1447 йил 29 ражаб | 2026 йил 18 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Япониялик меҳмонимизнинг ташрифи

10:16 / 08 январь 606 pdf Ўқиш режими + -

7 январь куни нашриётимизга япониялик олима – Киото университети қошидаги Жануби-Шарқий Осиё тадқиқотлари марказининг профессори Чико Обия хоним ташриф буюрдилар. Обия хоним Япония ўртаосиёшунослик жамиятининг раисаси эканлар, Марказий Осиё халқларининг тарихий, маънавий-маданий мероси ва оилавий қадриятларини чуқур ўрганган тадқиқотчи эканлар, бир неча йил Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасида ҳам ишлаган эканлар. Устозимиз фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаёти ва илмий фаолиятини яхши билар эканлар, у кишига ҳурматлари жуда баланд экан. Шу муносабат билан Киото университети кутубхонасида алоҳида бўлим ташкил қилиб, у ерга шайх ҳазратларининг барча асарларини тўплаш ниятида марказий дўконимизга ташриф буюрибдилар. Ватанимизнинг тарихига, халқимизнинг иймон-эътиқодига, устозимизнинг илмий меросига бундай ҳурмат-эҳтиромдан ниҳоятда хурсанд бўлдик. Меҳмонимиз нашриётимизнинг тарихи, бош дўконимизнинг кечаги ва бугунги ҳолатини катта қизиқиш билан ўргандилар, шайх ҳазратларининг юздан ортиқ китобларини харид қилдилар.

Нашриётимиз раҳбарияти Чико Обия хонимга ва Киото университетига ҳадялар топшириб, бундай дўстона муносабатларни келгусида ҳам давом эттириш истагини билдирди.

 

IMG-4002

IMG-3976

IMG-3941

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Футбол бўйича Ироқ миллий чемпионати ўйинида футболчи ва ҳакамлар Швецияда Қуръоннинг ёқилишига қарши акция уюштириб, майдонга Қуръон китоблари билан чиқди. Бу давоми...

2235 16:02 / 07.07.2023
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз АлСауд жума куни қиролликнинг ҳаж ишлари бўйича янги вазирини эълон қилди. Al Arabiya телеканалининг хабарига кўра, давоми...

1927 08:30 / 14.03.2021
Ёш мусулмон ҳуқуқшунос талаба нуфузли таълим даргоҳи ҳисобланган адвокатлик ўқув курсида таҳсил олиш учун стипендияни қўлга киритди. Бу ўз навбатида таълим давоми...

1368 14:38 / 30.05.2023
Шу йилнинг 2930 июль кунлари Қоҳира шаҳрида Шиддат билан ривожланиб бораётган дунёда фатво ва юксак ахлоқни шакллантиришrdquo мавзуcидаги халқаро анжуман бўлиб ўтди. давоми...

1196 15:18 / 31.07.2024