1447 йил 18 жумадул аввал | 2025 йил 09 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ниятни холис қилиш ёхуд уларни узр ушлаб қолди

11:26 / 21 октябрь 836 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотидан қайтаётиб саҳобаларга дедилар: «Мадинада шундай кишилар борки, улар сиз қанча юрган бўлсангиз, қайси водийга кирган бўлсангиз, сиз билан бирга юришди. Ажрда сизга шерик бўлишди. Уларни фақат узр ушлаб қолган эди».

Мўминнинг нияти амалидан яхши бўлади. Мунофиқнинг эса, амали ниятидан.

Ибн Салул Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида намоз ўқир эди. Аммо унга бу намози фойда бермади. Чунки гўзал амалнинг ортидаги ният бузуқ эди.

Ахнас ибн Шурайқ Сақафий кўп гўзал гапларни сўзлар эди. Аммо унинг қалби бузуқ эди. У ҳақда Аллоҳ таоло оят нозил қилди:

ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ

«Одамлар ичида дунё ҳаётидаги гапи сени ажаблантирадиганлари бор. У қалбидаги нарсага Аллоҳни гувоҳ ҳам қилади. Ҳолбуки, у ашаддий хусуматчидир» (Бақара сураси, 204-оят).

Жадд ибн Қайс ёлғон парҳезкорлик, сохта тақводорлик кўрсатарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам урушга чақирганларида, у: «Мен Бани асфарнинг аёлларидан қўрқаман. Улар мени фитнага солиб, динимга зиён етказишади. Менга чиқмасликка изн беринг», деди. Яъни, шаҳвати кучлилигини, аёлларни кўрса ўзини тутиб тура олмаслигини баҳона қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан юз ўгириб, чиқмаслигига изн бердилар. Аллоҳ таоло унинг ёлғон тақвосини фош қилиб оят индирди:

(ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ

«Улардан «Менга изн бер, мени фитнага солма», дейдигани ҳам бор. Ажабо, улар фитнага тушмадиларми? Албатта, жаҳаннам кофирларни ўраб олувчидир» (Тавба сураси, 49-оят).

Намоз фойда бермади, ширин сўз шафоат қилмади, парҳез ва тақво асқотмади. Чунки қалблар бузуқ эди. Аллоҳ таоло қалбларга боқади.

Бунинг муқобилида баъзи саҳобалар Табукда иштирок қилмаган бўлишса-да, Аллоҳ уларга мукаммал ажр ёзди.

Тўшакда бемор бўлиб ётиб қолган ва бу ғазотда иштирок эта олмаганидан надомат чекаётган, соғ бўлганимда ғазотда иштирок этар эдим, деб куюнаётган муслимга Аллоҳ тўла-тўкис ажр ёзди.

Миниш учун улов олишга пули йўқ фақир ғазотга иштирок қила олмаганидан Мадинада қолиб аламдан ёнди. Агар улови бўлганида ҳеч қачон ғазотдан қолмас эди. Аллоҳ унинг қалбига боқиб, содиқлигини билди. Ажрини камайтирмасдан берди.

Саҳобалар жазирама чўл-водийларни босиб ўтишди. Қуёшнинг куйдирувчи нури уларни ёндирди. Содиқлар эса уйларида ўтириб ниятлари содиқлиги учун ажрда уларга шерик бўлишди.

Беморни даволаш учун пул йиғилади. Уни биласиз. Аммо сизда бу савобли ишда иштирок қилиш учун пул ва имконият йўқ. Маҳзун бўлманг! Ниятингизни холис қилаверинг. Агар имконингиз бўлганида тараддуд қилмаган бўлар эдингиз. Билингки, Аллоҳ қалбингиздаги ниятингиз содиқлигини билса, ажрда сизни шерик қилади. Аммо бой бўлганингизда сизни имтиҳон қилганида ортда қолишдан эҳтиёт бўлинг!

Заиф ва ожизлигингиз туфайли мазлумларни ҳимоя қила олмаяпсиз. Агар қодир бўлганингизда, албатта, уларни ҳимоя қилар эдингиз. Ниятингизни холис этаверинг. Аллоҳ қалбингиз содиқлигини билса, сизга мукаммал ажр ёзади! Аммо сизга куч-қувват берганида уларни ҳимоя қилмасликдан эҳтиёт бўлинг!

Киши гоҳида амали билан ета олмаган чўққига нияти билан етади! Бу жуда катта илоҳий раҳматдир!

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон ўз ҳаёти давомида турли рағбат ва шаҳватлар оқимига дучор бўлади. Бу нарсалар инсонни ўзгаларга зарар қилиб бўлса ҳам, фақат ўзи ҳақида ўйлашга ундайди. давоми...

5160 17:00 / 03.07.2022
Қуръони Каримда зикр қилинган, дунё ва охиратда нажот топгувчилар қуйидагилар1. Ғайбга ишонувчилар.2. Намозни адо қилувчилар.3. Закоти нисобга етса уни адо давоми...

3610 09:00 / 09.06.2021
Бу дунё ўзининг ёрқинлиги ва жозибаси билан жуда гўзал ва жимжимадордир. Баъзида биз унга шунчалик даражада берилиб кетамизки, унинг қулига айланиб, Роббимизни давоми...

2670 14:00 / 17.03.2022
Кунлардан бирида подшоҳ учта вазирини ҳузурига чорлаб, улардан ғаройиб ишни талаб қилибди. Яъни, ҳар бир вазирдан биттадан идиш олиб, қасрнинг боғига бориб, давоми...

3150 11:26 / 25 май