1447 йил 21 жумадул аввал | 2025 йил 12 ноябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Эшигинг остонасини эҳтиёт қил!

13:56 / 03 ноябрь 1789 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Азиз ўқувчилар, ушбу мақоланинг биринчи қисмини «Уйинг остонасини ўзгартир!» сарлавҳа номи билан веб саҳифамизда эълон қилган эдик. Энди мақоланинг кейинги қисмини сиз азизларга тақдим этамиз.

Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоилни кейинги кўргани келганида ҳам у тирикчилик билан чиқиб кетган эди. Уйда хотини бор эди. Иброҳим алайҳиссалом келинидан уларнинг қандай яшаётганини суриштирди. Келин ҳаётдан нолимади, қийинчиликдан шикоят қилди. Иброҳим алайҳиссалом ўғлига келинини талоқ қилишини буюрди. Ўғли, олдинги суҳбатда айтганимиздек, отасининг гапига бўйсуниб, хотинини талоқ қилди.

Кейинроқ Иброҳим алайҳиссалом яна ўғлини кўргани келди. Ўғли уйда йўқ эди. Аммо уйда янги келини бор эди. Иброҳим алайҳиссалом ундан эрини сўради. Келини шундай жавоб берди:

- Бизга ризқ қидириб кетганлар!

Иброҳим алайҳиссалом сўради:

- Аҳволингиз қандай? Қандай яшаяпсизлар?

Биз яхшилик ва кенгчиликдамиз, алҳамдулиллах!

- Нима еяпсизлар?

- Гўшт!

- Нима ичяпсизлар?

- Сув!

Иброҳим алайҳиссалом дуо қилди:

Аллоҳим! Уларнинг гўшт ва сувига барака бергин!

Афсус, ўшанда бошқа таомлари бўлмаган экан. Йўқса, уларга ҳам барака сўраб дуо қилган бўлармиди!

Сўнгра Иброҳим алайҳиссалом келинига деди:

- Эринг келса, мендан салом айт. Яна айтгинки, эшиги остонасини эҳтиёт қилсин!

Исмоил алайҳиссалом келгач, хотинидан сўради:

- Бирор киши келдими?

- Ҳа, бир нурли, чиройли кўринишдаги чол келди. Сизни сўради. Тирикчилик учун кетганингизни айтдим. Кейин турмушимиз ҳақида сўради. Яхши яшаяпмиз дедим!

Исмоил алайҳиссалом сўради:

- Сенга бирор нарса дедими?

Ҳа! Сизга салом айтди. Яна, эшигингиз остонасини эҳтиёт қилишингизни айтди!

Исмоил алайҳиссалом деди:

- У киши менинг отам бўладилар. Эшигимнинг остонаси сенсан. Сени авайлашимни менга тайинлабдилар!

Исмоил алайҳиссалом олдинги аёли даврида қандай бўлса, кейинги хотини даврида ҳам ўшандай эди. Овчилик билан шуғулланарди. Яхши мерган эди. Камон билан ов қиларди.

Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларнинг олдидан ўтиб қолдилар. Улар камондан ўқ отиб машқ қилишаётган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қараб: «Отинглар, эй Исмоилнинг болалари! Отангиз моҳир камончи эди», дедилар.

Исмоил алайҳиссаломнинг хотинлари ўртасида катта фарқ бор эди. Олдингилари шикоят қиладиган, нолийдиган аёллар эди. Учинчиси эса борига қаноат қиладиган, топганига рози бўладиган аёл. Зеро, бойлик қўлдаги нарса эмас, қалбдаги нарсадир!

Олдинги икки хотин сирларни очадиган аёллар эди. Уйдаги ишларни кўчага чиқаришар, эрларидан шикоят қилишар эди. Кейингиси эса, уй сирларини беркитадиган, неъматларга шукр қиладиган, топса ҳамд айтадиган, топмаса ҳам сабр қилиб, Аллоҳга шукр қиладиган аёл эди!

Қаноатли, солиҳа аёл дунё хазиналаридан биридир. Агар сизда шунақаси бўлса, тиш ва тирноғингиз билан уни қаттиқ ушланг. Унинг сабри ва ризоси туайли баъзи бир камчиликларини кечиринг. Бирор киши хатодан холи эмас. Ундан камолотни талаб қилманг, чунки ўзингиз ҳам комил эмассиз!

Инсонда шунақа сифатлар бўладики, улар туфайли бошқа камчиликларни кечириб юборса бўлади. Озгина айб сабаб кўп яхшиликдан кўз юмманг. Биз пайғамбар эмасмиз!

Ота-оналар келинларини сабрли ва рози бўладиган, гўзал хулқли ва ақлли эканини кўрсалар, ўғилларининг олдида уни мақтаб қўйсинлар. Уларни муҳофаза қилишни тайинласинлар. Бу пайғамбарлар хулқидир.

Келин ҳақида айтиладиган гаплар куёв ҳақида ҳам айтилади!

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маданиятли халқларнинг инсоний алоқа бобида ўзига яраша баъзи одоб ва одатлари борки, улар мазкур одоб ва одатларга ҳар доим амал қиладилар. Ислом инсоннинг давоми...

4012 12:30 / 24.12.2018
1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ким давоми...

2734 14:00 / 27.08.2022
1. Сабр оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради.2. Сабр моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилишга ва қўполликнинг олдини олишга ёрдам беради.3. давоми...

5441 21:10 / 21.04.2019
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли давоми...

2234 09:00 / 25.07.2023