1447 йил 21 жумадис сони | 2025 йил 12 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol Nashr» ҳамда «Нашрул Қуран»нашриёти ўртасида меморандум имзоланди

18:36 / 09 декабрь 419 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 9 декабр куни Малайзиянинг «Нашрул Қуран» муассасасининг раҳбари Муҳаммад Ашҳарий Абдуллатиф бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди. Меҳмонлар дастлабки зиёратларини илм ва маърифат руҳи уфуриб турган зиё маскани «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасининг бош дўконидан бошладилар. 

Ташриф жараёнида малайзиялик меҳмонлар нашриётнинг бош дўкон расталаридан жой олган диний-маърифий асарлар, турли мавзудаги китоблар билан яқиндан танишиб чиқдилар. Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари, ҳаёт йўллари, қолдирган асарлари, буюк шахснинг миллат, дин ва маърифат йўлида қилган хизматлари ҳақида зиёратчиларга маълумотлар бериб ўтилди. Шу билан бирга меҳмонлар Islom.uz порталининг иш фаолияти билан ҳам танишиб чиқдилар.

Сўнгра меҳмонлар «Hilol Nashr» нашриётининг босмахонасига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган иш жараёни билан танишдилар, китоб чоп этилишининг ҳар бир босқичини кўздан кечириб чиқдилар. 

Ташриф доирасида «Нашрул Қуран» нашриёти раҳбари Муҳаммад Ашҳарий Абдуллатиф бошчилигидаги делегация «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номидаги мажмуани зиёрат қилдилар. Зиёрат асносида масжид хонақоҳи, унинг ҳузурбахш муҳити ва яратилган қулай шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Меҳмонларнинг зиёратлари давомида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланаётгани қайд этилди. 
Учрашув жараёнида икки нашриёт ўртасидаги ҳамкорлик ва истиқболли режаларни юксак даражада амалга ошириш мақсадида «Hilol Nashr» ҳамда «Нашрул Қуран» нашриётлари ўртасида меморандум имзоланди. 
Малайзиялик меҳмонларимизнинг юртимиз бўйлаб саёҳатлари давом этмоқда.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Доғистон Республикаси муфтиси ўринбосари Аҳмад Нодир Беговнинг сўзларига кўра, динлараро мулоқотни ривожлантириш учун республикада йирик маданий ва маънавий давоми...

1664 13:30 / 26.07.2021
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг маълум қилишича, учрашув ҳақида келишолмаётган томонларнинг розилиги олинган бўлиб, у яқин кунлар ичида Москва давоми...

3270 11:36 / 16.10.2018
Доғистонда .Мард ўғлон, номли мультфильмнинг янги қисмлари тайёрланмоқда. Бу ҳақда islamosfera.ru манбаси хабар берди.Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, .Мард ўғлон, давоми...

2421 18:00 / 26.02.2020
Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмат Қодиров номидаги .Путь, ислом телеканали ўз кўрсатувларини Россия бўйлаб эфирга узатиш учун лицензия олди.Бу ҳақда давоми...

4140 11:00 / 12.10.2018
Аудиолар

212737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131952 14:35 / 11.08.2021