1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Отангизни қанчалик биласиз?

14:19 / 28 октябрь 1222 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги кунда кўпчилик ёшлар ўзи ёқтирган машҳурларнинг ҳаётини қизиқиб ўрганади. Масалан, спортчи ёки машҳур қўшиқчиларни қачон, қаерда туғилгани, нима овқатни ёқтириши, хоббиси ҳақидаги маълумотларни икир-чикиригача билади. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин муҳаббат қўйишга энг лойиқ зотлар, ўзининг дунёга келишига сабабчи бўлган ота-онаси ҳақида кўп маълумотга эга бўлмайдилар. Аслида, кишининг ўхшашга интилган кишиси ота-онаси ва устозлари бўлиши керак, шундай эмасми?! Зотан, улар феъл-атворларини ўрганишингиз ва яхшилик қилишингизга энг муносиб кишилардир. Сиз ота-онангизни қанчалик яхши биласиз? Бу ҳақда ўйлаб кўрганмисиз? Қуйида баъзи саволларни келтириб, жавобни ўзингизга қолдирамиз. Ундаги бўшлиқни тўлдириб, ота-онангиз ҳақида қискача маълумотларни ўзингиз учун ёзиб қўйсангиз, келгусида уларга хизмат қилишда ва кўнгилларини янада кўтаришда қўл келади, иншааллоҳ!
1. Отангиз нимадан кўпроқ хурсанд бўлади?
2. Нимадан кўпроқ хафа бўлади?
3. Кимни ва нимани кўпроқ яхши кўради?
4. Энг якин дўсти ким?
5. Қайси таомни ёқтиради?
6. Қайси рангни ёқтиради?
7. Қандай кийимларни ёқтиради?...


«Қиблагоҳ» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 16 январдаги 02-07/296-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Роббнинг розилиги отаонанинг розилигидадир. Роббнинг давоми...

3691 17:05 / 07.01.2020
Абдуллоҳ ибн Соиб отаси орқали бобосидан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Бирортангиз соҳибининг нарсасини ўйин қилиб ёки жиддийлик давоми...

2285 15:27 / 07.12.2021
Мулойимлик нимада бўлса, унга чирой, кўрк бахш этади . . ,. .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Бир асов туяда кетаётган эдим, уни ура кетдим. давоми...

2855 09:00 / 27.07.2021
. ,. Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мамлуклар ҳақида уларга яхшилик қилишни тавсия қилиб .Ўзингиз еган давоми...

1835 11:00 / 21.11.2020
Аудиолар

211196 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130457 14:35 / 11.08.2021