1447 йил 25 жумадис сони | 2025 йил 16 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Мино водийси тарихи

13:58 / 15 декабрь 431 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мино — қурбонлик қони шу жойда тўкилгани учун шундай номланган. Баъзилар: «Одамлар у ерда тўплангани учун Мино деб номланган», дейишади. Араблар одамлар тўпланган жойни Мино деб аташади. Мино Макка билан Муздалифа оралиғида, Масжидул Ҳаромнинг шимолидан 7 км узоқликда, ер ости йўлидан 4 км узоқликда жойлашган. Ҳожилар зулҳижжа ойининг 9, 11, 12-кунлари тунашади. Аллоҳ бу ҳақда қуйидаги оятни нозил қилган:

«Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилингиз. Ким икки кунда шошилиб зикрни тўхтатса, унга гуноҳ йўқ, ким кейинда (учинчи кунга ҳам) қолса, унга-да гуноҳ йўқдир. (Мазкур ҳукмлар) тақводор кишилар учундир» (Бақара сураси, 203-оят).

Бу жой ҳарам ҳудуди ичидаги макон бўлиб, Иброҳим алайҳиссалом у ерда шайтонга тош отганлар, Исмоил алайҳиссаломнинг ўринларига қўчқор сўйганлар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам тош отиб, видолашув ҳажи асносида шу ерда қурбонлик қилганлар. Мусулмонлар ҳам шайтонга тош отиб, қурбонлик сўйишган. Бу ерда Хайф масжиди ва учта тош отиш ўрни бор. Мана шу маконда ансорларнинг машҳур биринчи ва иккинчи Ақаба байъати содир бўлган.

Видолашув ҳажи асносида шу маконда Пайғамбар алайҳиссаломга Наср сураси нозил бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу жойда тунаб, ташриқ куни ва кечаси намоз ўқиганлар ва қурбонлик қилганлар. У зот: «Мен мана шу ерда қурбонлик қилдим. Минонинг барча ерида қурбонлик сўйилур. Сизлар юкларингиз олдида тўхтаб, қурбонлик сўяверинглар», деганлар. Яна ушбу маконда Мурсалот сураси нозил бўлган.

Саудия Арабистони ҳукумати ҳожиларга қулай шароит яратиш мақсадида бор кучини сарф қилиб, Минони текислаб, тоғ чўққисини тартибга келтириб, Минодаги шаръий чегара минтақасини кенгайтириш ишларини олиб борди. Бундан мақсад, бу жойга кўп сонли ҳожиларни сиғдириш эди. Яна йўлларни тартибга солиш, кўприклар қуриш, ичимлик сувларини етказиб бериш, ёнғинга чидамли чодирлар ўрнатиш, таҳоратхона ва ҳожатхоналар қуриш, бепул тиббий муолажалар хизматини кўрсатиш, хавфсизликни таъминлаш, йўл ҳаракатини тартибга солиш ва бундан бошқа кўплаб хизматлар йўлга қўйилди. Бундан ташқари, Мино ҳудудини аниқлаш учун ҳар томонга йўл кўрсатувчи белгилар ўрнатилган.

Пиёдалар учун йўл

Минога боришда Масжидул Ҳаром билан Муздалифа орасига пиёдалар юриши учун йўл бунёд этилди. Ушбу йўлга соя соладиган айвонлар, ҳожатхона ва сув ичиш учун жўмраклар ўрнатилган. Йўлнинг эни 30 метр.              

«Макка, Каъба, Замзам тарихи, ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мансакул мутавасситrdquo китобининг соҳиби шайх АсСанадий раҳматуллоҳи алайҳ айтади1. Ҳаж ибодатига борувчи киши учун аввало ҳажни холис Аллоҳ учун ният қилмоғи давоми...

4135 05:00 / 16.01.2017
Абу Наср Таммор роҳимаҳуллоҳ ривоят қилади .Бир киши нафл ҳажга кетаётиб Бишр ибн Ҳорис роҳимаҳуллоҳ билан видолашгани келди ва сўради Мен ҳажга боряпман. Бирор давоми...

3844 11:01 / 21.07.2022
Тaвoфи вaдoъ тaвoфи сaдaр ҳaм дeйилaди. Бу тaвoф oфoқий ҳoжининг зиммaсигa Мaккaи мукaррaмaдaн қaйтaётгaн вaқтидa вoжиб бўлaди. Ушбу тавофга тегишли муҳим масалалар қуйида давоми...

4097 05:00 / 16.01.2017
Муборак ҳаж сафарига тайёргарлик кўраётган кишига ҳаж китобларида қуйидаги кўрсатмалар берилади 1. Ҳаж сафарига отланувчи киши ўзидан кўнгли ранжиган давоми...

5164 09:00 / 06.06.2024
Аудиолар

213984 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

133185 14:35 / 11.08.2021