1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳанафий мазҳабида ҳадислардан ҳукм олиш услублари» мавзусида малака оширилди

13:06 / 22.11.2025 891 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизда диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида «Ҳанафий мазҳабида ҳадислардан ҳукм олиш услублари» мавзусида тўрт ҳафталик ўқув дарслари ўтказилди.

Дарслар Иорданиядаги Ислом илмлари халқаро университети профессори (WICE), ҳанафий фиқҳи факультети мудири, шайх Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳаж ҳазратлари томонидан берилди. Тўрт ҳафта давомида юртимиздаги имом-домлалар, диний соҳа вакиллари малака ошириш дарсларида қатнашдилар. Дарс машғулотлари жараёнида ҳадисларнинг мазҳабдаги ўрни, уларни тўғри тушуниш масалалари кенг муҳокама қилинди. Имом-хатибларнинг бир нечта фиқҳий саволларига жавоблар берилди.

Аввалги уч дарсда ҳадисларга амал қилишнинг назарий масалалари баён этилган бўлса, охирги дарсда ҳадисларга тааллуқли бўлган, турли саволларга сабаб бўладиган 17 та ҳукм танлаб олиниб, шу мавзуга алоқадор ҳадислар ўрганиб чиқилди. Давра сўнггида келажакда бундай дарслар давом эттирилиши борасида режалар қилинди.

«Ҳанафий мазҳабида ҳадислардан ҳукм олиш услублари»га доир ўқув машғулотлари муваффақиятли якунланиб, дуои хайрлар қилинди.

Манба: @hanafiyfakulteti

Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёевнинг .Янги Ўзбекистон, газетасига берган интервьюси Малайзия экспертлар ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда .Дунё, ахборот давоми...

2310 16:00 / 24.08.2021
Башарият Саййиди, Набийлар афзали, Аллоҳнинг Ҳабиби, шафоатчимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини тараннум этувчи .Сийрат ёғдуси, давоми...

1629 17:42 / 15.06.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томомнидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган .Энг маърифатли имом ndash 2018, кўрик танловининг республика босқичи давоми...

3527 15:02 / 20.12.2018
АҚШнинг Иллинойс штатида жорий йилнинг 17 январь куни илк бор машҳур боксчи Муҳаммад Али куни янги қонунчилик доирасида нишонланади.Айни кунда мусулмонлар жамоат давоми...

2300 13:00 / 13.01.2022