1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Аббосийлар халифалигининг эълон қилиниши

05:13 / 08.11.2025 1082 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ Саффоҳ беркинган жойидан чиқиб, ўзининг жамоаси билан Куфанинг марказий жомеъ масжидига борди ва халифалигини эълон қилди. Ўша ерда унга байъат қилинди. Бу воқеа ҳижрий 132 йил рабиъул аввал (милодий 749 йил октябрь) ойида бўлиб ўтди.

Саффоҳ халифалигини эълон қилганидан чамаси икки ой ўтгач, лашкарини умавийларнинг охирги халифаси Марвон ибн Муҳаммад билан жанг қилиш учун юборди. У Мосул яқинидаги Зоб дарёси қирғоғига жойлашган эди. Марвон мағлуб бўлди, бир жойдан иккинчи жойга қоча бошлади. Аббосийлар уни ҳижрий 132 (милодий 750) йилда Мисрда қатл қилдилар. Шундай қилиб, ҳамма ишлар аббосийларнинг қўлига ўтди. Андалусдан бошқа барча Ислом юртлари уларнинг ҳукми остига кирди.

Аббосийлар давлати ҳижрий 132 (милодий 750) йилда умавийлар давлатининг қолдиқлари устида ташкил топди ва ниҳоят, ҳижрий 656 (милодий 1258) йилда ушбу давлат ҳам тугади.

Бу давлатнинг тугаши мўғуллар Бағдодни харобага айлантириб, аббосийлардан бўлмиш охирги халифани қатл қилганларидан сўнг юз берди. Аббосийлар ҳижрий 132-656 йиллар ичида, яъни 524 йил давомида ҳукмронлик қилдилар. Аббосийларнинг даври икки босқичга бўлинади. Бу кўпчилик тарихчилар келишган истилоҳдир.

Биринчи босқич

Бу босқич аббосийларнинг биринчи давлати деб аталиб, ҳижрий 132–248 (милодий 750-862) йилларни ўз ичига олади. Ўнта халифа ўз ҳукмини юритган бу босқичда давлат ниҳоятда кучли бўлган, бошқарув халифалар томонидан мукаммал равишда олиб борилган.

Иккинчи босқич

Ҳижрий 248-656 (милодий 862-1258) йилларни ўз ичига олган ушбу босқич аббосийларнинг иккинчи давлати деб аталади.

Бу босқичда халифалар анча заифлашиб, ўз қудратларини йўқотдилар, ишни аскарлар ўз қўлларига олдилар. Бу даврда давлат бошқарувини 27 та халифа олиб борган.

Кучли аббосий халифалар даври

1. Абул Аббос ибн Муҳаммад

Унинг лақаби Саффоҳ бўлган. У ҳижрий 132–136 (милодий 750-754) йилларда халифалик қилган.

2. Абу Жаъфар Абдуллоҳ ибн Муҳаммад

Лақаби – Мансур. У ҳижрий 137–158 (милодий 754-775) йилларда халифалик қилган.

3. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Маҳдий

Ҳижрий 158-169 (милодий 775-785) йилларда халифалик қилган.

4. Мусо ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ҳодий

Ҳижрий 169-170 (милодий 785-786) йилларда халифалик қилган.

5. Ҳорун ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ

Лақаби – Рошид. Ҳижрий 170-193 (милодий 786-809) йилларда халифалик қилган.

6. Муҳаммад ибн Ҳорун ибн Муҳаммад Амин

Ҳижрий 193-198 (милодий 809-814) йилларда халифалик қилган.

7. Абдуллоҳ ибн Ҳорун ибн Муҳаммад Маъмун

Ҳижрий 198-218 (милодий 814-833) йилларда халифалик қилган.

8. Муҳаммад ибн Ҳорун ибн Муҳаммад Муътасим

Ҳижрий 218-227 (милодий 833-842) йилларда халифалик қилган.

9. Ҳорун ибн Муҳаммад ибн Ҳорун Восиқ

Ҳижрий 227-232 (милодий 842-847) йилларда халифалик қилган.

Жаъфар ибн Муҳаммад ибн Ҳорун Мутаваккил

Ҳижрий 232-247 (милодий 847-861) йилларда халифалик қилган.

«Ислом тарихи» иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шаъбон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Бану Мусталиқ қабиласининг у зотга қарши одам тўплаётгани ҳақида хабар келди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

2822 08:00 / 17.05.2021
Бу галги қаҳрамонимиз Рим марказини истило қилган Муҳаммад Фотиҳ ҳақида бўлади.Тахминан, бундан саккиз аср муқаддам, мусулмон армиясининг қўмондони Язид ибн давоми...

3498 11:12 / 05.04.2021
Ҳижрий саккизинчи йилнинг шаввол ойида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоиф ғазотини бошладилар. Тоифликлар шаҳар ичига бир йилга етадиган нарсаларни давоми...

3188 06:25 / 04.06.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбардаги ишларини тамом қилганларидан кейин Фадак сари юриш қилдилар. У ерда ҳам яҳудийлар яшашарди. Улар ўзларича давоми...

2639 11:30 / 21.08.2021
Аудиолар

232103 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150613 09:35 / 11.08.2021