1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Одамлар уч хил бўлади

16:01 / 05.12.2025 1419 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биринчиси. У билан кўришиб-танишишда фойда бор. Сиз мана шундай одамларни асло қўлдан чиқарманг.

Иккинчиси. Фойда ҳам, зарар ҳам бермай диганлар. Ундайлардан ўзингизни узоқ тутманг. Зеро, охиратда уларнинг шафоат ва дуоларидан фойдаланишингиз эҳтимоли бор.

Учинчиси. Ўзларида яхшилик бўлмагани учун бошқаларга зарари тегадиганлар. Ундайлар аҳмоқ ва ёмон хулқли кимсалар бўлганлари боис улардан узоқ юриш керак.

Улуғларимиз одамларни дарахтга ўхшатганлар. Баъзи дарахтлар борки, сояси бўлса-да, меваси бўлмайди. Шунга қиёсан одамларнинг ҳам баъзисидан фақатгина дунёда фойдаланилади. Дунё эса шитоб билан ўтиб кетадиган сояга ўхшайди.

Баъзи дарахтлар борки, меваси бўлса-да, сояси бўлмайди. Одамларнинг ҳам баъзиларидан фақат охират учун фойдаланиш мумкин. Улардан дунёвий фойда тегмайди.

Баъзи дарахтлар борки, ҳам сояси, ҳам меваси бўлади. Одамларнинг ҳам баъзиларидан дунёда ҳам, охиратда ҳам фойдаланилади.

Баъзи дарахтлар борки, уларнинг сояси ҳам, меваси ҳам бўлмайди. Одамларнинг ҳам баъзиларидан на дунёда, на охиратда фойда тегади. Улар зарар беришдан бошқага ярамайдилар.

Ушбу зикр қилинганлардан диний мақсадлар ва унга восита бўлган дунёвий тилаклар қўлга киритиладиган кишилар бўлса, улар билан учрашса бўлади. Агар бундай кишилар бўлмаса, бошқаларидан узоқлашиш лозим.

Саҳобалардан Абу Зарр ал-Ғифорий ҳазратлари: “Ёмон билан ўтиргандан кўра ёлғиз ўтириш яхшироқ. Ёлғиз ўтиргандан кўра, солиҳ дўст билан ўтириш яхшироқ”, деганлар.

Эй Аллоҳ! Бизларни солиҳ зотлардан айро қилма ва бизларни адаштирмоқчи бўлган золим кимсалардан узоқ тут, раҳматинг билан барчамизни солиҳ бандаларинг қаторида қил. Омин!

Хулоса ўрнида Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳнинг “Мусулмонларнинг ҳақларини адо этиш ва улар билан яхши дўстона алоқа қилиш” мавзусида айтган тавсияларини ҳавола қиламиз:

Суҳбат бобида Аллоҳ учун дўст танлаш диннинг асосларидандир. Аллоҳ таоло қиёмат кунида: “Менинг жалолим учун бир-бирларини яхши кўрганлар қани? Мени соямдан бошқа соя бўлмаган бугунда уларни ўз соямда соялантираман”, дейди.

Ҳар қандай муҳаббатни Аллоҳга ва охират кунига иймон келтиришсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Аллоҳга муҳаббат икки даражада бўлади:

Яхши кўрган кишисини дунёда ўзини охиратга элтувчи насибага эришиш учун яхши кўриш. Устозини, ўргатгани саин ўзидаги илм ҳам ўсишига сабаб бўлган шогирдини, уйни, кийимларни тоза тутиш каби ишларидан Аллоҳнинг тоатига қалбни хотиржам қилувчи хизматчисини, (Аллоҳнинг ибодати учун қалбини холи қилиш учун) моли билан инфоқ қилувчи кимсани яхши кўриш каби.

Бу олийроқдир. Унда сен бирор кишига у Аллоҳга маҳбуб банда ва унинг ўзи ҳам Аллоҳни яхши кўргани учун муҳаббат қиласан. Гарчи сен учун дунё ва охиратда илм ёки ёрдам каби дин ёки бошқа бирор нарсага боғлиқ мақсадинг бўлмаса ҳам шундай. Мана шуниси комилроқ. Зеро муҳаббат ғолиб келганида бирор сабабга кўра маҳбуб бўлган барчага ўтади. Ҳатто инсон бора-бора маҳбубини яхши кўрганни ва маҳбубининг маҳбубини ҳам яхши кўради. Шуни унутмангки, муҳаббатнинг юқиши унинг кучига кўрадир. Ким Аллоҳни яхши кўрса, унинг наздида розилигига сазовор бўлган солиҳ бандаларини яхши кўрмаслиги имконсиздир. Бироқ бу баъзан кучайиб улар билан бир йўлдан юришга, ҳатто, уларни ўзидан устун қўйишга ундайди... Шунингдек, Аллоҳга исён қилувчи, амрига зид иш тутувчини бешак буғз қилади ва муносабати ундан узоқлашиш, кўрганида хушламаслик билан намоён бўлади.

Абдулҳамид Зайриевнинг “Мусулмоннинг ҳақ ва вазифалари” китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 январдаги 03-07/184-сонли хулоса хати асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Талоқ ажрашишrdquo деган маънони беради. Ажрашиш мубоҳларнинг қилиш таъқиқланмаган нарсаларнинг энг ёмонидир. Зеро, бунда аёлга озор бериш бор. Озор эса асло мубоҳ давоми...

1736 11:51 / 26.10.2025
Ҳар биримиз бир кун келиб вафот этамиз.Вафот этганимизда бизни стадион, театр ёки бирор академияга эмас, балки масжидга олиб боришади.Жанозамизни ўқиш, ҳаққимизга давоми...

2670 09:00 / 09.12.2023
Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар розияллоҳу анҳумдан келган хабарлар асосида қабр азобига ndash ким шунга лойиқ бўлса ndash ва унда Мункар ва давоми...

4651 14:00 / 21.03.2021
Ривоят қилинишича, бир миллиардер киши дўстини зиёрат қилгани борибди. Унинг олдида чиройли ити турган экан. Дўстидан бу ит ҳақида сўрабди. Дўсти дебди .Бу югуриш давоми...

2960 13:00 / 05.05.2021