1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қобилият ва мақбуллик

14:15 / 07 январь 977 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёвий ишларда қобилиятнинг ўрни катта. Агар қобилият билан бирга воситалар ҳам берилган бўлса, нур устига нур. Лекин Аллоҳ таолонинг наздида иш аксичадир. Аллоҳ таолонинг ҳузурида қобилиятнинг ўрнига мақбуллик асосий ўрин тутади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

إِنَّ اللَّهَ لَا يَنْظُرُ إِلَى صُوَرِكُمْ وَأَمْوَالِكُمْ وَلَكِنْ يَنْظُرُ إِلَى قُلُوبِكُمْ وَأَعْمَالِكُمْ

«Аллоҳ таоло сизларнинг суратларингиз ва молларингизга қарамайди. Балки, сизларнинг қалбларингиз ва амалларингизга қарайди» деганлар.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Кимнинг ихлоси кучли бўлса, у Аллоҳ таолонинг наздида шунча мўътабардир... Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Абу Лаҳаб илм ва доноликда бировдан кам эмас эди. Абу Жаҳлнинг асл куняси эса, Абул Ҳакам эди. Лекин уларнинг донолиги, молдавлати асло фойда бермади. Хулафойи рошидийн розияллоҳу анҳум гарчи дунёдаёк жаннат башоратига эришган бўлсалар-да, Аллоҳ таолодан қўрқувлари шу даражада баланд эдики, Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Кошки, мен кесиб юбориладиган бир дарахт бўлсам...» дер эдилар... Умар розияллоҳу анҳу кўпинча қўлларига бир қуриган хасни олиб, «Қанийди, мен шу қуриган хас бўлсам эди», дердилар. Гоҳида эса, «Кошки, мени онам туғмаганида», деб йиғлардилар. Бир куни бомдод намозида Юсуф сурасини ўқиётган эдилар.

ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ

«Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қилмоқдаман... деди» (Юсуф сураси, 86-оят) оятига етганларида, йиғлаб юбордилар. Таҳажжуд намозларида баъзан йиғлайвериб йиқилар ва касал бўлиб ётиб қолар эдилар...

Саҳобаи киромлар розияллоҳу анҳум, тобеъинлар ва табаъ тобеъинлар ҳамда умматнинг авлиёлари (ҳаммаларига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) ҳаётида бу каби воқеалар тўлиб ётибди... Улар ҳам ақлли, ҳам муваффақият қозонган зотлар эдилар, Аллоҳ таолонинг ҳузурида мақбуллик фикрида яшардилар. Қалбларида қўрқув устун эди...

Аллоҳ таолонинг ҳузурида мақбуллик топиш нима дегани? Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай дейилган:

ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ

«... Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қилади» (Моида сураси, 27-оят).

Инсон тақвони маҳкам тутсин, очиқ жойда ҳам, хилват жойда ҳам, ижтимоий ҳаётда ҳам, бизнес ишларида ҳам Аллоҳ таолодан қўрқсин. Жоиз ва ножоизни, ҳалол ва ҳаромни ёдида тутсин. Шунда у Аллоҳ таолонинг ҳузурида мақбуллик топади ва унинг натижасида нажотга эришади.

 

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёмонлардан омонда бўлиш учун улар билан мадора қилиш меҳрибонлик ила муносабатда бўлиш, илтифот кўрсатиш. Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади Бир давоми...

1161 13:04 / 31.08.2025
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий шундай дедилар .Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак номлари зикр қилинганда салавот ва салом айтиш вожибдир. Кимдир давоми...

3194 09:00 / 18.12.2022
Доктор Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ ҳасад ҳақида шундай дейди .Ҳасадчи Аллоҳ таолонинг неъматига душман, иродасига кўнмаган ўжар ва қазосидан норози, ғазаб қилган давоми...

1929 22:00 / 31.10.2022
Махлуқотлар ичида Аллоҳ таоло фақат инсонгагина ўйфикрини, хоҳишистагини ифодалаши учун тил берди, инсоннинг ботинини зоҳирга таржима қиладиган неъмат билан давоми...

1495 12:34 / 13.05.2025