1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ризқнинг қадри

14:34 / 18.12.2025 2130 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен Ҳазратим Доктор Абдулҳай Орифий қоддасаллоҳу сирроҳдан Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳнинг бир воқеаларини эшитганман. Бир куни Ҳазрат касал бўлиб қолдилар. Шу аснода бир киши у зотга сут келтирди. Ҳазрат сутни ичдилар ва озгинаси ортиб қолди. Ортиб қолган сутни бош тарафларига қўйдилар. Шу орада Ҳазрат ухлаб қолдилар. Уйғонганларида ёнларида турган бир кишидан: «Биродар, озгина сут ортиб қолган эди. У қаерга кетди?» деб сўрадилар. У киши: «Ташлаб юбордим. Бор-йўғи бир қултум экан, холос», деди. Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ хафа бўлдилар ва шундай дедилар: «Сен Аллоҳ таолонинг неъматини ташлаб юбордингми? Жуда ёмон иш қилибсан. Агар мен у сутни ича олмаган бўлсам, у ҳолда сен ўзинг ичиб қўйгин ёки бошқа бировга бергин, ҳеч бўлмаса, мушук ёки тўтига ичириш керак эди. Ўша бир қултум сут Аллоҳ таолонинг бирор махлуқи эҳтиёжига ярарди. Сен эса, уни ташлаб юбординг?!».

Кейин бир усул-қоидани баён қилдилар: «Инсон ҳаёти давомида кўп фойда оладиган нарсаларнинг озгина миқдорини ҳам қадрлаши ва ҳурматлаши вожибдир». Масалан, инсон доимий таом истеъмол қилади. У билан очлигини кеткизади. Қорнини тўйғазади. Лекин ўша таомнинг озгина қисми ортиб қолса, ташлаб юбормаслиги, уни эъзозлаши, қадрлаши вожибдир. Уни исроф-зое қилиш жоиз эмас. Бу гапнинг асли ҳадисдан олинган. Унинг мазмуни бундай: «Аллоҳнинг ризқини асло қадрсиз қилманг. Уни бирор ўринга сарф қилинг».

Пул аслида роҳат эмас

Пул, бойлик аслида роҳатга сабаб нарса эмас. Пулнинг ўзи инсонга ором бера олмайди. Пул бўлсаю, лекин унда барака бўлмаса, роҳатга эмас, аксинча, азобга сабаб бўлади. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат асносида:

 

اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي وَوَسَعْ لِي فِي دَارِي وَبَارِكْ لِي فِي رِزْقِ

«Аллоҳим! Гуноҳимни кечир, ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер», деб дуо қилганлар.

Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривояти.

Эътибор қилинг, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ризқнинг кўп бўлишини сўрамадилар. Балки, «Аллоҳим! Менинг ризқимга барака ато кил», дедилар.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўпчилик .Мусулмон кишига фарз илм қайси, деб сўрайди. Илм олиш фарз, лекин ҳеч ким ҳамма илмни ўргана олмайди, демак, фарзи айн илм чеклаганган бўлади. Бир сўз давоми...

2320 11:54 / 26.08.2024
Бир давлатнинг раҳбарларидан бири асосий магистрал йўл ўртасига катта харсанг тошни ташлаб қўйди. Унинг ёнида кўз қулоқ бўлиб туриш ҳамда одамларнинг давоми...

4110 10:00 / 25.04.2024
Усмонлилар ҳукмронлиги даврида ажойиб одатлар, одобахлоқлар халқнинг турмуш тарзига сингиб кетган эди. Шулардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.Сув давоми...

4864 11:00 / 05.06.2022
Ибн Асокир Саъид ибн Абу Саъиддан ривоят қилади.Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу Урдунда вабога чалинганида у зотнинг қабри ҳам шу ерда жойлашган ўша ерда давоми...

5676 22:16 / 25.04.2017
Аудиолар

232388 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150847 14:35 / 11.08.2021