1447 йил 22 шаъбон | 2026 йил 10 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Банданинг ички дунёси ташқисидан яхши бўлиши катта бахтдир

07:57 / 17 январь 907 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: عَلَّمَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: قُلِ اللَّهُمَّ اجْعَلْ سَرِيرَتِي خَيْرًا مِنْ عَلَانِيَتِي وَاجْعَلْ عَلَانِيَتِي صَالِحَةً، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ صَالِحِ مَا تُؤْتِي النَّاسَ مِنَ الْمَالِ وَالْأَهْلِ وَالْوَلَدِ غَيْرِ الضَّالِّ وَلَا الْمُضِلِّ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ الثَّلَاثَةَ عَشَرَ.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Аллоҳим! Менинг сиримни ошкоримдан яхши қилгин. Ошкоримни солиҳ қилгин.

Аллоҳим! Мен Сендан одамларга берадиган мол, аҳл ва фарзанддан солиҳини, залолатга кетмаган ва залолатга кетказмайдиганини беришингни сўрайман», дегин», деб ўргатдилар».

Термизий ривоят қилган.

соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу жамловчи дуоларида ҳам банда учун ўта зарур бўлган нарсалар сўралган.

Банданинг ички дунёси ташқи дунёсидан яхши бўлиши катта бахтдир. Одатда, кўпчилик ўзининг ташқи кўринишига кўпроқ эътибор беради-ю, ички дунёси эса қандай бўлса, шундайлигича қолаверади.

Бироқ банда ички дунёсининг яхши бўлишини ўйлаб, ташқи кўринишини унутиб қўйиши ҳам керак эмас. Балки, ташқи кўринишнинг ҳам солиҳ бўлишига ҳаракат қилиш ва бу ишда Аллоҳ таолонинг ёрдамини сўраб, дуо қилиб туриш лозим.

Мол, аҳл ва фарзанднинг ҳам солиҳ бўлишида гап кўп. Агар улар солиҳ бўлмаса, банда учун неъмат эмас, балки унинг тескариси бўлиб қолиши ҳеч гапмас. Шунинг учун бу каби дунё ҳаваси бўлиб кўринадиган нарсаларнинг ҳам салоҳиятли бўлишини сўраб туриш керак экан.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ вафот этгани ҳақидаги хабар радио орқали эълон қилинганида радио мухбири Суриянинг собиқ муфтийси Шайх Аҳмад давоми...

3776 14:23 / 17.02.2023
Умму Холид бинти Холид розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хамийса беришди. У зот .Бу хамийсани кимга раво кўрасизлар, деб давоми...

4631 07:49 / 26.12.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу .Эй Расулуллоҳ, менга бирор калимани ўргатинг, уни тонг отганида ва кеч кирганда давоми...

4452 09:40 / 07.09.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳуга дедилар .Агар одамларни тилла ва кумушларни хазина қилиб жамлаётганларини кўрсанг, сен давоми...

2803 16:35 / 03.08.2024
Аудиолар

229420 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148032 14:35 / 11.08.2021