1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳ ҳар бир нарсани билиб туради

19:00 / 04.11.2025 682 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ

«Ер юзидаги жонзот ва икки қаноти ила учадиган қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай, ёзганмиз. Сўнгра Робблари ҳузурига тўпланурлар» (Анъом сураси, 38-оят).

Бу оламда фақат одамларгина эмас, кўплаб бошқа жонзотлар ҳам яшайдилар. Уларни ҳам Аллоҳ таоло яратган. Ер юзида юрадиган ҳамма жонзотларни – туёғи билан юрадими, судралиб юрадими, икки оёқ, тўрт оёқ ёхуд кўп оёқлими ёки бошқа восита билан юрадими, учадими – ҳамма-ҳаммасини Аллоҳ таоло яратган. Агар улардан бирортасини бошқа зот яратганини даъво қилувчи бўлса, марҳамат, исбот қилсин. «Ҳайвонлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб, сўнгра босқичма-босқич ривожланади», деганлар аслида кимлар эканига ва оқибати нима бўлганига бизнинг авлод гувоҳ бўлди. Инсоннинг бу соҳадаги ожизлиги шу даражадаки, у ҳатто қанча турдаги жонивор борлигини ҳам аниқ билмайди. Агар билганида, янги ҳайвонлар топилгани ҳақида тез-тез хабарлар чиқиб турмас эди. Агар инсон инсофга кириб, Аллоҳ таоло томонидан яратилган мазкур ҳайвонларнинг энг кичигини олиб, ўрганса ҳам, катта мўъжиза қаршисида турганига амин бўлади ва Аллоҳ таолога иймон келтиради. Шунингдек, осмонда нимаики учиб юрган бўлса, ҳаммасини Аллоҳ яратган. Бошқа ҳеч ким яратган эмас. Улардан қай бири танлаб олиб, ўрганилса ҳам, катта мўъжиза экани аён бўлади.

Ояти каримада ердаги ва осмондаги жонзотлар ҳам худди инсонлар каби, умматлар экани таъкидланмоқда.

«Ер юзидаги жонзот ва икки қаноти ила учадиган қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир».

Яъни уларнинг ҳаётларида ҳам тирикчилик, оила, туғиш, кўпайиш сингари инсонларга хос ишларга ўхшаш жиҳатлар бор. Уларни ким бундай қилиб яратди? Уламолар кўпинча асалари ва чумолини мисол қилиб келтирадилар. Мутахассисларнинг фикри билан танишган одам бу икки умматнинг жамоа ҳаёти Аллоҳнинг қудратидан эканига тан бермай илож йўқ.

Ана шундай кўп ва мураккаб жонзотларни яратиб, ҳар қадамда учрайдиган мўъжиза қилиб қўйган Аллоҳдан яна Пайғамбарини тасдиқлаш учун мўъжиза туширишини сўраш ўтакетган шаккокликдан ўзга нарса эмас.

Шу билан бирга, Аллоҳ уларнинг ҳаммасини махсус китобга ёзиб ҳам қўйган, қиёмат куни қайта тўплайди ҳам.

«Китобга ҳеч нарсани қўймай, ёзганмиз. Сўнгра Робблари ҳузурига тўпланурлар».

Бу нарсаларни билиб туриб, кўнгли юмшамаган, ҳидоят топмаган одам қандай одам бўлиши мумкин?

ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ

«Оятларимизни ёлғонга чиқарганлар зулматлар ичра кар ва соқовдирлар. Аллоҳ кимни хоҳласа, адаштирур ва кимни хоҳласа, тўғри йўлда барқарор қилиб қўядир» (Анъом сураси, 39-оят).

Юқоридаги «Бу нарсаларни билиб туриб кўнгли юмшамаган, ҳидоят топмаган одам қандай одам бўлиши мумкин?» деган саволнинг жавоби ушбу оятда зикр этилмоқда.

«Оятларимизни ёлғонга чиқарганлар зулматлар ичра кар ва соқовдирлар».

Бундан маълум бўладики, Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқариб, кофир бўлганлар сезги аъзолари номукаммал одамлардир. Гарчи уларнинг бошқалар каби кўриш, эшитиш ва гапириш аъзолари бўлса ҳам, бу аъзолар илоҳий ҳақиқатни кўришга, эшитишга ва гапиришга қодир эмас. Улар зулмат аҳлидирлар – нурни кўрмайдилар. Улар кардирлар – ҳақни эшитмайдилар. Улар соқовдирлар – ҳақни гапира олмайдилар. Бу ҳодиса ортида Аллоҳнинг хоҳиши турибди.

«Аллоҳ кимни хоҳласа, адаштирур ва кимни хоҳласа, тўғри йўлда барқарор қилиб қўядир».

Аллоҳ – хоҳиши чексиз Зот. Аллоҳ Ўз иродаси ила инсонни яратди. Унга ақл берди. Йўл кўрсатди. Инсон йўл танлайди, Аллоҳ уни юргизади. Инсон ана шу танлови учун мукофот ёки жазо олади. Хуллас, Аллоҳ ҳар бир нарсани билиб туради.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 22 октябрдаги 02-07/6395-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Эй иймон келтирганлар Албатта, хамр, қимор, бутлар ва фол очар чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, зафар топсангиз, Моида давоми...

1505 19:00 / 20.04.2025
Аллоҳ таоло Жума сурасида шундай марҳамат қилади .Сен .Аниқки, сиз қочаётган ўлим, албатта, сизга йўлиқувчидир. Сўнгра ғайб ва шаҳодатни Билувчининг давоми...

3547 11:33 / 28.12.2018
Шаръий никоҳдан холи бўлган ҳолда жинсий яқинлик қилиш зинодир. Зино ndash шариатимизда катта гуноҳ ва ҳаром ишдир. У ким билан бўлишидан қатъий назар жирканч иш давоми...

6736 19:00 / 09.08.2022
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади .Айт .Айтингларчи, агар сувларингиз ерга сингиб кетса, сизларга ким оқин сувни келтирур, 30оят.Аллоҳ таоло давоми...

3262 16:04 / 13.12.2018
Аудиолар

229653 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148256 14:35 / 11.08.2021