Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Солиҳлик | Тазкия дарслари (350-дарс)

19:00 / 25 октябрь 577 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Солиҳлик араб тилида «салоҳ» деб айтилади ва «фасод»(бузуқлик)нинг аксини ифода қилади. «Ислоҳ» – «тузатиш» маъносини билдиради. Бу сўзнинг бизнинг тилимиздаги аниқроқ маъноси «етуклик» десак, хато қилмаган бўламиз.

«Салоҳ»нинг таърифида қуйидагилар айтилган:

Кафавий: «Салоҳ ҳидоят йўлида юришдир», деган.

Яна: «У шариат ва ақл талаб қилган нарсада мустақим ҳолда туришдир», деган.

«Солиҳ» дегани «ўзича ҳоли мустақим бўлган» деганидир.

Баъзилар: «Солиҳ – Аллоҳнинг ҳақлари ва банданинг ҳақларини ўрнида ва тўғри адо этувчидир. Баркамол солиҳлик мўминлар даражаларининг мунтаҳосидир ва «Анбиё ва мурсалинларнинг орзусидир», дейдилар.

Яна бир қавлда: «Солиҳлик жамол ва зийнат жиҳатидан эмас, дин ва яхшилик жиҳатидан ҳайъат ва кўринишнинг гўзаллигидир», дейилган.

Аҳли солиҳ одам ким?

Кафавий: «Ким айби берк бўлиб, шарманда бўлмаса, шубҳага қолмаган бўлса, тўғри йўлда юрса, озор беришдан холи бўлса, ёмонликни оз қилса, маст қилувчи ичимлик ичмаса, афифа аёлларга бўҳтон тоши отмаса, ёлғон билан танилган бўлмаса, бизнинг наздимизда аҳли солиҳлардандир», деган.

Ал-Буҳутий: «Диндаги солиҳлик фарзларни суннатлар билан адо этиш, ҳаромдан четда бўлиш, гуноҳи кабира қилмаслик ва кичик гуноҳларда бардавом бўлмасликдир», деган.

Қуръони Каримда солиҳлик бир неча маъноларда келган.

1. Иймон маъносида.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ

«Адн жаннатларидир. Унга улар ва уларнинг оталари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан солиҳ бўлганлари кирарлар» (Раъд сураси, 23-оят).

Яъни иймонли бўлганлари кирарлар.

2. Олий мартаба.

Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилади:

ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ

«Ўзини билмаганларгина Иброҳимнинг миллатидан юз ўгирур. Албатта, уни дунёда танлаб олдик ва албатта, у охиратда солиҳлардан бўлгай» (Бақара сураси, 130-оят).

Яъни олий мартабалилардан бўлгай.

3. Бус-бутун яратилиш.

Бу ҳақда қуйидаги оят нозил бўлган:

ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ

«У сизларни бир жондан яратган ва сокинлик топиши учун ундан жуфтини яратган Зотдир. Вақтики, у (жуфтини) ўраганида, енгил ҳомиладор бўлди. Бас, у билан юрди. У оғирлашганда эса икковлон Робблари Аллоҳга: «Агар бизга солиҳ (фарзанд) берсанг, албатта, шукр келтирувчилардан бўлажакмиз», деб дуо қилдилар» (Аъроф сураси, 189-оят).

Яъни «Яратилиши бус-бутун бўлган фарзанд берсанг, албатта, шукр келтирувчилардан бўламиз», деб дуо қилдилар.

4. Марҳаматлилик.

Мусо алайҳиссаломни ишга ёллаётган қариянинг гапларини Аллоҳ таоло шундай баён қилади:

ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ

«У: «Менга саккиз йил ишлаб беришинг шарти билан шу икки қизимдан бирини сенга никоҳлаб бермоқчиман, агар ўн йилни тамомласанг, бу сенинг ишинг. Мен эса сенга машаққат қилишни истамасман. Иншааллоҳ, менинг солиҳ кишилардан эканимни кўрасан», деди» (Қасас сураси, 27-оят).

Яъни «Иншааллоҳ, менинг марҳаматли кишилардан эканимни кўрасан.

Қуръони Каримда кўплаб оятларда солиҳ амал иймон билан бирга зикр қилинган ва уларга катта ваъдалар берилган.

Аллоҳ таоло иймонли, солиҳ бандалари ҳақида бундай марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ

«Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларга улар учун остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар борлигининг хушхабарини бер. Ҳар гал уларнинг мевасидан ризқлантирилганларида: «Аввал ҳам бундан ризқлантирилган эдик», дерлар. (У) уларга ўхшаш қилиб берилгандир. Уларга у ерда покиза жуфтлар бор ва улар у ерда мангу қолувчидирлар» (Бақара сураси, 25-оят).

Ушбу ояти каримада Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Расули Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилиб, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга башорат – суюнчилик хабар беришни буюрмоқда.

Демак, дарахтлари остидан сувлар оқиб турувчи жаннатга кириш учун иймон келтириш, яъни Аллоҳга, Набийга, Қуръонга ва иймон келтириш лозим бўлган бошқа нарсаларга иймон келтириш ҳамда амали солиҳларни, яъни Қуръон ва Суннатда яхши деб таърифланган ишларни қилиш зарурдир.

Аҳли солиҳлар фақат жаннатга кириш билан кифояланиб қолмайдилар, балки у ерда турли ноз-неъматларга сазовор ҳам бўладилар. Жумладан:

«Ҳар гал уларнинг мевасидан ризқлантирилганларида: «Аввал ҳам бундан ризқлантирилган эдик», дерлар. (У) уларга ўхшаш қилиб берилгандир».

Яъни бу дунёда баҳраманд бўлган меваларига ўхшаш мевалар берилгандир. Аммо бу ўхшашлик фақат исм ва шаклдадир, жаннат меваларининг таъми бутунлай бошқача бўлади.

Шаклининг ўхшашлиги шунинг учунки, банда бу дунёда тотиб юрган лаззатли неъматни жаннатда ҳам кўрса, севинади. Таъмини тотиб кўрганда эса кутганидан зиёда лаззатли экани аён бўлади.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳасад, сўзи луғатда арчиш ва шилиш деган маъноларни билдиради. Чунки ҳасад қалбни арчади ва шилади. Уламолар .Ҳасад ndash бировга етган неъматга рашк билан қараш ва давоми...

4007 17:00 / 22.01.2022
.Риё ҳаромми, макруҳми ёки мубоҳми, деган саволга бир оғиз сўз билан жавоб бериб бўлмайди. Бунинг тафсилоти бор. 1. Риё ибодатларда бўлса, ҳаромдир. Намози, садақаси, давоми...

4513 19:00 / 27.11.2021
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Роббинг аҳли ислоҳ қилувчи бўлган шаҳарқишлоқларни зулм ила ҳалок қилиши асло мумкин эмас, Ҳуд сураси, 117оят. Аллоҳ таоло давоми...

446 19:00 / 22 ноябрь
86. Вафот этганингда quotЖасад қаердаquot дейишади. Жаноза намози асносида quotЖанозани олиб келингларquot дейишади. Дафн этишаётганда quotМаййитни олиб келингларquot давоми...

5676 10:13 / 22.03.2017
Аудиолар

210800 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130065 14:35 / 11.08.2021