1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳнинг зикри

14:34 / 07 ноябрь 1582 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг зикри ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида Ўзини зикр қилишга буюрган. Аҳзоб сурасининг 41-оятида:

ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар», дейди. Маълумки, Аллоҳ таолони зикр қилишдан У Зотга бирор фойда йўқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин У Зотни зикр қилишнинг бандалар учун кўплаб фойдалари бор.

1. Кўп зикр қилиш ила банданинг Аллоҳ таолога қурбати зиёда бўлади.

2. Кўп зикр қилиш ила инсоннинг руҳи озуқа олади, ислоҳ бўлади ва қувватланади.

3. Инсонда ҳосил бўлган бу руҳий қувват ила инсон шайтонга қарши туриши ва гуноҳлардан тийилиши осон бўлади.

4 Аллоҳ таолонинг зикри ила номаи аъмолга яхшиликлар тинмай ёзилиб туради.

Бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳ таолонинг наздида энг афзал бўлган, қиёмат куни энг баланд даражага сабаб бўладиган ибодат қайси?» деб сўради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолони зикр қилиш», дедилар. («Жомеъул усул»).

Бир куни яна бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули! Яхшиликларнинг тури жуда кўп. Мен уларнинг барчасини қилишга қурбим етмайди. Шунинг учун менга шундай бир иш айтинки, уни ёдимда сақлайин, лекин кўп нарса айтманг, чунки унутиб қўяман», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Тилингни Аллоҳ таолонинг зикри ила нам қил» (яъни Аллоҳ таолони кўп зикр қил), деб жавоб бердилар.

(Имом Термизий ривояти).

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ зикри қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уйнинг мисоли тирик билан ўликнинг мисоли кабидир», дедилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Яъни Аллоҳ таоло зикр қилинадиган уй тирик, зикр қилинмайдиган уй эса, ўликдир.

Зикрда ҳузур топмасликдан шикоят

Бир киши Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳга шундай деб ёзди: «Жуда кўп зикр, тиловатлар қиламан. Таҳажжуд ҳам давомий. Лекин ҳануз қалбда ҳузур пайдо бўлмади». Кўп одамларда, биз зикр, тиловат қиламиз, лекин бирор завқ, ҳузур-ҳаловат сезилмайди, деган шикоят бўлади. Чунончи, бунинг натижасида одамлар, менинг амалим бекор ёки қандайдир бағритош ва бераҳмлигим сабабли ҳузур бўлмаяпти ёки Аллоҳ билади яна нима сабаблар бор экан, деб ўйлайди. Хуллас, ақлини хавотир эгаллайди ва баъзан маъюсликкача етиб боради.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом инсон ҳаётининг фақат руҳий, маънавий камолотига эътибор берибгина қолмай, айни вақтда унинг жисмоний жиҳатларини ҳам қамраб олган. Мусулмон файласуфлар давоми...

6889 09:00 / 12.07.2022
Пайғамбарлар қиссасидаги энг гўзал ҳиссиёт уларнинг ҳам биз каби инсон бўлганидир. Аллоҳ таоло бизга иймон инсон табиатини ўзгартирмаслигини, балки уни тарбия давоми...

2808 12:10 / 02.11.2023
Маданиятли халқларнинг инсоний алоқа бобида ўзига яраша баъзи одоб ва одатлари борки, улар мазкур одоб ва одатларга ҳар доим амал қиладилар. Ислом инсоннинг давоми...

4066 12:30 / 24.12.2018
Мен ушбу мавъизани икки нарсага бағишлашни хоҳлайман. Шулардан бири ndash дуо ҳақидаги тушунчаларимизни бироз ислоҳ қилиш, уларни асл тушунчаларга кўра давоми...

5103 17:00 / 30.12.2020