1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Малака оширган муаззинларга ижозат шаҳодатномаси топширилди

17:44 / 11.12.2025 975 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 11 декабр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида касб-маҳоратини оширган масжидлар муаззинларига ижозат шаҳодатномаси топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда таниқли уламолар, тажрибали имом-хатиблар, диний таълим муассасалари устоз-талабалари, малакали муаззинлар ва меҳнат фахрийлари иштирок этди.

Тадбир Қуръони Карим қироати ва хайрли дуолар билан бошланди.

Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сўзлаб, кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча жабҳаларида бўлгани каби диний-маърифий соҳада ҳам кўламли ислоҳотлар бўлаётгани, Давлат Раҳбари томонидан соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор натижасида бугунги юксалишларга эришилаётгани ҳақида айтиб ўтдилар. Хусусан, Диний идора томонидан юртимиз масжидларида янграётган азон оҳанглари янада гўзал бўлиши учун саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганига урғу бердилар.

Сўзга чиққан Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими бошлиғи шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли муфтий ҳазратлари ташаббуси билан имом-хатиблар қироатини яхшилаш ва муаззинларнинг азон айтишларини чиройли қилиш бўйича хайрли ишлар йўлга қўйилгани, бу борада мўътабар манбалар ва замонавий усуллар асосида ўқув режалари ишлаб чиқилгани, қарийб беш йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида икки мингдан зиёд муаззин учун азон ва иқома бўйича ўқув семинарлар, онлайн ва офлайн машғулотлар олиб борилгани, мазкур амалий машғулотлар давомида баҳолаш мезонларига кўра саралаб олинган 196 нафар муаззин махсус ўқитилгани, бугун уларнинг 70 нафардан зиёдига ижозат шаҳодатномалари берилаётгани ҳақида тўхталди.

Тадбир давомида иштирокчиларга муаззинларнинг малака ошириш дарслари жараёнларидан видеолавҳа намойиш этилди. Шунингдек, малакали муаззинларнинг азон садолари тингланди. 

Шундан сўнг азон ва иқома айтиш бўйича ижозат шаҳодатномаларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда муфтий ҳазратлари ва шайх Алижон қори томонидан малака оширган бир гуруҳ муаззинларга ижозат шаҳодатномалари ва китоблар тўплами топширилди.

Шунингдек, муфтий ҳазратлари томонидан ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишда жонбозлик кўрсатган шайх Алижон қори бошчилигидаги устозларга ташаккурномалар берилди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Марказий Осиёнинг эътиборли уламоси, Қирғизистон Республикасининг биринчи муфтийси бўлган, Кимсанбой Абдураҳмонов фоний дунёдан охират диёрига риҳлат қилдилар. давоми...

1568 17:14 / 23.11.2022
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залини экспонатлар билан бойитиш, экспозицияни ташкил этиш ҳамда режалаштирилган лойиҳалар юзасидан якуний давоми...

945 14:04 / 28.04.2025
Устоз Рустамжон домла Раҳматуллоҳзодага завжалари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, қариндошуруғларига, яқинларига чуқур ва самимий давоми...

1233 11:49 / 11.09.2024
Хабарингиз бор ўтган йили Янги Зеландияда икки масжидга қилинган ҳужум оқибатида 51 мусулмон ҳалок бўлган эди. Айтиб ўтиш лозимки, машъум воқеадан сўнг давлатнинг давоми...

3153 11:30 / 17.07.2019