Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Саломни кенг ёйиш ва акса урганда Аллоҳга ҳамд айтиш | Сийрат дарслари (355-дарс)

19:00 / 28.11.2025 764 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

794. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бирортангиз бир биродарини учратса, салом берсин. Ораларини дарахт, девор ёки тош ажратса, қайта учрашганларида яна салом берсин».

Абу Довуд ривоят қилган.

795. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У ёш болалар олдидан ўтаётиб, уларга салом берди ва: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буни қилардилар», деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

796. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Отлиқ пиёдага, пиёда ўтирганга ва озчилик кўпчиликка салом беради ва кичик каттага салом беради», дедилар».

Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

797. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. У зот таҳорат ушатаётган эдилар, саломга алик олмадилар».

Муслим ривоят қилган.

798. Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Анасга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларида қўл олиб кўришиш бормиди?» дедим. «Ҳа», деди».

Бухорий ривоят қилган.

799. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида икки киши акса урди. Шунда у зот улардан бирига тилак билдирдилар ва бошқасига тилак билдирмадилар. Сўнг у зотга бу ҳақда айтилди. «Буниси Аллоҳга ҳамд айтди. Униси эса, Аллоҳга ҳамд айтмади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирортангиз бавл қилса, закарини ўнг қўли билан ушламасин, ўнг қўли билан истинжо давоми...

3551 16:12 / 16.08.2019
907. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир киши йўлда эди. Йўлда тиканли шохни кўрди ва уни олиб қўйди. Аллоҳ давоми...

3476 19:00 / 02.06.2023
812. Абдуллоҳ ибн Аббос ва Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Зарар етказиш ҳам, зарарга зарар давоми...

4098 19:00 / 23.12.2022
. . .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кечки таом қўйилсаю, намозга иқомат айтилса, кечки таомдан давоми...

10173 13:00 / 20.12.2020