1447 йил 5 ражаб | 2025 йил 25 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Бомдод ва шом намозларидан сўнг ўқиладиган дуо

11:32 / 22 ноябрь 1328 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ  قَالَ: كَانَ نَبِيُّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ   إِذَا أَمْسَى قَالَ: أَمْسَيْنَا وَأَمْسَى الْمُلْكُ ِللهِ، وَالْحَمْدُ ِللهِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، رَبِّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ مَا فِي هَذِهِ اللَّيْلَةِ وَخَيْرَ مَا بَعْدَهَا، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِي هَذِهِ اللَّيْلَةِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهَا، رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْكَسَلِ وَسُوءِ الْكِبَرِ، رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابٍ فِي النَّارِ وَعَذَابٍ فِي الْقَبْرِ، وَإِذَا أَصْبَحَ قَالَ ذَلِكَ أَيْضًا: أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ ِللهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон кеч кирса, «Амсайна ва амсал мулку лиллаҳи, вал ҳамду лиллаҳи, лаа илааҳа илаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува аълаа кулли шайин қодийр. Робби асъалука хойра маа фии ҳазиҳил-лайлати ва хойра маа баъдаҳаа ва аъузу бика мин шарри маа фии ҳазиҳил лайлати ва шарри маа баъдаҳаа. Робби аъузу бика минал касали ва суъил кибари. Робби аъузу бика мин азабин фин-нари ва азабин фил қабри», дер эдилар.

Қачон субҳ бўлса, «Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳи» деб, худди шуни айтар эдилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Кунни кеч қилдик ва мулк ҳам Аллоҳники бўлиб, кечга кирди. Ҳамд Аллоҳга бўлсин! Аллоҳдан ўзга (ибодатга лойиқ) илоҳ йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир. Унинг шериги йўқ. Мулк уники ва ҳамд Уники ва У ҳар бир нарсага қодирдир. Роббим, Сендан ушбу тундаги нарсаларнинг яхшилигини ва ундан кейинги нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан ушбу тундаги нарсанинг ёмонлигидан ва ундан кейинги нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Роббим, Сендан дангасаликдан ва кибрнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Роббим! Сендан дўзахдаги азобдан ва қабрдаги азобдан паноҳ сўрайман».

«Тонг оттирдик ва мулк ҳам Аллоҳники бўлиб, тонгга кирди. Ҳамд Аллоҳга бўлсин! Аллоҳдан ўзга (ибодатга лойиқ) илоҳ йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир. Унинг шериги йўқ. Мулк Уники ва ҳамд Уники ва У ҳар бир нарсага қодирдир. Роббим, Сендан ушбу кундаги нарсаларнинг яхшилигини ва ундан кейинги нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан ушбу кундаги нарсанинг ёмонлигидан ва ундан кейинги нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Роббим, Сендан дангасаликдан ва кибрнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Роббим! Сендан дўзахдаги азобдан ва қабрдаги азобдан паноҳ сўрайман».

Ушбу ривоятда келган дуони яхшилаб ёд олиб, эрталаб ва кечқурун бўлганда, аниқроғи, Бомдод ва Шом намозларидан кейин доимий равишда ўқиб юришга одатланиш лозим.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонган вақтларида .Алҳамду лиллаҳиллазии аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин нушуур,, дер давоми...

9114 04:00 / 24.08.2022
Маймун ибн Маҳрон Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон касалнинг олдига кирсанг, ҳақингга дуо давоми...

1107 09:09 / 25 июнь
.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор қавм ҳузурида ифтор қилсалар, то қуйидаги дуони айтмагунча у ердан чиқиб кетмасдилар. Абдуллоҳ ибн Бишрнинг давоми...

2185 18:03 / 01.04.2024
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бу киши муаззин иқомат айтаётганини эшитсалар .Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил давоми...

1682 09:02 / 26 январь
Видеолар

975 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

216579 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135741 14:35 / 11.08.2021