1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимиздаги масжидларда истисқо намози адо этилди

18:00 / 28.11.2025 823 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 28 ноябр куни юртдошларимиз жума намозидан сўнг ихлос ила истисқо намозини адо этдилар.

Намоздан кейин имом бошчилигида қиблага юзланган ҳолда: «Ё Аллоҳ! Қалбларни иймон билан, ерни эса ёмғир ва майин томчилар билан сероб қил», дея дуога қўл очдилар.

Ҳар бир юртдошимизнинг қалбини илоҳий бир шукуҳ қамраб олди. Қалблар бирдек Аллоҳнинг раҳматидан умидвор, дуолар ижобат бўлишига ишонч билан тўлиб тошди.

Аллоҳга юзланган қалблар юмшаб, гуноҳларини англаб, тавба қилишга, Аллоҳга янада яқинлашишга интилди десак муболаға бўлмайди.

Зеро, ривоятларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам жума намози вақтида истисқо ўқиганлари ва тез орада дуолари ижобат бўлгани келтирилади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2025 йилда кузатилаётган глобал иқлим ўзгариши шароитида истисқо намозлари Иордания, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Саудия Арабистони, Қатар, Покистон каби давлатларда ҳам кенг миқёсда адо этилган.

Аллоҳ таоло қилинган ушбу ибодат ва дуоларни қабул айлаб, тез орада ер юзига, хоссатан, юртимизга баракали ёмғирларини ёғдирсин!

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotҚайнона ndash келин аҳиллиги оила тинчлиги демакдирquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар давоми...

8142 10:05 / 10.08.2018
1 февралдан бошлаб, BNI Syariah ва Bank Syariah Mandiri ҳамда BRI Syariah BRIS банклари расмий равишда бирлашиб, мамлакатнинг энг йирик Ислом банки бўлган Bank Syariah Indonesia ни ташкил давоми...

2516 09:30 / 21.12.2020
Йил бошидан буён қорёмғирли кунларга қарамай, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ номлари учун барпо этилаётган мажмуада қурилиш ишлари бир лаҳза давоми...

4057 17:20 / 26.04.2019
Тошкент шаҳар Чиғатой даҳасидаги .Имом Бухорий, жомеъ масжиди имомхатиби Яҳё домла Абдураҳмонов Рамазон ойи тадбирларида ватандошларимиз учун диниймаърифий давоми...

1941 16:10 / 13.04.2023