1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳдан бошқа паноҳ берувчи зот йўқ

14:00 / 13 январь 686 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ

«Сизни улардан ва барча ғам-аламлардан Аллоҳ қутқарур. Сўнгра эса сиз ширк келтирасиз», – деб айт» (Анъом сураси, 64-оят).

Аллоҳдан бошқа қутқарадиган ҳеч қандай зот йўқ. Албатта, сизни Унинг Ўзи қутқаради. Қутқарганда ҳам, сиз сўраган ва сўрамаган ҳамма балою офатлардан, ғаму ғуссалардан қутқаради. Аммо бошига тушган хавф-хатардан, мусибат-офатлардан қутулиб олган инсон ўз ваъдасига биноан, шукр қилувчилардан бўлиш ўрнига, тинч-омон бўлиб олганидан сўнг яна ширк келтираверади.

Афсуски, улар Аллоҳ таоло хоҳлаган пайтида яна қайта Ўз азобини юбориши мумкинлигини унутадилар.

ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ

«Сен: «У сизга устингиздан ёки оёғингиз остидан азоб юборишга, турли гуруҳларга аралаштириб, баъзиларингизга баъзиларингизнинг шиддатини тоттиришга қодирдир», – деб айт. Оятларни қандай турлича келтиришимизга назар сол. Шоядки, англаб етсалар» (Анъом сураси, 65-оят).

Қийин ҳолга тушганда «Агар Аллоҳ мана шундан мени қутқарса, шукр қилувчилардан бўлар эдим», деган ва Аллоҳ таоло қутқарганидан кейин ширк келтириб кетадиганларнинг бошига Аллоҳ яна турли бало-офатларни юборишга қодир. Юборганда ҳам, уларни ҳамма ёғидан ўраб оладиган азоб юборади.

«У сизга устингиздан ёки оёғингиз остидан азоб юборишга...»

Уламоларимиз гуноҳкорларнинг, кофир-мушрикларнинг устидан юборилган азобга Лут қавмига ва Фил эгаларига юборилган азобларни мисол келтирадилар. Оёқ остидан юбориладиган азобга эса Қорунни ер ютиши ва тўфон балоси мисол қилиб келтирилади. Аммо азоб шу каби ҳоллар билан чегараланиб қолмайди.

«...турли гуруҳларга аралаштириб, баъзиларингизга баъзиларингизнинг шиддатини тоттиришга қодирдир...»

Дунёдаги халқларга бериладиган азобнинг энг шиддатлиларидан бири шу хилдаги азобдир. Бошқа азоблар бир марта бўлиб, ўтиб кетса, бу азоб узоқ давом этади. Одамлар фирқаларга бўлингандан кейин ҳар фирқа аъзолари ўз фирқаларига таассуб қилиб, бир-бирига шафқатсиз равишда зулм ўтказишга, азоб беришга қаттиқ уринади. Инсоният тарихида бундай ҳолатлар кўплаб бўлган ва ҳозир ҳам давом этиб келмоқда. Бундай ҳолларни англаб етиш инсонларнинг бурчи ва уларни бундай азоблардан қутқарувчи омил ҳам шу.

«Оятларни қандай турлича келтиришимизга назар сол. Шоядки, англаб етсалар».

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 22 октябрдаги 02-07/6395-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади.Садақаларни ошкор қилсангиз, бу қандай ҳам яхши Агар уларни махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз давоми...

3041 14:30 / 05.07.2020
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Ва уни англамасликлари учун қалбларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Қачон Қуръонда Роббингнинг давоми...

1776 14:00 / 16.04.2024
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Ва Қуръонни одамларга астасекин ўқиб беришинг учун бўлиб қўйдик ва бўлакбўлак қилиб нозил қилдик, Исро сураси, давоми...

1767 14:00 / 10.09.2024
Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади .Мен уларга Ўзинг менга амр қилган нарса ndash .Менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз Аллоҳга давоми...

837 14:00 / 15.07.2025
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021