Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Силаи раҳмни узувчи жаннатга кирмайди | Сийрат дарслари (351-дарс)

19:00 / 31.10.2025 1009 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

774. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир киши бировни мақтади. Шунда у зот бир неча марта: «Ҳолингга вой! Дўстингнинг бўйнини кесдинг! Дўстингнинг бўйнини кесдинг!» дедилар. Сўнгра: «Сизлардан ким ўз биродарини мақташдан бошқа чораси бўлмаса, «Мен фалончини шундай деб ўйлайман, Аллоҳ унга кифоядир. Мен Аллоҳга ҳеч кимни покдомон демайман, мен уни бундай­-бундай деб ўйлайман», десин. Агар унда ўша нарса борлигини аниқ билсагина», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

775. Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қариндошлик алоқасини (силаи раҳмни) узувчи жаннатга кирмайди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

776. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Силаи раҳм қилувчи берганга яраша қайтарувчи эмас, балки силаи раҳм қилувчи ўзининг қариндошлик алоқалари кесилганда уни боғловчидир», деганларини эшитдим».

Бухорий ривоят қилган.

777. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қиламан, улар уни кесишади. Мен уларга яхшилик қиламан, улар менга ёмонлик қилишади. Мен уларга ҳалимлик қиламан, улар менга жоҳиллик қилишади», деди. «Агар сен ўзинг айтганингдек бўлсанг, худди уларга иссиқ кулни едираётгандексан. Модомики, шу ҳолда бардавом бўлар экансан, Аллоҳ томонидан сен билан бирга уларнинг зиддига бир ёрдамчи бўлади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

778. Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам: «Албатта, мискинга қилган садақанг битта садақадир. Қариндошингга қилган садақанг иккита: ҳам садақа, ҳам силаи раҳмдир», дедилар».

Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
281. Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳоким ҳукм қилган чоғида ижтиҳод қилиб тўғри топса, унга икки ажр бўлади. У давоми...

5546 13:55 / 25.10.2019
349. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирдилар. Бир одам ҳам масжидга кирди ва намоз ўқиди. Сўнгра давоми...

11489 15:45 / 10.04.2020
ҚОБАСОТУН МИН ҲАЁТИРРОСУЛРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётларини ўрганишПайғамбарлик мўъжизаларидан ПАЙҒАМБАРЛИК АЛОМАТЛАРИДАН Ҳандақ давоми...

4591 20:09 / 28.04.2017
4. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Амр ибн Абаса Суламий айтди .Жоҳилиятдаги пайтимда .Одамлар залолатда, улар модомики бутларга ибодат давоми...

9406 15:35 / 11.10.2018
Аудиолар

230168 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар