1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳ кифоя бўлсин

06:59 / 29.11.2025 1023 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَقَالَ أَبُو الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ : مَنْ قَالَ إِذَا أَصْبَحَ وَإِذَا أَمْسَى: حَسْبِيَ اللهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، سَبْعَ مَرَّاتٍ، كَفَاهُ اللهُ مَا أَهَمَّهُ صَادِقًا كَانَ بِهَا أَوْ كَاذِبًا.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу:

«Ким тонг отганда ва кеч кирганда етти марта «Ҳасбияллоҳу, лаа илааҳа иллаа ҳува, алайҳи таваккалту ва ҳува роббул аршил азийм»ни айтса, Аллоҳ унга ғам етказадиган нарсадан кифоя бўлур, унда содиқ бўлса ҳам, козиб (ёлғончи) бўлса ҳам», дедилар».

Дуонинг маъноси: «Аллоҳ кифоячим бўлсин. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унинг Ўзигагина таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббидир». Буни ёдлаб олиб, доимо тонг чоғида ўқиб юрмоқ лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор нарсадан қўрққан кишиларга .Аъузу давоми...

1666 09:50 / 16.05.2025
Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир неча саҳоба .Эй Расулуллоҳ, бизга бир калимани ўргатингки, биз уни эрталаб ва кечқурун ҳамда тўшагимизга давоми...

2100 12:18 / 22.12.2022
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни мени кўрмадилар. Намозни ўқиб бўлганларидан кейин давоми...

8649 08:18 / 01.05.2024
. . Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир тепалик ёки довонга чиқа бошладилар. давоми...

1131 05:36 / 29.10.2025