1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ёмон хаёл келганда Аллоҳга юзланиш

13:11 / 01 ноябрь 1431 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юсуф алайҳиссалом воқеаларини Қуръони Карим орқали яхши биламиз. У зот катта синовга мубтало бўлдилар ва ўша синов натижасида у зотнинг қалбларида гуноҳнинг озгина васвасаси бўлган. Ҳар ҳолда у киши ҳам инсон эдилар. Лекин ўша синов пайтида Юсуф алайҳиссалом Аллоҳ таолога шундай дуо қилдилар:

ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ

«...Уларнинг ҳийласини Ўзинг мендан нари қилмасанг, уларга мойил бўлиб, жоҳиллардан бўлиб қоламан» (Юсуф сураси, 33-оят).

Яъни, эй Аллоҳим, агар Сен бу аёлларнинг макрини мендан узоқ қилмасанг, у ҳолда улар тарафга мойил бўлиб, жоҳиллар қаторига кириб қоламан, чунки мен ҳам бандаман, шунинг учун уларнинг макрини мендан узоқ қил, демоқдалар. Қачон қалбда бирор гуноҳ қилиш фикри ёки васвасаси пайдо бўлса, тезда Аллоҳ таолога мурожаат қилиб: «Эй Аллоҳ! Ўз фазлу караминг ила мени бу гунохдан сақла», деб паноҳ сўраб олинг. Кейин ўзингиз ҳам, бу гуноҳ васвасасига учмайман, деб қатъият кўрсатинг. Агар шундай қила олсангиз, бу хаёл ва васвасалар ҳеч қандай зарар бермайди.

Шаҳвоний хаёлларнинг муолажаси

Шайхим, доктор Абдулҳай Орифий қуддиса сирруҳ бир куни шундай деган эдилар: «Гуноҳларга журъат ва иштиёқ пайдо бўлганда, дарҳол уларни муолажа этишга ҳаракат қилинг. Қачон қалбда «ҳаромга бир қараб олай, бир назар ташлаб маза қилай», деган хоҳиш пайдо бўлса, тасаввур қилинг, отангиз сизни кўриб турибди. Шунда ҳам бу ҳаракатингизни давом эттирармидингиз? Ёки шайхингиз кўз олдида ҳам юзсизлар-ча, ҳаромга тикилаверармидингиз? Фарзандларингиз олдида ҳамми? Аниқки, агар улардан бирортаси менинг бу ҳаракатимни кўриб турган бўлса, назаримни пастга оламан ва қалбда қанчалик кучли хоҳиш бўлмасин, бу ишни қилмайман. Сиз ҳам бунақа пайтда кўзингизни тиясиз, деб умид қиламан. Кейин шундай тасаввур қилингки, одамларнинг кўриш-кўрмаслигидан менинг дунё ва охиратимда бирор фойда йўқ, лекин менинг бу ҳолатимни Аҳкамул ҳокимийн бўлган Аллоҳ таоло кўриб турибди, У Зот менга бу ишим учун, истаса, жазо ҳам беради. Шу нарсаларни ўйласа, иншааллоҳ, Аллоҳ таоло бандани бу гунохдан муҳофаза қилади.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одамларда турли хил қизиқиш бўлади. Бир одам замонасида қанча улуғ зот бўлса, ҳаммасининг ҳузурига бориб, .агар эртага охирги кунингиз экани маълум бўлса, ўша давоми...

3341 13:08 / 27.11.2024
Ҳидоят Луғатда тўғри йўлга бошлаш, бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйиш .ҳидоят, деб аталади. Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири Ҳодий ndash яъни Ҳидоят қилувчидир. давоми...

242 12:12
Ушбу сурат Сатурн сайёраси тарафидан туриб олинган. Ҳов анави кўриниб турган ўнг тарафдаги оқ нуқта Ой, чап тарафдаги мовий нуқта 7 миллиарддан ортиқ одам давоми...

2887 12:55 / 11.01.2022
Намознинг фарз, вожиб ва суннатлари борлиги маълум. Шунингдек, намознинг руҳи ҳам бўлиб, у ният, ихлос, хушуъ ва қалб ҳозирлигидан иборат.Аввал ҳам таъкидлаб давоми...

3440 10:04 / 13.12.2019