҳат бор! Аллоҳ таоло олдида баҳодирлик кетмайди. Инсон доим тавозеъ ва ожизлигини изҳор қилиб туриши керак.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Вақтдаги барака.Аллоҳ дўстларининг вақтлари баракали бўлади,, деган гап жуда машҳур бўлиб, мушоҳад, яъни кўз билан ҳам кўрилгандир. Улар қисқа вақт ичида жуда давоми...

3086 11:00 / 04.03.2023
Бундан олти йил аввал, 2015 йил, 10 март куни етук аллома, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бу фоний дунёдан боқий дунёга рихлат қилганлар.Шу давоми...

3088 22:26 / 09.03.2021
Муҳаммад Карим Абдужалил ўғлининг хотиралари Муҳаммад Карим Абдужалил 1957 йили Андижон вилоятидаги Булоқбоши қишлоғида туғилган. Бошланғич диний таълимни давоми...

2251 11:19 / 26.06.2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Лутбийя деган кишини Бани Сулайм қабиласидан закот йиғишга юбордилар. У закотларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1284 18:25 / 13 январь