1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Юксак тавозеъ

08:20 / 14 январь 987 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саййид Сулаймон Надавий раҳматуллоҳи алайҳнинг илм ва фазллари машҳур бўлаётган ва шуҳрат қозонаётган эди. У киши ўзларининг воқеаларини қуйидагича сўзлаб берадилар:

«Мен «Сийратун-Набий соллаллоҳу алайҳ васаллам» китобини олти жилд қилиб тамомладим. «Муҳтарам Зотнинг сийратларидаги бирор жилва ёки кўриниш менинг ҳаётимда ҳам бўлганми ёки йўқ? Агар бўлмаган бўлса, у ҳолда қандай бўлади?», деган ўй қайта-қайта қалбимда тинчлик бермас эди. Шу мақсад учун Аллоҳнинг бирор валийсини қидирдим. Тҳана Бҳавандаги хонақоҳда яшайдиган ва Аллоҳ таоло файзларини таратиб қўйган Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий ҳазратлари ҳақида эшитган эдим. Шундай қилиб, бир куни Тҳана Бҳаванга боришни ният қилдим ва сафарга чиқдим. Бориб, ҳазрат билан кўришдим ва бир неча кун у ерда турдим. Ортга қайтаётганимда ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳга: «Ҳазрат! Бирор насиҳат қилинг», дедим. У зотнинг хаёлларига ўша пайт: «Шундай катта алломага нима насиҳат қиламан? Илм ва фазли бутун дунёга машҳур бўлса», деган ўй келибди. Кейин: «Эй Аллоҳ! Қалбимга унинг учун ҳам фойдали бўлган ва менинг учун ҳам фойдали бўлган нарсани сол», деб дуо қилибди. Шундан кейин Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ Саййид Сулаймон Надавий раҳматуллоҳи алайҳга хитоб қилиб: «Эй биродар! Бизнинг йўлимизда бошидан охиригача ўзингизни ҳокисор тутишингиз керак», дебдилар.

Саййид Сулаймон Надавий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ бу сўзларни айтаётганларида қўлларини кўксиларига олиб бориб, паст тарафига бир зарба бердилар, зарба худди менинг қалбимга тушгандек бўлди». Ҳазратимиз доктор Абдулҳай раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Бу воқеадан кейин Саййид Сулаймон Надавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларини шундай хокисор тутдиларки, унинг мисли топилиши қийин эди. Бир куни қарасам, хонақоҳнинг ташқарисида ҳазрат Саййид Сулаймон Надавий раҳматуллоҳи алайҳ мажлисга келганларнинг оёқ кийимларини тартиблаётган эканлар. Шундай тавозеъ ва муҳаббатни Аллоҳ таоло у кишининг қалбида пайдо қилди ва кейин юксак даражаларга кўтариб қўйди».

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.У Зотни далил қилган билан У Зотга далил қилганнинг орасида фарқ қанчалар катта У Зотни далил қилувчи ҳақни унинг аҳлидан танигандир ва ишнинг асли мавжудлигини давоми...

1529 11:03 / 23.05.2025
Мусулмон киши одамларнинг қалбларини ёмон гумон ва тилларини ғийбат қилишдан сақлаш учун ўзига гап тегадиган, айбситиладиган жойлардан узоқ юриши керак. Зеро, давоми...

936 11:25 / 20.08.2025
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб сўради Эй Аллоҳнинг Расули, қайси садақанинг савоби кўп Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1598 11:47 / 24.10.2024
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг бизнинг кунимизгача етиб келган ижтимоий аҳамиятга эга бир қанча сўзлари мавжуд, лекин биз бу ерда мавзуга оид давоми...

3244 09:54 / 03.01.2025