1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳаж – 2026» мавсуми учун меҳмонхоналар танланмоқда

19:43 / 05 ноябрь 760 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси таркибида Президент маслаҳатчиси ўринбосари Музаффар Комилов, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, Ҳаж ва умра бўйича атташе Шуҳрат Амоний каби соҳа масъуллари “Ҳаж–2026” мавсумида ҳамюртларимиз истиқомат қилиши кўзда тутилган меҳмонхоналарни атрофлича ўрганмоқдалар. 

Шароит ва қулайликлар таҳлил қилинмоқда

Меҳмонхоналарни кўздан кечириш жараёнида биноларнинг умумий имкониятлари ва зиёратчилар учун яратилган қулайликлар синчиклаб ўрганилди. Жумладан: 
– Фойеларнинг кенглиги ва ҳаракатланиш қулайлиги;
– Лифтлар сони ва кенглиги;
– Хоналардаги шароит, ўринлар сони ва жиҳозлар ҳолати;
– Ошхона сиғими, тиббиёт ва ишчи гуруҳлари учун ажратилган хоналар — барчасига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳар бир хона — зиёратчи қулайлиги учун

Ўрганиш чоғида ҳар бир хонада юклар жойлаштириш ва ҳаракатланиш учун етарли жой мавжудлиги, ювиниш хоналари, кийим жавонлари, ёзув столи, телевизор, совутгич ва музлатгич, қибла кўрсаткичи, жойнамоз ва Қуръони карим билан таъминлангани, шунингдек, санитария ва гигиена талабларига тўлиқ риоя этилганига эътибор берилди.

Жойлашув қулайлиги ҳам баҳоланди

Меҳмонхоналарнинг Ҳарами шариф, Мино, Арафот каби ҳаж арконлари адо этиладиган муқаддас ҳудудларга яқинлиги ҳамда транспорт қатновининг қулайлиги делегация диққат марказида бўлди. 

 Ўрганиш жараёнида мутасаддилар томонидан Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлигининг ҳамкорлик талабларини инобатга олган ҳолда, ушбу тартиб-қоидаларга алоҳида эътибор қаратиш таъкидлаб ўтилди.

“Ҳаж – 2026” мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларнинг ҳузурланиб, хотиржам ибодат этишлари учун амалга оширилаётган тайёргарлик ишлари — Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри — олий қадрият” тамойили ҳаётга изчил татбиқ этилаётганининг ёрқин ифодасидир.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
InfinBANK бизнес вакилларига ўз лойиҳаларини молиялаштириш имконини бермоқда. Банк бу учун Халқаро Ислом савдомолия корпорацияси ITFC ҳамда Хусусий тармоқни давоми...

1833 12:48 / 08.11.2023
Бугун, 24 январь куни Вақфrdquo хайрия жамоат фонди томонидан озиқовқат, кийимкечак, ўқув қуроллари, маърифий китоблар ва маиший техникалар ортилган хайрия давоми...

1102 18:25 / 24 январь
Бандаларига Рамазон рўзасини тутишни фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин Умматларига Рамазон кечаларида қоим бўлишни суннат қилиб берган Расулуллоҳ давоми...

4023 03:38 / 24.05.2020
2024 йил Рамазон ойида икки муқаддас масжидда ифторлик қилишнинг янги қоидалари эълон қилинди. Хабарга кўра ndash Хайрэҳсон қилувчилар, хоҳ алоҳида, хоҳ гуруҳ бўлсин, давоми...

1759 12:07 / 06.03.2024
Аудиолар

211737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130987 14:35 / 11.08.2021