1447 йил 28 ражаб | 2026 йил 17 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчилари Ислом цивилизацияси марказида

12:12 / 16.11.2025 737 pdf Ўқиш режими + -

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган минтақа мамлакатлари ва Озарбайжон Президентлари Ўзбекистон Президенти билан биргаликда Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган марказ ислом цивилизациясининг бебаҳо  асраб-авайлаш ва тарғиб қилишга бағишланган ноёб манбалар, илмий тадқиқот ва таълим йўналишларини бир жойга жамлаган тарихимиздаги илк мажмуа бўлди.

Мажмуа миллий меъморий анъаналар ва замонавий безаклар уйғунлигида барпо этилди. Иншоотнинг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўрта қисмида эса 65 метрли миллий услубдаги гумбаз қад ростлаган.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Тожикистон Президенти Президенти Эмомали Раҳмон, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида мусулмон оламининг бебаҳо маънавий дурдонаси саналган Усмон Мусҳафи сақланаётган Қуръони карим залига ташриф буюрдилар. Қуръоннинг энг қадимий қўлёзмаларидан бири бўлган ушбу нодир манба улкан тарихий ва маданий аҳамиятга эга бўлиб, минтақамиз халқларининг сивилизатсиявий ўзига хослигини шакллантирган чамбарчас маънавий ришталаримизни ифода этади.

Етакчилар, шунингдек, «Исломдан аввалги цивилизациялар», «Биринчи Ренессанс», «Иккинчи Ренессанс» ҳамда «Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс» бўлимлари билан танишдилар.

Уларда буюк алломаларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа улуғ уламоларнинг бой илмий ва маънавий мероси кенг ёритилган. Кўргазмада сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, темурийлар ва бошқа сулолалар даврига оид қўлёзма нашрлар ва уларнинг қадимги ўзбек тилига таржималари ҳам мавжуд.

Етакчилар минтақа мамлакатлари ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий лойиҳаларни илгари суриш ва умумий гуманитар қадриятларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Минтақанинг бой умумий меросини сақлаш ва тарғиб қилиш борасидаги Ўзбекистоннинг кенг кўламли саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берилди. Мажмуа замонавий тадқиқот маркази бўлиб хизмат қилишига, минтақа мамлакатлари ўртасида илмий, таълим ва маданий ҳамкорлик учун янги уфқлар очишига ишонч билдирдилар.

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ва Islom.uz портали жамоаси Қуръони Карим ходими, устоз Абдуманнон домла Исматуллаевнинг оналари вафоти муносабати билан барча оила давоми...

822 15:32 / 20.10.2025
Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим Миноваровнинг укалари Шораҳим ота Миноваровфоний дунёдан охират диёрига риҳлат қилдилар. Ушбу оғир дамларда Шоазим давоми...

2126 22:56 / 17.01.2023
2010 йилдан бошлаб АҚШдаги масжидлар тўғрисидаги янги ҳисобот мамлакатнинг энг таниқли мусулмон фуқаролик ҳуқуқлари ва адвокатлик ташкилоти CAIR АмерикаИслом давоми...

2685 11:23 / 10.06.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича ижодий давоми...

1951 13:39 / 16.06.2022