1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Руҳий тарбия» китобининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда

12:55 / 15.11.2025 518 pdf Ўқиш режими + -

Қардош қозоқ тилига таржима қилинган «Руҳий тарбия» китобининг «Покланиш» номли биринчи жузи тақдимоти ҳақида кеча хабар қилгандик. Айни пайтда Алма-ата шаҳридаги Нур Муборак университетида янги китоб тақдимоти бўлиб ўтмоқда. Тақдимотга уламолар, аҳли илм устозлар, маърифий соҳа мутахассислари ва китобхонлар ташриф буюрган.

Таржима ишига раҳбарлик қилган Оралхан Сайдманов тақдимот маросимига ҳам бош-қош бўлиб, меҳмонларни хурсандчилик билан қаршилади.

Қуттиқиз ҳожи ая китобнинг таржима қилиниш тарихи, иш жараёнлари билан ўртоқлашиб, асарнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтди.

Тадбирга ташриф буюрган муҳтарам меҳмонлардан бири устоз Эрлан Акатаев руҳий тарбия ҳақида, унинг бугунги кундаги аҳамияти нақадар муҳимлиги борасида сўз очиб, керакли тавсия-насиҳатлар берди.

Китоб муаллифи фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди устоз Рисқулбек Каримбеков эса замонамиздаги руҳий инқирознинг сабаблари ҳақида ва уларнинг ушбу китоб орқали муаммоларга жавоб топиш мумкинлиги ҳақида маъруза қилди.

Тадбир тафсилотлари ҳақида яна хабар берамиз.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эрон миллий терма жамоаси аъзоси, Голландиянинг .Фейеноорд, ҳужумчиси Алиризо Жаҳонбахш Конференциялар Лигаси доирасидаги .Эльфсборг,га 50 қарши баҳсда рақиб давоми...

2039 15:00 / 24.08.2021
Таровеҳ намозларини хавфсиз ва қулай ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қиладиТошкент шаҳрида таровеҳ намози давоми...

2573 12:25 / 12.04.2021
2025 йил 15 декабр куни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти ташаббуси билан 2026 йил .Мустаҳкам оила йили, деб эълон қилиниши муносабати билан оила қадриятларини давоми...

610 13:08 / 16.12.2025
Россия Марказий банки Чеченистон пойтахти Грознийга асос солинганининг 200 йиллиги муносабати билан 3 рубллик юбилей тангасини чиқарди. Бу ҳақда Марказий банк давоми...

4710 09:53 / 07.09.2018