1447 йил 28 ражаб | 2026 йил 17 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Кечанинг охирида дуо қилиш

06:05 / 08.12.2025 1202 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَمْرِو بْنِ عَبْسَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: أَقْرَبُ مَا يَكُونُ الرَّبُّ مِنَ الْعَبْدِ فِي جَوْفِ اللَّيْلِ الْآخِرِ، فَإِنِ اسْتَطَعْتَ أَنْ تَكُونَ مِمَّنْ يَذْكُرُ اللهَ فِي تِلْكَ السَّاعَةِ فَكُنْ.

Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Робб бандага энг яқин бўлган пайт кечанинг охирининг ичидир. Агар ўша соатда Аллоҳни зикр қиладиганлардан бўлишга қодир бўлсанг, бўл», дедилар».

Кечанинг охирги ичи – унинг учдан охирги бир қисми бўлиши маълум. Ана шу вақтда Аллоҳни зикр қиладиган ва У Зотга дуо қиладиган бандалардан бўлишга ҳаракат қилишимиз лозим.

Кечанинг охирида бедор бўлиб, Аллоҳ таолони зикр қилиб, дуолар қилиш жуда ҳам катта фазлдир. Ҳар ким бу ишни амалга ошириш учун ҳаракат қилмоғи лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Асмо бинти Язийд розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳнинг исми аъзами ушбу икки оятдадир .Ва давоми...

1005 06:02 / 11.10.2025
Ибн Сунний ривоятларида бундай деганлар.Қачон сизлардан бирингиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, уч марта туфлаб .Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъамалиш шайтони ва давоми...

2103 11:49 / 06.07.2023
Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозидан кейин икки лабларини нимадир деб қимирлатар эдилар. Мен .Эй давоми...

1951 09:58 / 15.04.2025
Қуръони каримдадир .Қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан У зотни покланг, Тоҳа сураси, 130оят. .Туну кун давоми...

2200 14:00 / 03.12.2022